ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Тижорат банклари. Биржалар. Лизинг ва суғурта ташкилотлари /

Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар Рўйхати (АВ томонидан 29.05.2013 й. 2460-сон билан рўйхатга олинган 29.04.2013 й. Молия вазирлигининг 38-сон, Марказий банк Бошқарувининг 8/1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-15-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 29 майда 2460-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги,

Марказий банк Бошқаруви

ва Давлат солиқ қўмитасининг

2013 йил 29 апрелдаги

38, 8/1, 2013-15-сонли қарорига

ИЛОВА



Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган

молиявий хизматларга тааллуқли операциялар

РЎЙХАТИ

Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон) 209-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операцияларни белгилайди.


1. Кредитлар, заёмлар бўйича фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва ундириш, кредитлар, заёмлар бериш, кафилликлар (кафолатлар), шу жумладан, банк кафолатлари бериш бўйича операцияларга:

қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар ҳисоблаш ва ундириш, шунингдек ҳар қандай заёмлар, кредитлар тақдим этиш, шу жумладан, лизинг шартномаси бўйича кредитлаш билан боғлиқ пулли хизматлар кўрсатиш, икки ёки ундан ортиқ банклар ўртасидаги биргаликдаги битим асосида банк синдикатига кирувчи банклар томонидан синдикатлаштирилган кредитлар (синдикатлаштирилган кредит - бу бир неча банклар томонидан йирик инвестицион лойиҳаларни биргаликда кредитлаш) бериш. Ушбу хизматлар ўз ичига шартномани расмийлаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва кўриб чиқишни (шу жумладан, аризани кўриб чиқиш, кредитга қобилиятлиликни баҳолаш, операция баҳосини (фоизини) аниқлаш, шартномани тайёрлаш ва уни тузиш), ҳисобварақ ва кредит линиясини очиш, қарзни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш, заёмлар ва кредитлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш, пост-молиялаштириш ва кредитлар, кафиллик бериш, банк кафолати ва лизингга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа шунга ўхшаш операциялар;

кафолат (кафиллик) бериш бўйича хизматлар учун ҳақ, жумладан банк кафолатини (кафиллигини) берганлик учун ҳақ, буларга мажбуриятларни пул шаклида бажаришни назарда тутиб, ўз мижозлари ва учинчи шахслар фойдасига берилган банк кафолатлари (кафиллиги), аваллар ва кафиллик бериш ҳамда бекор қилиш, кўрсатиб ўтилган кафолат (кафиллик) шартларини тасдиқлаш ва ўзгартириш, ушбу кафолат (кафиллик) бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва текшириш, шунингдек ушбу операциялар бўйича пост-молиялаштириш ва менежмент тааллуқлидир.

Шартномаларда белгиланган ставкалар бўйича кредитор томонидан олинадиган ва (ёки) пост-молиялаштириш билан боғлиқ бевосита фоизли даромаднинг ўзи, шунингдек воситачилик ҳақи, қарздор томонидан шартномада келишилган суғурта ва бошқа қўшимча тўловларни қоплаш, шунингдек мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинган бошқа турдаги даромадлар (шу жумладан, халқаро молия институтлари ва чет эл банклари томонидан ажратилган кредит линияларидан фойдаланиш ҳисобига) озод этилади.


2. Депозитлар қабул қилиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларини, шу жумладан, вакил банкларда ҳисобварақларини очиш ва юритиш бўйича операцияларга қуйидагилар тааллуқли:

жисмоний ва юридик шахслар ҳисобварақларига омонатлар қабул қилиш, омонатдан омонатга суммалар ўтказиш ва уларни расмийлаштириш, омонатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига ўтказиш;

жисмоний ва юридик шахсларга, тижорат банкларига банк ҳисобварақларини очиш ва хизмат кўрсатиб бориш, шу жумладан, банк мижозларига хос рақамни рўйхатдан ўтказиш ва тақдим этиш, шунингдек мижознинг аризасига кўра ҳисобварақларнинг режимини ўзгартириш ва (ёки) қайта расмийлаштириш, маблағларни сақлаш, ҳисобварақларни ёпиш, жорий ҳисобварақлар бўйича амалга оширилган операциялар ва ҳисобварақнинг ҳолати тўғрисида ҳамда мижозлар ҳисобварағини юритиш билан боғлиқ бошқа операциялар тўғрисида кўчирмалар, маълумотномалар тақдим этиш;

банк карточкалари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг банк карточкаларига, халқаро валюта банк карточкаларига (VISA, MASTER CARD, PRIORITY PASS, American Express ва бошқалар) хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ҳисобварақни очиш ва хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланган ҳолда барча турдаги операцияларни амалга ошириш (пул маблағларини ҳисобга ўтказиш, кўчириш ва ҳисобдан ечиш), чиқариш, қайта чиқариш, алмаштириш, ҳисобварақ ва операциялар бўйича текшириш ўтказиш, PIN-кодни алмаштириш, блокировка қилиш, блокировкадан чиқариш, авторизация, транзакцияларни қайта ишлаш, бошқа ташкилотларда ўрнатилган банк карточкалари бўйича тўловларни қабул қилиш бўйича терминалларга хизмат кўрсатиш ҳамда банк карточкаларига хизмат кўрсатиш ва ҳисоб-китоблар билан боғлиқ бошқа операциялар;

банклараро депозитларни тақдим этиш, банкка ва унинг филиалларига (филиаллар ва бошқарув банки ўртасида) ресурслар тақдим этиш (ажратиш) бўйича вакил банклар депозит омонатлари ва филиаллараро депозитлар бўйича операциялар;

менежмент (битимларни бошқариш ва кузатиш), консалтинг ва ахборот операциялари (мижоз топшириғига кўра суммаларни қидириш, мижознинг бошқа банк операциялари ва ҳисобварақлар бўйича бошқа сўровларига асосан ҳисобварақлар бўйича амалга оширилган операциялар, ҳисобварақнинг ҳолати, чет эл валютаси билан операциялар бўйича ҳисобварақдан кўчирмалар ва уларнинг дубликатларини, маълумотлар, тасдиқномалар тақдим этиш).

Мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинадиган фоизлар, шунингдек воситачилик ҳақи, абонент тўлови ва бошқа шу каби даромадлар озод этилади.


3. Тўловлар, ўтказмалар, қарз мажбуриятлари, чеклар ва тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар, инкассо бўйича операцияларга қуйидагилар тааллуқли:

амалда бўлган барча турдаги ҳисоб-китоблар (жумладан чет эл валютасида ҳисоб-китоблар) бўйича пул маблағларини (шу жумладан, банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда) ўтказиш (ҳисобварақдан ҳисобвараққа пул ўтказиш), шу жумладан, заём ва кредитларни беришда ва қайтаришда, пул маблағларини беғараз ўтказишда амалга ошириладиган тўловлар, шунингдек исталган бошқа ҳар қандай маҳаллий ва чет эл тўловларини, шу жумладан, ихтисослаштирилган тўлов тизимлари (масалан, "Рaynet", "SMS-to`lov" ва бошқалар) орқали амалга ошириш, шунингдек тўловларни қабул қилишни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар (коммунал хизмати, процессинг марказлари ва бошқалар) орқали амалга ошириш;

банклараро пул ўтказмаларининг махсус халқаро тизимлари (масалан, Western Union, Contact, Money Gram ва бошқалар) бўйича ўтказмалар, тўловлар;

махсус телекоммуникацион банк тизимлари: SWIFT, TELEX, REUTERS, VISA, MASTER CARD ва бошқа шу кабилар орқали ҳисоб-китобларни (тўловларни) ўтказиш;

инкассога топширилган ҳужжатларни вакил банкка жўнатиш ёки қайтариш;

инкассони ижро этиш, экспорт қилинадиган ҳужжатлаштирилган инкассо бўйича ҳужжатларни қабул қилиш, текшириш ва жўнатиш, инкассо топшириғи шартларини ўзгартириш ёки уни бекор қилиш, ҳужжатлаштирилган ва бошқа аккредитивлар бўйича барча операциялар;

акцептли ва кафолатли-акцептли операциялар;

чеклар билан операциялар (сотиб олиш, сотиш), шу жумладан йўл чеклари, нақд ва нақдсиз пул маблағларига, эгасининг номи ёзилган ва бошқа чекларни инкассога қабул қилиш, авизолаш, чекларни экспертиза қилиш;

сўмли чек дафтарчаларига хизмат кўрсатиш (берилган чек дафтарчасини ҳисобга қўйиш реализация ҳисобланмайди);

банклараро тўловларни ўтказиш бўйича хизматлар;

тўловлар, ўтказмалар, чеклар ва бошқа тўлов воситалари ҳамда қарз мажбуриятлари билан бошқа операциялар.

Мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинадиган воситачилик ҳақи, абонент тўлови ва бошқа турдаги даромадлар, шунингдек халқаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда мижозларнинг топшириғи бўйича ҳужжатларни жўнатиш ва тўловларни ўтказиш бўйича хизматлар учун чет эл банклари ва компаниялари томонидан сўзсиз тартибда банк ҳисобварағидан ундириладиган шартнома шартларига асосан мижозлар томонидан қопланадиган воситачилик ҳақи озод этилади.


4. Миллий валюта ва чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларга, нумизматика мақсадларида фойдаланиладиганлари бундан мустасно, қуйидагилар тааллуқли:

қонуний тўлов воситаси ҳисобланган нақд чет эл валютаси билан конверсион операциялар (валютани қабул қилиш, бериш, қайта ҳисоблаш, алмаштириш (чет эл валютасини миллий валютага ва тескарисига, бир чет эл валютасини бошқа чет эл валютасига), сотиш, сотиб олиш, майдалаш, инкассо қилиш) ва эскирган (шикаст етган) валютани алмаштириш);

нақд чет эл валютасини олиб чиқиб кетишга рухсат бериш;

пул ва йўл чекларини авизолаш;

экспорт-импорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) ва хизмат кўрсатиш бўйича операциялар (шартноманинг тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш ва уни ҳисобга қўйиш, шу жумладан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш);

экспорт қилувчи корхоналарнинг ҳисобварақларига экспорт тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш;

экспорт шартномалари бўйича экспорт қилувчи корхоналар томонидан валюта тушуми ўз вақтида мажбурий сотилиши амалга оширилишини назорат қилиш;

"СПОТ", "СВОП" битимлари ва бошқа ҳосилавий молия воситалари бўйича операциялар;

экспорт-импорт шартномалари бўйича амалга оширилган операциялар тўғрисида маълумотнома, валюта курслари тўғрисида, шунингдек миллий ва чет эл валютаси билан операциялар тўғрисида бошқа маълумотномалар ва ҳужжатлар бериш.

Мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинадиган воситачилик ҳақи ва бошқа турдаги даромадлар озод этилади.


5. Юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан инвестицион воситачиларнинг қимматли қоғозлар депо-ҳисобварақларини очиш ҳамда юритишга доир хизматларга қуйидагилар тааллуқли:

қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;

қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни сақлаш;

қимматли қоғозларни эгаларининг реестрларини юритиш;

давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шунингдек қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;

инвестицион воситачиларни депо-ҳисобварағини юритиш;

белгиланган тартибда қимматли қоғозлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага чиқарилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, инвестицион жамғармалар томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;

Омонатчилар ягона маълумотлар базасини юритиш;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро кодларни бериш;

эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлаштириш.

Мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинадиган воситачилик ҳақи ва бошқа турдаги даромадлар озод этилади.

6. Қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар) билан боғлиқ операцияларга қуйидагилар тааллуқли:

қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш, сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқни ҳисобга олиш, қимматли қоғозларни ўтказиш ҳамда уларнинг реестрини юритиш, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича операциялар киради, уларни тайёрлаш, қимматли қоғозлар бланкларини ишлаб чиқариш бўйича хизматлар бундан мустасно;

қимматли қоғозлар билан боғлиқ брокерлик, дилерлик, траст, андеррайтинг ва бошқа операциялар.


7. Юридик шахсларнинг, жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни, юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни (пайларни) реализация қилиш бўйича операцияларга қимматли қоғозларни сотиш бўйича операциялар, шу жумладан, юридик шахснинг ўзи томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар, векселлар ва шунга ўхшашлар) мулкдорининг алмашинишига олиб келувчи бошқа ҳаракатлар, шу жумладан, репо-битим, шунингдек юридик шахс томонидан яъни ҳисса, улуш, пайлар каби ўз инвестицион активларини бошқа юридик шахснинг устав фондига (капиталига) реализация қилиши тааллуқли.


8. Клиринг операцияларига қуйидагилар тааллуқли:

ҳисоб-китоб-клиринг палатаси мижозларидан ҳисоб ҳужжатларини (электрон кўринишда) қабул қилиш;

автоматлаштирилган иш жойларидан магнит ташувчилардан ҳисоб ҳужжатларини киритиш (шунингдек қоғоз кўринишидаги ҳужжатлардан фойдаланишга йўл қўйилади);

тўловчи - банк ва олувчи - банкнинг келиб тушаётган ҳисоб ҳужжатларини ҳисоб-китоб-клиринг палатаси маълумотлар базасида мавжудлигини индентификация ва назорат қилиш;

тўловчи - банк ҳисобварағида тўланиши билдирилган сумма мавжудлигини назорат қилиш;

ички ва ташқи ўтказмалар учун ҳисоб-китоб-клиринг палатаси мижозларига ҳисобварақлар очиш ва юритиш;

ўтказма ва кейинчалик тарқатиш учун бирламчи ва натижавий ҳисоб ҳужжатларини саралаш (манзиллаш);

мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича жамланма авизоларни шакллантирган ҳолда ўзаро тўловларни ҳисобга олиш бўйича ўтказмалар;

валюта курсини қайта ҳисоб-китоб қилиш;

мижозларнинг ҳисобварақларидан кўчирмаларни тақдим этиш;

хизмат кўрсатиш регламентига асосан мижозларнинг ҳисобварақларидан кўчирмаларни, бошқа ҳисобот ҳужжатларини тарқатиш.


9. Аккредитивлар очиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларга аккредитивлар бериш ва аккредитивлар бўйича ҳужжатлар жилдини кўриб чиқиш, улар бўйича бошқа банкларга тасдиқномалар бериш тааллуқли.


10. Пул маблағларини конвертация қилиш бўйича операцияларга Ўзбекистон республика валюта биржасида ва ички банк бозорида чет эл валютасини сотиб олиш (сотиш) бўйича конверсион операциялар, шу жумладан, конвертация учун аризаларни кўриб чиқиш, конвертация билан боғлиқ валюта алмаштириш операциялари амалга оширилганлиги тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотномалар бериш киради.


11. Чет эл валютаси билан айирбошлаш операцияларини ташкил этиш операцияларига қуйидагилар тааллуқли:

инкассога йўналтириш учун нақд чет эл валютаси ва йўл чекларини қабул қилиш;

ҳақиқийлиги шубҳа келтириб чиқарган хорижий давлатларнинг пул белгилари ва йўл чекларини экспертизага қабул қилиш;

хорижий давлатнинг тўловга яроқли йирик пул бирлигини худди шу давлатнинг майда пул бирлигига алмаштириш;

хорижий давлатнинг шикаст етган пул бирлигини худди шу давлатнинг шикаст етмаган пул бирлигига алмаштириш;

бир хорижий давлатнинг нақд валютасини бошқа хорижий давлатининг нақд валютасига алмаштириш;

йўл чекларини сотиб олиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки рухсати билан амалга ошириладиган бошқа операциялар.


12. Касса операцияларига қуйидагилар тааллуқли:

банкнот, тангалар ва бошқа қимматликларни қабул қилиш, бериш, қайта ҳисоблаб чиқиш, майдалаб бериш, алмаштириш, саралаш, сақлаш, ўраш;

банк карточкалари бўйича нақд пул маблағларини бериш.


13. Молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича хизматлар кўрсатишга молиявий ижара (лизинг) шартномасининг ижарага берувчининг (лизингга берувчининг) фоиз тариқасидаги даромадига тегишли қисми бўйича хизматлар тааллуқли. Фоизли даромад - ижара (лизинг) тўлови суммаси билан ижара (лизинг) объектининг қийматини қоплаш суммаси ўртасидаги фарқ кўринишидаги ижара (лизинг) тўловининг бир қисми.


14. Форфейтинг ва факторинг операцияларига ҳужжатлар жилдини кўриб чиқиш, менежмент (битимларни бошқариш ва кузатиб бориш), консалтинг ва ахборот операциялари (ҳисобварақлар ва бошқалар бўйича амалга оширилган операциялар тўғрисида кўчирмаларни ва уларнинг дубликатларини, маълумотномаларни, тасдиқномаларни тақдим этиш) тааллуқли.

Мазкур хизматларни кўрсатиш муносабати билан олинадиган воситачилик ҳақи, дисконт ва бошқа даромадлар озод этилади.


15. Ломбард операцияларига ломбард операциялари бўйича шартномани расмийлаштириш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва кўриб чиқиш (шу жумладан, аризани кўриб чиқиш, кредитга қобилиятлиликни баҳолаш, операция баҳосини (фоизини) аниқлаш, шартномани тайёрлаш ва уни тузиш), ҳисобварақ очиш, қарзни бошқариш ва хизмат кўрсатиш тааллуқли.

Шартномада белгиланган ставкалар бўйича кредитор томонидан олинадиган бевосита фоизли даромаднинг ўзи, шунингдек шартномада келишилган воситачилик ҳақи, қарз олувчи томонидан суғурта ва бошқа қўшимча тўловлар озод этилади.


16. Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларининг обороти бўйича операцияларга қуйидагилар тааллуқли:

фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш;

иш даврлари (ва жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олувчи банк мажбуриятларини бажаришига таъсир қилувчи ўзгаришлар тўғрисида) ва ҳисобга олингандан кейинги иш даври учун шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига бадаллар тўлаш миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш;

жамғариб бориладиган пенсия тўловлари миқдорини белгилаш ва унга тузатиш киритиш жараёнини ахборот билан таъминлаш;

жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағларини инвестицион ва кредит ресурслари сифатида, шунингдек молия воситаларига жойлаштириш.


17. Мижозларнинг ҳисоб рақамларига банклар томонидан электрон масофали хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар ("интернет-банкинг", "мобил банкинг", "смс-банкинг", "банк-мижоз" тизимлари ва бошқалар).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 3 июнь, 22-сон, 294-модда










































Время: 0.2203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск