ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.1996 й. 366-сон "Телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш учун Япониянинг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.10.1996 й.

N 366



ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТАРМОFИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ    УЧУН    ЯПОНИЯНИНГ

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА



Республикада телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан Ривожланишга расмий ёрдам" (ОДА) дастури доирасида берилаётган 12700 млн иен миқдоридаги имтиезли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1 Белгилансинки, кредитга хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш билан боғлиқ харажатлар ва ундан фойдаланганлик учун фоизлар, шунингдек кредит битими буиича берилаетган қарз миқдоридан ортиқча бўлган ҳар қандай молиявий харажатлар Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг уз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади


2 Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида ундириладиган барча солиқлар ва бож пошлиналаридан озод қилинсин:

а) Япониянинг хорижий иқтисодии ҳамкорлик фонди (ОЕСF) кредит битими юзасидан барча туловлар буйича, шунингдек уларга қўшиладиган фоизлар бўйича,

б) Япониянинг товарлар етказиб бериш ёки қарзга кўрсатилган хизматлардан олинган даромадга нисбатан контрактчилар ёки мас-лаҳатчилар сифатида иш кўрувчи компаниялари;

в) Япониянинг телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун талаб этиладиган ўз материаллари ёки асбоб-ускуналарини импорт қилиш ва қайта экспорт қилишга нисбатан контрактчилар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўрувчи компаниялари;

г) етказиб берувчи, контрактчилар ёки маслаҳатчилар сифатида иш кўраётган япон компанияларидан оладиган даромадга нисбатан лойиҳани амалга оширишда банд бўлган япон хизматчилари.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларини Ўзбекистонда яшаш жойида рўйхатдан ўтказилганлиги учун йиғим тўлашдан озод қилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг япониялик қатнашчиларига консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан кўп марталик визалар берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Алоқа вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

а) имзоланган келишиш ноталари ва кредит битимлари билан назарда тутилган қоидалар ва тартибларнинг сўзсиз бажарилишини;

б) телекоммуникациялар тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишда ишларнинг бориши ҳақидаги зарур ахборот ва маълумотлар Япония Ҳукуматига ва ОЕСFга берилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




























Время: 0.2020
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск