Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги ҳўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 04.06.2013 й. 154-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 4 июндаги

154-сон қарорига

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими

(бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги

ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ ҳўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси тизимига кирувчи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг (кейинги ўринларда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўз фаолиятида ўзининг ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) бўйсунади.


3. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими таркибида юритади. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан олинган барча даромад (пул маблағлари) туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг ҳисоб рақамига тушади ва ушбу бўлим (бошқарма) тасарруфида бўлади.


4. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) харажатларини (бюджетдан ташқари эҳтиёжларини) қоплаш, шу жумладан, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори иш ҳақининг устама қисмини шакллантириш, шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар учун янги қўшимча иш ўринлари яратиш учун ташкил этилади.



II. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


5. Қуйидагилар хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) шаҳарсозлик соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли маълумотлар базасини яратиш;

тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш.


6. Қуйидагилар белгиланган вазифаларига мувофиқ хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:

фаолият минтақаси учун шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

ажратилган ер участкаларининг чегараларини натурага кўчириш, қурилиш объектлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини қизил чизиқларга мувофиқ харитага тушириш билан боғлиқ топография ва геодезия ишларида, шунингдек муҳандислик - геология ишларини рўйхатдан ўтказишда қатнашиш;

юридик ва жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўртасида тузилган шартномалар асосида аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш;

кўчаларнинг, бино ва иншоотларнинг архитектуравий кўринишини яхшилаш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бадиий-эстетик жиҳатдан безаш, ҳудуднинг кичик меъморий шакллар ва ландшафт архитектураси бўйича лойиҳа таклифларини шартнома асосида белгиланган тартибда тайёрлаш;

юридик ёки жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия талаб қилинмайдиган шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.



III. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


7. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) орқали қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан ўз ваколатлари доирасида зарур ахборот ва маълумотнома материалларини белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

буюртмачидан буюртмани бажариш учун зарурий ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек бажарилган иш учун белгиланган тартибда тўловларни амалга оширишни талаб этиш.


8. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаши шарт.



IV. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲНИ БОШҚАРИШ


9. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори раҳбарлик қилади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори ўз лавозим ваколатларини бажариши мумкин бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътилида, касаллик даврида, лавозим бўш бўлганда) хўжалик ҳисобидаги гуруҳга гуруҳ муҳандиси вақтинча раҳбарлик қилади.


10. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори:

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузурида хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ташкил этилгандан сўнг банкларда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)нинг ҳисоб рақамларини очади;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг штат жадвалини тузади, фаолият турлари ва алоҳида йўналишлар бўйича ходимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини кўради;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишларини ташкил этади;

Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан ҳар йили тасдиқланадиган смета доирасида хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадларни тасарруф этади.



V. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромад хўжалик ҳисобидаги гуруҳни ҳар томонлама ривожлантириш ва иш ҳақи тўлашни молиялаштириш манбаи ҳисобланади.


12. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадлардан:

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори иш ҳақига устамани шакллантириш ҳамда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига иш ҳақи тўлаш;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими фаолиятини ривожлантириш, моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий техника ва асбоб-ускуналар, архитектура ва шаҳарсозликка оид адабиётлар билан таъминлаш;

туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори ва хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимлари учун соғломлаштириш, маданий-оммавий ва байрам тадбирларини ўтказиш, учрашувлар ва қабуллар ташкил этиш, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар давомида бошқа ташкилотлар вакиллари учун иш ҳамда яшаш шароитлари яратиш, шунингдек бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади.



VI. ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ГУРУҲ

ХОДИМЛАРИНИНГ ШТАТ ЖАДВАЛИ


13. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг штат жадвали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг намунавий тузилмаси ушбу Намунавий низомга иловада келтирилган.


14. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ таркибига туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи - туман (шаҳар) бош архитектори буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ходимлар киради.



VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


15. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳда меҳнатни ташкил этиш ҳамда иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


16. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бухгалтерия ҳисоботларини юритиш шартнома асосида ишга қабул қилинадиган бухгалтер томонидан амалга оширилади.






Намунавий низомга

ИЛОВА



Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш

бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик

ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

  







Туман (шаҳар) архитектура

ва қурилиш бўлими (бошқармаси)

бошлиғи - туман (шаҳар)

бош архитектори





























































































Архитектор

1 киши

Муҳандис

1 киши


Техник

1 киши



          

Хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи ходимлари сонини кўпайтиришда ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 303-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 35-модда























Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск