ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Хорижий валютани олиш ва сотиш. Айирбошлаш шохобчалари /

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишининг асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 12.06.2013 й. 2467-сон билан рўйхатга олинган 05.04.2013 й. Давлат солиқ қўмитасининг 2013-7-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/19-22-сон, Марказий банк Бошқарувининг7/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 12 июнда 2467-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси ва

Марказий банки Бошқарувининг

2013 йил 5 апрелдаги

2013-7, 01-02/19-22, 7/4-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик ва жисмоний шахслар томонидан

валюта операциялари амалга оширилишининг

асосланганлиги юзасидан мониторинг олиб

бориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси, Терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенция, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги, "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 августдаги 355-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда валюта операцияларини эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта операциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва пул маблағларининг хорижга асоссиз ўтказилиши аломатларини аниқлаш тартибини белгилайди.


I. МАЪЛУМОТ ТАҚДИМ ЭТИШ


1. Тижорат банкларининг филиаллари мижозлар томонидан амалга оширилган қуйида кўрсатилган ҳар қандай аломатга эга бўлган валюта операциялари тўғрисидаги ахборотни бош тижорат банкига тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган рўйхатдаги имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда (оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган норезидентлар фойдасига, шунингдек норезидентларнинг оффшор ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига шартнома (контракт) бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) импорти юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича);

б) резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши (мазкур Низомнинг 2а-иловасидаги шакл бўйича);

в) импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўлов, шунингдек чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича);

г) норезидентларга улар юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентларининг устав капиталидаги акциялар, улушлар (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари учун тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3а-иловасидаги шакл бўйича);

д) резидент томонидан кредит шартномаси (қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига (халқаро молия институтлари ва чет эл банклари томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари) тўловлар амалга оширилиши (мазкур Низомнинг 3б-иловасидаги шакл бўйича);

е) жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти томонидан жисмоний шахсларнинг хориждаги ҳисобварағига пул маблағлари ўтказмаси, агар бир календарь йили давомида ўтказма суммасининг эквиваленти юз миллион сўмдан ортиқ бўлса (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича);

ж) чет элдан жисмоний шахс - Ўзбекистон Республикаси резидентининг ҳисобварағига хорижий юридик шахслардан пул маблағларининг келиб тушиши (мазкур Низомнинг 4-иловасидаги шакл бўйича).


2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган валюта операциялари тўғрисидаги маълумот ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ушбу Низомнинг 2 - 4-иловаларига мувофиқ шаклларда (шу жумладан, алоқа каналлари орқали электрон кўринишда) ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида жўнатилади.

Тижорат банкларининг филиаллари мижозларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича вужудга келган муддати ўтган дебиторлик қарздорлиги тўғрисидаги маълумотни ҳам тақдим этадилар.

3. Бош тижорат банклари ўзларининг филиалларидан келиб тушган маълумотларни умумлаштиради ва ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали йиғма маълумотларни электрон кўринишда мазкур Низомнинг 2 - 4-иловаларига мувофиқ шаклларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ҳар ҳисобот ойи учун алоҳида жўнатадилар.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қуйидаги фактлар аниқланган тақдирда маълумотни мазкур Низомнинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклларда онлайн режимда электрон кўринишда жўнатади:

олиб кирилаётган (олиб чиқилаётган) товарларнинг божхона расмийлаштирувида божхона органига товарнинг фактура қийматини экспорт қилувчи (импорт қилувчи) мамлакатда товарнинг маълум қилинган қийматига нисбатан асоссиз равишда ошириш (камайтириш) мақсадида нотўғри маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганда (тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда хулоса илова қилинган ҳолда);

шартнома бўйича контрагент бўлмаган товар етказиб берувчилар томонидан товар етказиб берилганлик фактлари аниқланганда.


II. МОНИТОРИНГ ОЛИБ БОРИШ


6. Давлат солиқ хизмати органлари тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органларидан олинган маълумотни электрон ахборот базаларидаги ҳамда солиқ органларида мавжуд бошқа маълумотлар асосида мониторинг қилади.

Мониторинг жараёнида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби бузилганлик ҳолатлари аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектга валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳужжатларни ва ахборотларни тақдим этиш юзасидан ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилган сўровнома юборилади.

Сўровнома электрон ҳужжат тарзида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади. Юборилган ҳужжат ўқиб чиқилгандан кейин, лекин ушбу сўровнома жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий кабинети мавжуд бўлмаса, сўровнома Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизимидан фойдаланилган ҳолда почта алоқаси объектлари тармоғи орқали юборилади ҳамда белгиланган назорат муддатларида етказиб берилган ҳисобланади.

Сўровномада кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ва ахборотлар солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тақдим этилиши лозим.

Тўлиқ бўлмаган ҳужжатлар ёки ахборотлар тақдим этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи томонидан мазкур банднинг учинчи-бешинчи хатбошиларида белгиланган тартибда қўшимча ахборот ва ҳужжатларни тақдим этиш юзасидан сўровнома юборилади.

Давлат солиқ хизмати органлари мониторинг натижасида маблағларнинг хорижга асоссиз ўтказилиши ёки товарлар қийматини божхона расмийлаштирувида асоссиз равишда оширилиши (камайтирилиши) ҳолатлари билан боғлиқ шубҳали операцияларни аниқлаган тақдирда тижорат банклари ва бошқа давлат органларидан ушбу операцияларга оид қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли.

Мониторингни амалга ошириш жараёнида ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмайди ва хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти тўхтатилмайди.

7. Мониторинг натижалари бўйича ҳуқуқбузарлик фактлари содир этилганлиги тасдиқланганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўриш учун материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.

Мониторинг натижалари бўйича жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари бу ҳақда уч кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига ёзма хабар беради.

8. Давлат солиқ хизмати ва божхона хизмати органларининг ҳамда тижорат банкларининг мансабдор шахслари валюта операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан назоратни лозим даражада таъминламаганликлари, мазкур Низом талабларини бажармаганликлари, тижорат ва банк сирини ошкор этганликлари учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


III. ЯКУНИЙ ҚОИДА


9. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки)

молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор

этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган

давлат ва ҳудудлар (оффшор ҳудудлар)

РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуднинг қисқа номи

Ҳудуднинг тўлиқ номи

Рақамли коди

1.

Америка Самоаси

Америка (Шарқий) Самоаси

101

2.

Ангилья

Ангилья (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

102

3.

Андорра

Андорра Князлиги

103

4.

Антигуа ва Барбуда

Антигуа ва Барбуда

104

5.

Аруба

Аруба ороли (Нидерландия Қироллиги)

105

6.

Багама ороллари

Багама ороллари ҳамдўстлиги

106

7.

Барбадос

Барбадос

107

8.

Белиз

Белиз

108

9.

Бермуд ороллари

Бермуд ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

109

10.

Британ ҳудудлари

Ҳинд океанидаги Британия ҳудудлари (Чагос ороли)

110

11.

Бруней-Доруссалом

Бруней-Доруссалом давлати

111

12.

Вайоминг штати

Вайоминг штати (Америка Қўшма Штатлари)

112

13.

Вануату

Вануату Республикаси

113

14.

Виргин ороллари

Виргин ороллари (Америка Қўшма Штатлари)

114

15.

Британия Виргин ороллари

Британия Виргин ороллари

115

16.

Гватемала

Гватемала Республикаси

116

17.

Гибралтар

Гибралтар (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

117

18.

Гонконг-Сянган

Гонконг-Сянган махсус маъмурий ҳудуди (Хитой Халқ Республикаси)

118

19.

Гренада

Гренада

119

20.

Делавэр Штати

Делавэр Штати (Америка Қўшма Штатлари)

120

21.

Доминика

Доминика Ҳамдўстлиги

121

22.

Доминика Республикаси

Доминика Республикаси

122

23.

Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвич ороллари

Жанубий Георгия ва Жанубий Сандвич ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

123

24.

Джибути

Джибути Республикаси

124

25.

Кайман

Кайман ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

125

26.

Кергелен ороллари

Кергелен Ороллари (Франция Республикаси)

126

27.

Кипр

Кипр Республикаси

127

28.

Кирибати

Кирибати Республикаси

128

29.

Коста-Рика

Коста-Рика Республикаси

129

30.

Кук ороллари

Кук ороллари (Янги Зелландия)

130

31.

Лабуан

Лабуан Федерал Ҳудуди (Малай Федерацияси)

131

32.

Либерия

Либерия Республикаси

132

33.

Ливан

Ливан Республикаси

133

34.

Лихтенштейн

Лихтенштейн Князлиги

134

35.

Маврикий

Маврикий Республикаси

135

36.

Мадейра ороли

Мадейра ороли (Португалия Республикаси)

136

37.

Макао-Аоминь

Макао-Аоминь махсус маъмурий ҳудуд (Хитой Халқ Республикаси)

137

38.

Мальдив

Мальдив Республикаси

138

39.

Мальта

Мальта Республикаси

139

40.

Маршалл ороллари

Маршалл ороллари Республикаси

140

41.

Монако

Монако Князлиги

141

42.

Монтсеррат

Монтсеррат (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

142

43.

Мэн ороли

Мэн ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

143

44.

Науру

Науру Республикаси

144

45.

Нидерландия Антиллари

Нидерландия Антил ороллари (Нидерландия Қироллиги)

145

46.

Ниуэ

Ниуэ Республикаси (Янги Зелландия)

146

47.

Норманд Гернси ороли

Нормандия Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

147

48.

Норманд Жерси ороли

Нормандия Жерси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

148

49.

Норманд Олдерни ороли

Нормандия Олдерни ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

149

50.

Норманд Сарк ороли

Нормандия Сарк ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

150

51.

Палау

Палау Республикаси

151

52.

Панама

Панама Республикаси

152

53.

Питкэрн

Питкэрн (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

153

54.

Пуэрто-Рико

Пуэрто-Рико (Америка Қўшма Штатлари)

154

55.

Самоа

Самоа Мустақил Давлати

155

56.

Сан-Марино

Сан-Марино Республикаси

156

57.

Сейшел Ороллари

Сейшел ороллари Республикаси

157

58.

Сен-Мартен (Синт-Мартен)

Сен-Мартен (Синт-Мартен) (Нидерландия Қироллиги)

158

59.

Сент-Винсент ва Гренадин

Сент-Винсент ва Гренадин

159

60.

Сент-Китс ва Невис

Сент-Китс (Сент-Кристофер) ва Невис Федерацияси

160

61.

Сент-Люсия

Сент-Люсия

161

62.

Теркс ва Кайкос

Теркс ва Кайкос ороллари (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма қироллиги)

162

63.

Тонга

Тонга Қироллиги

163

64.

Уругвай

Шарқий Уругвай Республикаси

164

65.

Фиджи

Фиджи Республикаси

165

66.

Филиппин

Филиппин Республикаси

166

67.

Француз Полинезияси

Француз Полинезияси (Франция Республикаси)

167

68.

Шри-Ланка

Шри-Ланка Демократик Социалистик Республикаси

168

69.

Ямайка


Ямайка

169

         





Низомга

2-ИЛОВА


Имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий

операциялар амалга оширилганда маълумотларни ошкор

этиш ва беришни назарда тутмайдиган давлат ёки ҳудудларда

(оффшор ҳудудларда) рўйхатдан ўтган норезидентлар

фойдасига, шунингдек норезидентларнинг оффшор

ҳудудларда жойлашган банклардаги ҳисобварақларига

пул маблағларининг ўтказилиши тўғрисида

20___ йил __ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Хўжалик юритувчи

субъектнинг номи

Хўжалик юритувчи

субъектнинг СТИРи

Хўжалик юритувчи

субъектнинг жойлашган

ери (почта манзили)

Валюта операцияси амалга

оширилган шартнома ёки бошқа

ҳужжатнинг рақами ва санаси

1

2

3

4

5





жадвалнинг давоми

Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами

Шартнома

бўйича хорижий

валюта коди

Шартноманинг

умумий қиймати

Хорижий

контрагент номи

Хорижий

контрагент

оффшор

ҳудудининг

коди, номи

Хорижий

контрагент

банкининг

номи

6

7

8

9

10

11






жадвалнинг давоми

Банк жойлашган

оффшор ҳудуднинг

коди, номи

Хорижий

валюта коди

Оффшор

ҳудудга ва/ёки

оффшор ҳудудда

жойлашган банкка

ўтказилган маблағ

суммаси

Тўлов мақсади

(товар ёки

кўрсатилган

хизмат,

бажарилган

иш номи)

Ўтказма

амалга

оширилган

сана

Изоҳ

12

13

14

15

16

17






 





Низомга

2а-ИЛОВА


Резидентлар томонидан экспорт-импорт шартномаларида

назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганликлари ва

етказиб бериш ёки тўлов муддатларига риоя қилмаганликлари

учун контрагент-норезидентларга жарима тўланиши

бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

СТИРи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)


Шартнома тури

Валюта

операцияси

амалга оширилган

шартнома ёки

бошқа ҳужжатнинг

рақами ва санаси

Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами


1

2

3

4

5

6

7







жадвалнинг давоми

Хорижий

валюта

коди


Шартноманинг

умумий қиймати

Хорижий

контрагент

номи

Мамлакат

номи, код

Жарима

тўланган сана

Тўланган жарима

суммаси

Изоҳ

8

9

10

11

12

13

14







    





Низомга

3-ИЛОВА


Импорт шартномалари бўйича ишларни бажариш ёки

хизматлар кўрсатиш, роялти бўйича тўловлар, шунингдек

чет эл таъсисчиларига дивидендларни ўтказиб бериш ёки

фойдани репатриация қилиш юзасидан тўлов амалга

оширилиши бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

     


Т/р

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

СТИРи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)

Хорижий

контрагент

номи ва

унинг

мамлакати


Мамлакат,

код

1

2

3

4

5

6






жадвалнинг давоми

Шартнома

рақами ва

санаси

Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами

Бажарилган иш

(кўрсатилган

хизмат,

роялти)

номи

Хорижий

валюта

коди

Иш (хизмат, роялти)нинг

ҳақиқатда амалга оширилганлиги

бажарилган ишлар

далолатномасининг

санаси (кўрсатилган

хизматлар, роялтини

тўлаш бўйича)

хорижий

валютадаги

қиймати


7

8

9

10

11

12






жадвалнинг давоми

Бажарилган

иш (кўрсатилган

хизмат) жойи

(Ўзбекистон

Республикаси

ҳудуди ёки

ташқариси)

Бажарилган

иш (кўрсатилган

хизмат, роялти)

муддати (кунда)

ёки даври

Тўлов

Шартнома бўйича

қарздорлик (хорижий

валютада)

Изоҳ

санаси

хорижий

валютадаги

қиймати


дебиторлик

кредиторлик

13

14

15

16

17

18

19






       





Низомга

3а-ИЛОВА



Норезидентларга улар юридик шахс - Ўзбекистон

Республикаси резидентларининг устав капиталидаги

акциялар, улушлар (пайлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси

ҳудудида жойлашган кўчмас мулкни реализация қилганликлари

учун тўловлар амалга оширилиши бўйича

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

    

Т/р

Хўжалик юритувчи

субъектнинг номи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

СТИРи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган

ери (почта

манзили)


Хорижий

контрагент

номи ва унинг

мамлакати


Мамлакат,

код

Шартнома

рақами ва

санаси


1

2


3

4

5

6

7


           

          






жадвалнинг давоми

Реализация

қилинаётган

активлар номи


Хорижий

валюта коди


Мол-мулк жойлашган

жой, акция ва улушнинг

эмитенти номи


Тўлов


Изоҳ


сана


хорижий

валютадаги

қиймати


8


9

10

11

12

13

             

            






        





Низомга

3б-ИЛОВА



Резидент томонидан кредит шартномаси

(қарз шартномаси) бўйича норезидент фойдасига

(халқаро молия институтлари ва чет эл банклари

томонидан берилган кредит (қарз)лардан ташқари)

тўловлар амалга оширилиши бўйича

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ


Т/р

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи


Хўжалик

юритувчи субъектнинг

СТИРи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган

ери (почта

манзили)


Хорижий

контрагент

номи ва унинг

мамлакати


Мамла-

кат, код


Кредит (қарз)

шартномаси

рақами ва

санаси


Шартнома

суммаси


Хорижий

валюта

коди


1

2


3

4

5

6

7

8

9


      

       








жадвалнинг давоми

Кафолат-

ланган ёки

кафолатлан-

маган


Кредит ёки

қарзнинг

фоиз ставкаси

(йиллик)


Кредитлаш

муддати

(даври)


Кредит

(қарз)нинг

олиш мақсади


Ҳақиқатда олинган

кредит (қарз)


Олинган кредит

(қарз)нинг қайтарилиши


санаси


суммаси

(хорижий

валютада)


сана


қарзнинг

асосий

суммаси


сана


фоизлар-

нинг

суммаси


10


11

12

13

14

15

16

17

18

19

    

    










жадвалнинг давоми

Муддатида

қайтарилмаган

кредит (қарз)лар-

нинг суммаси


Олинган кредит

(қарз)лар муддатида

қайтарилмаганлиги

учун жарима суммаси


Кредит

(қарз)лар

бўйича жами

қарздорлик


Шу жумладан


Шундан,

муддати

ўтганлари


Изоҳ


асосий қарз

суммаси


фоиз

суммаси


қарзнинг

асосий

суммаси


фоизлар-

нинг

суммаси


қарзнинг

асосий

суммаси


фоизлар-

нинг

суммаси


20


21

22

23

24

25

26

27

28

   

   









         





Низомга

4-ИЛОВА


Жисмоний шахсларнинг амалга оширилиши асосланмаганлиги

белгилари мавжуд бўлган валюта операциялари тўғрисида

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

Т/р

Жисмоний

шахснинг

Ф.И.О.


Жисмоний шахснинг

паспорт ёки идентификация

ID-картаси маълумотлари


Жисмоний

шахснинг

шахсий

идентификация

рақами


Жисмоний

шахснинг

яшаш жойи


Ўтказманинг

миқдори

(сўмда)


Ўтказманинг

санаси


Паспорт

серияси ва

рақами ёки

идентификация

ID-картасининг

рақами


Паспорт ёки

идентификация

ID-картаси

қачон ва ким

томонидан

берилган


1

2


3


4

5

6

7

8








жадвалнинг давоми

Келиб

тушган валюта

маблағларининг

суммаси


Келиб

тушган валюта

маблағларининг

санаси


Хорижий

валюта коди


Маблағни

олувчи ёки

жўнатувчининг

номи


Ўтказма тури

(банк ўтказмаси ёки

пул ўтказмаси (пул

ўтказмаси агенти

кўрсатилсин)


Изоҳ


9


10


11


12

13

14





       





Низомга

5-ИЛОВА


Божхонада расмийлаштириш жараёнида товарнинг

фактура қийматини асоссиз юқорироқ (пастроқ) кўрсатиш

фактлари бўйича 20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ

   

Т/р

Ташқи савдо

шартномаси

рақами ва

санаси

Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи

Хўжалик юритувчи

субъектнинг

СТИРи

Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)


Хорижий

контрагент номи

1

2

3

4

5

6

7







жадвалнинг давоми

Хорижий

контрагент

мамлакати

номи, коди


Юк

жўнатувчи

(қабул қилувчи)

номи

Жўнатувчи (қабул

қилувчи) мамлакат,

коди

БЮДда

товар тартиб

рақами

ТИФ ТН

коди

Товар номи

Валюта коди

(БЮД фактура

қиймати бўйича)


8

9

10

11

12

13

14







жадвалнинг давоми

Товарнинг импорт (экспорт) қиймати

(Ўз.Р. ИМ-40 ёки ЭК-10 БЮД бўйича)

Юк жўнатувчи

(қабул қилувчи)нинг фактура

қиймати (ишлаб чиқарувчи

заводнинг инвойси ёки

ҳисобварақ-фактураси бўйича)

Фарқ

БЮДнинг

маълумот рақами

валюта курси

шартноманинг валюта курси

фактура

қиймати

етказиб

бериш

шарти

валюта коди

валюта курси

фактура

қиймати

етказиб

бериш

шарти

сумма

(долларда)

фоиз

божхона

пости

коди

БЮД

санаси

БЮД

рақами

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27












       





Низомга

6-ИЛОВА



Шартнома бўйича контрагент бўлмаган

товар етказиб берувчилар томонидан товар

етказиб берилганлик фактлари тўғрисида

20__ йил ___ ________ ҳолатига

МАЪЛУМОТ


Т/р

Импорт

шартномаси

рақами ва

санаси


Шартноманинг

идентификацион

(уникал коди)

рақами


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

номи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

СТИРи


Хўжалик

юритувчи

субъектнинг

жойлашган ери

(почта манзили)


Хорижий

контрагент

ва юк жўна-

тувчининг

номи


Хорижий

контрагент

мамлакат

коди


1

2


3

4

5

6

7

8


  

  







    

      

жадвалнинг давоми

Юк

жўнатувчининг

мамлакат коди


ТИФ

ТН

коди


Товар

номи


Валюта коди

(БЮДнинг

фактура

қиймати

бўйича)


Юк жўнатувчининг

фактура қиймати (ишлаб

чиқарувчи заводнинг инвойси

ёки ҳисобварақ-фактураси бўйича)


БЮДнинг

маълумот рақами


фактура

қиймати


етказиб

бериш шарти


божхона

пости коди


БЮД

санаси


БЮД

рақами


9


10

11

12

13

14

15

16

17

    

      









"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 319-модда







































Время: 0.1439
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск