Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2013 й. 161-сон "2013-2018 йиллар даврида кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.06.2013 й.

N 161



2013-2018 ЙИЛЛАР ДАВРИДА КЎМИР САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ, ТЕХНИК

ВА ТЕХНОЛОГИК ЖИҲАТДАН ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ҲАМДА УНИ МУВОЗАНАТЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАСТУРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ресурс базасини кенгайтириш, кон ишларини олиб бориш хавфсизлигини таъминлаш, тармоқ корхоналари учун мутахассислар тайёрлаш ҳисобига кўмир саноатини янада барқарор ва мувозанатли ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат геология қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013-2018 йиллар даврида кўмир саноати корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш ҳамда уни мувозанатли ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин. Дастур:

2013-2018 йиллар даврида кўмир тармоғи корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш инвестиция лойиҳаларини 1-иловага* мувофиқ амалга оширишни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси корхоналари томонидан бажариладиган кўмир қазиб олиш учун геология-разведка ишларининг прогноз параметрларини 2-иловага* мувофиқ тасдиқлашни;

"Ангрен" кони ён деворларининг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш бўйича биринчи навбатдаги тадбирларни 3-иловага* мувофиқ амалга оширишни;

2013-2018 йиллар даврида кўмир тармоғи корхоналари учун 4-иловага* мувофиқ мутахассислар тайёрлашни;

кон юзасини очиш, кўмир қазиб олиш, шу жумладан, очиқ ва ер ости усуллари билан кўмир қазиб олиш, шунингдек қўшимча фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмларининг мақсадли параметрларини 5-иловага* мувофиқ таъминлашни назарда тутади.


2. Инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши устидан амалий назоратни, Дастур бажарилиши мониторингини ва мақсадли параметрларга ўз вақтида эришишни таъминлаш мақсадида 6-иловага* мувофиқ таркибда идоралараро гуруҳ ташкил этилсин.


3. Қуйидагилар Дастур амалга оширилиши устидан назорат қилиш бўйича Идоралараро гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ишлаб чиқаришнинг техник даражаси ва самарадорлигини ошириш, замонавий юқори самарали технологияларни ва бошқарувнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш, кўмир тармоғида ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва янгиларини қуришга йўналтирилган устувор инвестиция лойиҳалари ўз вақтида амалга оширилишига кўмаклашиш;

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг самарали ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш, молиявий ва моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек кўмир тармоғи корхоналарининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

кон ишларини олиб боришда саноат хавфсизлиги талабларини таъминлашга йўналтирилган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш;

ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда кўмир тармоғини мувозанатли ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжлари билан боғлиқликда кон юзасини очиш ва кўмир қазиб олиш бўйича мақсадли параметрларга ҳар йили эришиш.


4. "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Кўмирлойиҳа" масъулияти чекланган жамияти:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа ҳужжатлари ўз вақтида ишлаб чиқилиши, келишилиши ва тасдиқланишини, шунингдек ушбу қарорга 1-иловага* киритилган лойиҳалар амалга оширилишини таъминласинлар;

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун, зарурат бўлганда, етакчи хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини жалб этсинлар.


5. "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига ушбу қарорга 1-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кон транспорти ва технологик асбоб-ускуналар, автотранспорт, техника, эҳтиёт қисмлар ва материаллар сотиб олиш учун танлов асосида аниқланган ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари билан, юклашдан олдин текшириш ўтказиш шарти билан, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри контрактлар тузишга рухсат берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ушбу қарорга 1-иловага* киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тузилган контрактлар бўйича хулосаларни белгиланган тартибда берсин.


7. Кўмир тармоғини техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш жамғармасининг маблағлари, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг кредитлари Дастурни амалга оширишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда ушбу қарорга 1-иловада* назарда тутилган инвестиция лойиҳалари унга киритилишини таъминласинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ушбу қарорга 3-иловада* назарда тутилган геология-разведка ишлари геология-разведка ишларининг йиллик дастурига киритилишини таъминласинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини ҳамда лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



*) 1 - 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 10 июнь, 23-сон, 307-модда














































Время: 0.1341
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск