ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Хорижий валютани олиш ва сотиш. Айирбошлаш шохобчалари /

Давлат солиқ қўмитасининг 2013-7-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-22-сон, Марказий банк Бошқарувининг 7/4-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 05.04.2013 й. Қарори (АВ томонидан 12.06.2013 й. 2467-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.06.2013 й.

N 2467

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.04.2013 й.

N 2013-7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.04.2013 й.

N 01-02/19-22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.04.2013 й.

N 7/4


ҚАРОРИ



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

валюта операциялари амалга оширилишининг

асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб

бориш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида



"Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 15-16-сон, 129-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 12 сентябрдаги 2003-67, 01-02/19-36, 240-В-сон "Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1281, 2003 йил 4 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 19-20-сон);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 22 июлдаги 2004-52, 01-02/19-30, 240-В-1-сон "Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1281-1, 2004 йил 4 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 360-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 15 декабрдаги 2008-45, 01-02/19-58, 240-В-2-сон "Юридик шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1281-2, 2008 йил 23 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 534-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2009 йил 9 декабрдаги 2009-32, 01-02/19-29, 240-В-3-сон "Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1281-3, 2009 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 584-модда).


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 319-модда
























Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск