Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш Қоидалари (АВ томонидан 03.06.2013 й. 2464-сон билан рўйхатга олинган 20.05.2013 й. Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 10-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 6/1-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 3 июнда 2464-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ер ресурслари, геодезия,

картография ва давлат кадастри

давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги ва

Давлат архитектура ва

қурилиш қўмитасининг

2013 йил 20 майдаги

10, 6/1, 2-сон қарорига

ИЛОВА



Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича

якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи

муҳандислик коммуникацияларига уланиш

имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда

унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер

участкаларини аниқлаш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ-1902-сон "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилишининг 2013 йил Дастури тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 17-модда) мувофиқ якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст қишлоқ хўжалиги ер участкаларини аниқлаш лозим.

Бунда суғорилмайдиган ер участкалари деганда суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлмаган ер участкалари (лалми, яйлов, пичанзор, ташландиқ, ўрмон фонди тоифасига кирмайдиган ҳамда охирги икки йил давомида ташкилотлар томонидан фойдаланмай бўш турган, мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилаётган ерлар) тушунилади.

Унумдорлиги паст бўлган ер участкалари тупроқнинг унумдорлик даражаси бўйича бонитет балли 40 дан паст бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларидир.


2. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст бўлган ер участкаларини аниқлаш бўйича жойларда ишчи гуруҳ тузилади.


3. Ишчи гуруҳ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий бошқарма ва унинг бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ва уларнинг ташкилий тузилмасига кирувчи ташкилотлар, "Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлимлари, "Ўзбекнефтгаз" МХК ҳудудий бўлимлари, "Ўзбекэнерго" АЖнинг ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва "Ўзгидромет" марказининг ҳудудий бўлинмаларининг вакиллари киритилади.


II БОБ. СУҒОРИЛМАЙДИГАН ВА УНУМДОРЛИГИ

ПАСТ БЎЛГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ АНИҚЛАШ


4. Ишчи гуруҳ томонидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст бўлган ер участкаларини аниқлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

суғорилмайдиган ва унумдорлиги паст бўлган ер участкаларини давлат ер кадастри маълумотлари ва ҳужжатлари асосида аниқлаш;

суғорилмайдиган ва унумдорлиги паст бўлган ер участкаларини уй-жой қурилиши учун яроқлиларини танлаб олиш;

ташқи муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш имкониятларини аниқлаш;

аниқланган ер участкаларини 1:10000 масштабдаги хариталарга тушириш;

ҳар бир аниқланган массив бўйича ер участкасининг майдони, манзили, ердан фойдаланувчилар ва бошқа маълумотларни аниқлаш ва таҳлил қилиш.


5. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст ер участкаларини аниқлаш ишларининг натижаси кўриб чиқилиб, ишчи гуруҳ томонидан тайёрланган таклифлар далолатнома билан расмийлаштирилади.


6. Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст бўлган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар бўйича мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловасида келтирилган жадваллар тўлдирилади.


7. "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан далолатнома ва маълумотлар умумлаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимларига тақдим этилади.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан маркетинг жиҳатдан ўрганиш натижалари асосида ҳар йили 1 ноябргача бўлган муддатда "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишилган ҳолда ташқи муҳандислик коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст бўлган ер участкаларини аниқлаш ишларининг натижаси асосида ер массивлари танлаб олинади ҳамда кейинчалик улар намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар қуриш учун "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясига топширилади.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Мазкур Қоидалар "Ўзбекэнерго" ДАК, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекнефтгаз" МХК ва Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси билан келишилган.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

ва вилоятлар кесимида тўлдирилади


Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка

тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ташқи муҳандислик

коммуникацияларига уланиш имконияти бўлган

суғорилмайдиган ҳамда унумдорлиги паст

бўлган ер участкалари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

Т/р

Туман

(шаҳар)-

лар номи


Аниқланган

якка тартибда

уй-жой қуриш

учун ер

участкалари

эгалигидаги

ташкилот номи


Жойлашган

манзили

(қишлоқ,

массив,

аҳоли

пункти)


Жами ер

майдони

(гектар)


Шу жумладан


қишлоқ

хўжалигида

фойдаланил-

майдиган ер

участкалари

(гектар)

ташкилот-

ларнинг

бўш турган,

мақсадсиз

ва самарасиз

фойдаланаёт-

ган ер

майдонлари

(гектар)


суғорил-

майдиган ер

участкалари

майдони

(гектар)


унум-

дорлиги

паст

бўлган ер

участ-

калари

майдони

(гектар)


ташқи

муҳан-

дислик

комму-

никация

тармоқ-

ларигача

бўлган

масофа км


1


2

3

4

5

6

7

8

9

10


















Вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ҳудудий сув оқова корхонаси раҳбари









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ҳудудий газ таъминот корхонаси бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари









(имзо)


(Ф.И.О.)


"Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлим бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


         





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар) кесимида тўлдирилади

     

Т/р

Туман

(шаҳар)-

лар номи


Аниқланган

якка тартибда

уй-жой қуриш

учун ер

участкалари

эгалигидаги

ташкилот номи


Жойлашган

манзили

(қишлоқ,

массив,

аҳоли

пункти)


Жами ер

майдони

(гектар)


Шу жумладан


қишлоқ

хўжалигида

фойдаланил-

майдиган ер

участкалари

(гектар)


ташкилот-

ларнинг

бўш турган,

мақсадсиз

ва самарасиз

фойдаланаёт-

ган ер

майдонлари

(гектар)

суғорил-

майдиган ер

участкалари

майдони

(гектар)

унумдор-

лиги паст

бўлган ер

участкалари

майдони

(гектар)

ташқи

муҳан-

дислик

комму-

никация

тармоқ-

ларигача

бўлган

масофа км


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10





















Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ҳудудий сув оқова корхонаси раҳбари









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ҳудудий газ таъминот корхонаси бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари









(имзо)


(Ф.И.О.)


"Ўздаверлойиҳа" институтининг ҳудудий бўлим бошлиғи









(имзо)


(Ф.И.О.)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 308-модда

































Время: 0.2406
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск