Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.05.2013 й. 150-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 30 майдаги

150-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги

ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга

ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда

табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни беришда, шу жумладан, дастлабки-рухсат берувчи ва шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашда тартиботларни амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда қурилаётган объектларни уларнинг ўлчамлари ва тавсифлари бўйича тоифалаштиришни ҳисобга олган ҳолда табақалаштирилган ёндашув тартибини белгилайди.


2. Объектларни мураккаблик тоифаларига кўра классификациялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича объектларнинг мураккаблиги тоифалари классификаторига мувофиқ амалга оширилади.


III. АРХИТЕКТУРА-РЕЖАЛАШТИРИШ ТОПШИРИҒИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ МУДДАТЛАРИ ВА ҚИЙМАТИ


6. Туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан тақдим этилган техник шартлар асосида туман (шаҳар) қурилиш бўлими (бошқармаси) шартнома асосида архитектура-режалаштириш топшириғи ишлаб чиқилишини таъминлайди.

7. Объектларни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 4-иловасига мувофиқ белгиланади.

8. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишда мураккаблик тоифасига, бажарилаётган ишларнинг кўп меҳнат талаб қилишига ва хусусиятига кўра Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 5-иловасига мувофиқ тузатиш коэффициентлари (оширувчи ёки пасайтирувчи) қўлланади.

Оширувчи коэффициентлар қўлланганда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ошмаслиги керак.


IV. ЛОЙИҲАОЛДИ ВА ШАҲАРСОЗЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИДАН ЎТКАЗИШ


9. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари қуйидагилар томонидан давлат экспертизасидан ўтказилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги "Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси" ДУК томонидан:

мураккабликнинг I-III тоифаларидаги объектларнинг лойиҳаолди (ДТИҲ, ДТИА, ТИҲ, ТИА босқичлари) ҳужжатлари ва шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) бўйича;

хорижий инвестициялар иштирокидаги ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати остидаги йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича;

реконструкция (реставрация) қилинаётган моддий маданий мерос объектлари бўйича;

янгидан ишлаб чиқилаётган экспериментал ва оммавий тарзда қўлланадиган намунавий (базавий) лойиҳалар бўйича;

б) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг давлат экспертизаси ҳудудий филиаллари (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) томонидан - мураккабликнинг I-II тоифаларидаги объектларнинг шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ҳужжатлари бўйича.

Алоҳида ҳолларда филиаллар тегишли асослашлар мавжуд бўлганда ёки Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг топшириғига (рухсатига) кўра мураккабликнинг III тоифасидаги объектларнинг, шунингдек республиканинг бошқа минтақаларида жойлашган объектларнинг лойиҳаолди (ДТИҲ, ДТИА, ТИҲ, ТИА босқичлари) ва шаҳарсозлик (ИЛ ва ИҲ босқичлари) ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиши мумкин.

10. Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасига буюртмачи томонидан ёхуд томонларнинг келишувига кўра - ҳужжатларни ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилоти томонидан тақдим этилади.


11. Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган объектлар, шунингдек қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган ва бошқа манбалари ҳисобига амалга ошириладиган, лекин Инвестиция дастурига киритилмаган объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ белгиланади.


12. Бошқа объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини объектнинг ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридан ошмаслиги керак.

Лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларининг бошқа бўлимларини давлат экспертизасидан ўтказиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги "Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизаси" Давлат унитар корхонасидан ҳамда унинг ҳудудий филиаллари харажатлари доирасида белгиланади.

Объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича ёнғинга қарши хавфсизлиги ва зилзилага бардошлилиги юзасидан эксперт хулосаларни кўриб чиқиш ва тайёрлаш белгиланган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан бошлаб кўпи билан етти кун муддатда амалга оширилади.





Низомга

6-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига

киритилган, шунингдек қурилиши марказлаштирилган

ва молиялаштиришнинг бошқа манбалари ҳисобига амалга

ошириладиган Инвестиция дастурига киритилмаган

объектларнинг лойиҳаолди ва шаҳарсозлик

ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш

ҚИЙМАТИ

       

Реперларнинг

т/р


ЛҚИни ишлаб

чиқиш қиймати,

млн сўм


Эксперт ишлари қийматини аниқлаш

учун коэффициентлар, ЛҚИ қийматига

нисбатан фоизларда (%)


Мураккаблик тоифаси


I


II


III


0


0,7 гача

27,00

-

-

1


1,4

21,60

-

-

2


4,2

12,15

13,48

-

3


7,0

10,13

11,24

-

4


12,6

7,57

8,40

9,32

5


18,2

6,22

6,90

7,65

6


23,8

5,41

6,00

6,66

7


29,4

4,47

4,96

5,50

8


35,0

4,34

4,81

5,33

9


40,6

3,94

4,37

4,85

10


57,4

3,26

3,61

4,00

11


70,0

2,99

3,28

3,64

12


105,0

2,31

2,56

2,94

13


140,0

1,96

2,17

2,40

14


210,0

1,58

1,75

1,94

15


280,0

1,38

1,53

1,69

16


420,0

1,10

1,22

1,35

17


630,0

0,94

1,04

1,15

18


840,0

0,82

0,91

1,01

19


1064,0

0,71

0,78

0,86

20


1260,0

0,62

0,68

0,75

21


1540,0

0,57

0,63

0,69

22


1820,0

0,53

0,58

0,64

23


2100,0

0,49

0,54

0,59

24


2380,0

0,47

0,52

0,57

25


2700,0 ва

ундан юқори


0,46

0,51

0,56

        

Изоҳлар:

1) лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишнинг оралиқ кўрсаткичларга эга бўлган қиймати интерполяция йўли билан аниқланади;

2) янгидан ишлаб чиқилаётган намунавий (базавий) лойиҳаларни экспертизадан ўтказганлик учун тўлов миқдори 1,2 коэффициентини қўллаган ҳолда аниқланади;

3) алоҳида масалалар (ишларнинг алоҳида турлари калькуляцияси, машина ва механизмларга харажатлар, пудрат ташкилотининг бошқа харажатлари ва шу кабилар бўйича экспертиза қийматининг ҳисоб-китоби (экспертизанинг ҳақиқий меҳнат талаб қилувчанлигини ва эксперт ташкилотнинг амалдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолда) бевосита меҳнат сарфларини ҳисоблаб чиқиш усули билан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 301-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 33-модда





































Время: 0.1410
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск