ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2013 й. 99-ф-сон Фармойиши. 2013 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 16 - 17 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

04.03.2013 й.

N 99-ф




Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, республиканинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда "Обод турмуш йили" Давлат дастурида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг 2013 йил март-апрель ойларида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда 16 - 17 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;

барча тураржой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, бўш ҳудудларда боғлар барпо этиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;

кекса ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;

умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Мева-шарбат" боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-ишлаб чиқариш корпорацияси, Манзарали боғдорчилик ва ўрмон хўжалиги республика илмий-ишлаб чиқариш маркази ҳамда жойлардаги давлат ўрмон хўжаликлари қишлоқ ва маҳаллалар ҳудудларини кўкаламзорлаштириш ҳамда янги боғлар барпо этиш учун зарур бўладиган манзарали ва мевали дарахт кўчатларини тегишли ташкилот ҳамда корхоналарга ўрнатилган тартибда ўз вақтида етказиб беришни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов), "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши (Б. Ганиев) ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва бошқа ташкилотларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини, айниқса, ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


5. Ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлими, туман ва шаҳар бўлинмалари бошқарувларининг банкдаги ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда ўтказилиши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди (А. Аҳмедов) хайрия ҳашаридан тушган маблағлар "Обод турмуш йили" Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга, ногирон ва ёлғиз кексаларга моддий ҳамда маънавий ёрдам кўрсатиш, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маҳаллалардаги мавжуд спорт майдончаларини жорий таъмирлаш ҳамда уларни керакли спорт анжомлари билан жиҳозлаш, фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базасини яхшилаш каби тадбирларга сарфланишини назарда тутсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов) ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги давомида, айниқса, умумхалқ хайрия ҳашари кунларида жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўрсин ва ҳашар тадбирларида техник соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олсин.


8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


9. Ушбу фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                            Ш. Мирзиёев

















Время: 0.2023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск