ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Суверенитет. Конституция. Давлат рамзлари / Суверенитет. Конституция /

Ўзбекистон Республикасининг 31.08.1991 й. 336-XII-сон "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Конституциявий Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

31.08.1991 й.

N 336-XII



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИ АСОСЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик декларациясига ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат мустақиллиги тўғрисидаги Баёнотга асосланиб, Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ушбу Қонунни қабул қилади.



1-модда.


Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикаси билан бирга мустақил, демократик давлатдир.



2-модда.


Ўзбекистон Республикасининг халқи суверендир ва у республикада давлат ҳокимиятининг бирдан-бир соҳибидир, у ўз ҳокимиятини ҳам бевосита, ҳам вакиллик идоралари тизими орқали амалга оширади.



3-модда.


Ўзбекистон Республикаси тўла давлат ҳокимиятига эга, ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув идоралари тизимини мустақил белгилайди.



4-модда.


Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмас бўлиб, унинг халқи ўз хоҳиш-иродасини эркин билдирмасдан туриб ўзгартирилиши мумкин эмас.



5-модда.


Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва унинг қонунлари устундир. Ўзбекистон Республикаси давлат идораларнинг тизими ҳокимиятни қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятига ажратиш тартиби асосида қурилади.



6-модда.


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги тузиш, миллий гвардия ва ноҳарбий (муқобил) хизмат ташкил этиш ҳуқуқига эга.

Суверен Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СССР Қуролли Кучларини шакллантириш ва уларга раҳбарлик қилиш масалаларида ҳарбий сиёсатни амалга ошириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.



7-модда.


Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг моддий асоси унинг мулкидир.

Республика ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, сув ва ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, табиий ва бошқа ресурслар, республиканинг маънавий бойликлари Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлиги, мулки ҳисобланади.



8-модда.


Давлат мулки объектлари, шунингдек давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, шу жумладан Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мол-мулки, уларнинг асосий ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва оборот ёки бошқа фондлари ҳамда ўзга мол-мулки, ички коммуникация, транспорт, алоқа ва энергетика тизимлари, республика картографияси ва геодезияси Ўзбекистон Республикасининг мулкидир.



9-модда.


Ўзбекистон Республикасининг мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш республика қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Республика ҳудудида жойлашган, Иттифоқ қарамоғида бўлиб келган давлат корхоналарини акцияли жамиятларга айлантириш, уларни мулкнинг бошқа шаклларига ўтказиш фақат Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўзда тутилган шартлар асосида ва тартибда амалга оширилади.


10-модда.


Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида олтин, бошқа қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб чиқариш, қайта ишла ва сақлашни мустақил амалга оширади ҳамда назорат қилади, ўз олтин захирасини яратади.

Ўзбекистон Республикасининг олтин захирасида, олмос ва валюта жамғармаларида ўз улушига эга.



11-модда.


Ўзбекистон Республикаси ўз пул бирлиги - миллий валютасини жорий этишга, жами пул обороти, пул ва бошқа давлат қимматли қоғозлари эмиссияси ҳажмларини мустақил белгилашга ҳақли.



12-модда.


Ўзбекистон Республикаси мустақил молия ва кредит сиёсатини амалга оширади. Республика ҳудудида олинадиган солиқлар ва йиғимлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушади.



13-модда.


Ўзбекистон Республикаси чет давлатлар билан дипломатик, консуллик, савдо алоқалари ва бошқа алоқалар ўрнатади, улар билан мухтор вакиллар айирбошлайди, халқаро шартномалар тузади, халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиши мумкин.



14-модда.


Ўзбекистон Республикаси халқаро иқтисодий муносабатларнинг мустақил субъекти бўлиб, чет эл инвестицияларини амалга ошириш шартларини, инвесторларнинг ҳуқуқларини белгилайди, ўзининг конверсия қилинадиган валюта жамғармасини яратади, олтин ва бошқа захираларини, айирбошланадиган валютани сотади ва сотиб олади.



15-модда.


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Инсон ҳуқуқлари умумий декларациясига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги жорий этилади.

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллатидан, элатидан, ижтимоий чиқишидан, қайси динга мансублигидан ва эътиқодидан қатъи назар бир хил фуқаролик ҳуқуқларига эгадирлар, республика Конституцияси ҳамда унинг қонунлари ҳимоясида бўладилар.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари республикадан ташқарида ҳам Ўзбекистон Республикасининг ҳимоясида бўладилар.



16-модда.


Ўзбекистон Республикаси ўз тараққиёт йўлини, ўз номини аниқлайди, ўз давлат рамзларини: герби, байроғи, мадҳиясини таъсис этади, ўз давлат тилини белгилайди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзлари муқаддасдир ва уларни ҳар қандай таҳқирлаш қонун билан жазоланади.



17-модда.


Ўзбекистон Республикаси ўз таркибидаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудий бутунлигини ва мустақиллигини эътироф этади. Ўзбекистон Республикаси билан Қорақалпоғистон Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатлар тенг ҳуқуқлилик асосида, улар ўртасидаги икки томонлама шартномалар ва битимлар воситасида қурилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси таркибидан қонунчиликка асосан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов






























































Время: 0.2351
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск