ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга келиши, кетиши ва бўлиши /

Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтишлари Қоидалари (ЎзР ВМ 21.11.1996 й. 408-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 21 ноябрдаги

408-сон қарорига

3-ИЛОВА


Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси

ҳудуди орқали транзит ўтишлари

ҚОИДАЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишларига, агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан берилган транзит визалар мавжуд бўлган тақдирда ҳақиқий паспортлар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар бўйича рухсат берилади.

2. Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўзлари борадиган мамлакатга ҳаво, темирйўл ва сув транспорти билан транзит ўтишларига Ўзбекистон Республикаси билан қўшни бўлган давлатга бориш учун ҳақиқий ҳисобланган ҳужжатлар ва тегишли ўтиш ҳужжатлари (уларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа транспортга ўтириш пунктидан кетиш санаси тасдиқланган ҳолда) мавжуд бўлган тақдирда рухсат берилади.


3. Халқаро транзит автоташишларни амалга оширувчи хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси орқали транзит ўтишлари ва уларнинг енгил автомобилларда транзит ўтишлари Ўзбекистон Республикасига қўшни бўлган давлатга ўтиш учун ҳақиқий бўлган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда, шунингдек давлатлараро битимлар асосида амалга оширилади.


4. Транзит визалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўхташ ҳуқуқисиз берилади. Истисно ҳолларда хорижий фуқароларга қўшни давлатга ўтиш йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бир ёки бир неча пунктда тўхташ ҳуқуқи билан транзит виза берилиши мумкин.


5. Қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали визасиз транзит ўтишга рухсат берилади:

а) ҳаво транспорти йўловчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали қўймасдан учиб ўтганларида;

б) халқаро авиайўналишлар самолётларида самолётдан самолётга ўтиб учишда ҳамда йўловчиларда бориладиган мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар ва авиачипталар мавжуд бўлганда, уларда самолётдан самолётга ўтиш санаси тасдиқланганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш вақти 24 соатдан ошмаганда. Бунда йўловчилар аэропортнинг улар учун махсус ажратилган ҳудудидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар;

в) Ўзбекистон Республикаси тегишли ҳукуматлараро битимларга эга бўлган мамлакатлар фуқароларига;

г) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатга авиабилети мавжуд бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқароларига беш суткадан ортиқ бўлмаган муддатда.

6. Ўзининг шахсий транспорт воситасида, пиёда ёки гуруҳ таркибида автобусда туризм мақсадида транзит юрмоқчи бўлган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасига келгунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини амалга оширувчи туризм ташкилотларининг автотурларини белгиланган тартибда, тўхташ жойларини кўрсатган ҳолда олиши ҳамда тегишли туризм визасига эга бўлиши шарт, ўзларига нисбатан виза режими қўлланмайдиган хорижий фуқаролар бундан мустасно.

7. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктидан мазкур қоидаларга риоя қилган ҳолда белгиланган йўналиш бўйича юрадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат транзит визаларда кўрсатилган пунктларда тўхташлари мумкин бўлади.


8. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали автотранспорт воситаларида транзит ўтувчи, шу жумладан, автомобилда халқаро юк ташишларни амалга оширувчи хорижий фуқаролар фақат халқаро автомобиль қатнови учун очиқ бўлган йўллар ва йўналиш варақасида кўрсатилган йўналиш бўйича юришлари мумкин.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган талаблар Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали сафар йўналиши қайд этилган автотранспорт воситасида (тунаш учун қайта бутланган ер усти автотранспорт воситасида) туристик (нотижорат) мақсадларда транзит ўтаётган чет эл фуқароларига татбиқ этилмайди.

Овқатланиш, дам олиш ва тунаб қолиш учун фақат мотеллар, кемпинглар ёки махсус ажратилган тўхташ жойлари мавжуд бўлган йўналишдаги пунктларда тўхташ мумкин.


9. Ўзбекистон Республикасидан темирйўл орқали ўтаётган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтаётган поездларда ўтаётган хорижий фуқаролар поезд тўхтаб туришининг амалдаги жадвалда кўрсатилган вақтида станцияларга тушиш ҳуқуқига эга бўладилар.


10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда бир ёки бир неча пунктда тўхташ кўрсатилган транзит визага эга бўлган хорижий фуқаролар ушбу пунктларга келганларидан кейин Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари билан белгиланган тартибда жойлашиш воситалари ва даволаш муассасаларида ҳисобга туришга ёки вақтинча рўйхатдан ўтишга ва улар учун белгиланган бўлиш муддатидан кечикмай Ўзбекистон Республикасидан жўнаб кетишга мажбурдирлар.

11. Транзит ўтувчи ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ муддатга мажбурий тўхтаган хорижий фуқаролар тўхташ пайтидан бошлаб кейинги сутка мобайнида ички ишлар органларида Ўзбекистон Республикасида бўлиш рухсатномасини расмийлаштиришга мажбурдирлар.

Мажбурий тўхташ қуйидаги ҳолларда бўлиши мумкин:

а) поезд, автотранспорт воситаси, кема ёки самолётнинг ҳаракатини тўхтатувчи табиий офатлар юз берганда;

б) автомобилнинг бирон-бир қисми бузилиши ёки йўл-транспорт ходисаси юз бериши натижасида шикастланган автотранспорт воситасини тузатиш учун;

в) врачнинг хулосасига кўра беморнинг йўлда юриши унинг саломатлиги учун хавфли ҳисобланган касаллик ҳолатида. Бундай ҳолда у билан бирга бораётган оила аъзолари ёки ҳамроҳлик қилаётган шахслар беморнинг олдида қолишлари мумкин;

г) йўллар туташган жойда бир транспорт туридан бошқасига ўтириш кечикканда.

Мажбурий тўхташ хорижий фуқароларга бундай тўхташ юз берган шаҳар ёки бошқа аҳоли яшайдиган жой доирасида мажбурий тўхташни келтириб чиқарган сабаб бартараф этилгунга қадар бўлиш ҳуқуқини беради.

Бўлишни ва транзит визаларнинг амал қилиш муддатини узайтиришни расмийлаштириш йўналиш йўлида тўхташ сабаби ва муддатини тасдиқловчи тегишли ташкилот ёки муассасанинг маълумотномаси кўрсатилган ҳолда хорижий фуқаронинг шахсий аризасига биноан амалга оширилади.


12. Қуйидагилар тўхташ вақтида хорижий фуқаролар яшайдиган жойлар бўлиши мумкин:

б) ўз фаолиятини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширадиган жойлашиш воситалари ва даволаш муассасалари;

в) транзит йўловчи у билан бирга бўладиган ваколатхонадаги аниқ шахс кўрсатилган ҳолда хорижий ваколатхонанинг ёзма илтимосномаси бўлган тақдирда аккредитация қилинган хорижий ваколатхона биноси.

Тўхташ вақтида хорижий фуқароларнинг ётоқхоналар ва шахсий квартираларда яшашларига истисно ҳолларда ва фақат ички ишлар органларининг рухсати билан йўл қўйилади.


13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 24 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда мажбурий тўхтаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетишларига транзит виза ички ишлар органларида узайтирилмасдан рухсат берилиши мумкин.


14. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтувчи, йўналишни ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш чегара пунктини ўзгартиришни истовчи хорижий фуқаролар бунинг учун ички ишлар органларининг рухсатномасини олишлари шарт.


15. Мазкур коидаларнинг шубҳасиз бузилишига олиб келадиган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий фуқароларга жой, транспорт воситалари беришларига ёхуд уларга бошқа хизматлар кўрсатишларига йўл қўйилмайди.

Хорижий фуқароларга жой ва транспорт воситалари берилган барча ҳолларда уларнинг эгалари бу ҳақда бир суткадан кечикмай ички ишлар органларига маълум қилишлари шарт.


16. Хорижий фуқаролар мазкур Қоидалар бузилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхоналари ва консуллик муассасалари бошлиқлари ва ходимларининг жавобгарлиги тўғрисидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади.

Мазкур қоидаларнинг хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш шартларига риоя қилишларини таъминловчи ёхуд уларга хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортишга олиб келади.





















































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск