Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.06.2013 й. 165-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.06.2013 й.

N 165



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ

БОШҚАРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 14 ноябрдаги 322-сон қарорини бажариш юзасидан, давлат активларини самарали бошқаришни таъминлаш, ягона техник-иқтисодий, ишлаб чиқариш сиёсатини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, шу жумладан, инвестицияларни жалб этиш йўли билан маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг бошқарув ходимлари чекланган сони 35 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) Давлат активларини бошқариш марказига (кейинги ўринларда Марказ деб аталади):

3-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятларининг устав фондларидаги акцияларнинг давлат пакетларини;

4-иловага* мувофиқ масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги давлат улушларини тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли равишда:

қайта ташкил этилаётган "Мулк-Инвест" давлат унитар корхонасининг Марказга ўтаётган автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини;

қайта ташкил этилаётган "Мулк-Инвест" давлат унитар корхонасининг кўчмас мулкига кадастр ҳужжатлари Марказга қайта рўйхатдан ўтказилишини;

"Мулк-Инвест" давлат унитар корхонаси қайта ташкил этилиши муносабати билан хўжалик юритувчи жамиятларнинг таъсис ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар давлат рўйхатидан ўтказилишини йиғимлар ва бошқа тўловларни ундирмасдан амалга оширсинлар.


4. Белгилансинки:

қайта ташкил этилаётган "Мулк-Инвест" давлат унитар корхонасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Марказга ўтади;

қайта ташкил этилаётган "Мулк-Инвест" давлат унитар корхонасининг ҳисоб рақамидаги пул маблағлари қолдиғи тўлиқ ҳажмда Марказ ҳисоб рақамига ўтказилиши керак;

Марказ давлат активларини бошқариш бўйича ўз фаолиятида давлат номидан иш кўради;

акцияларнинг давлат пакетларини ва улушларини Марказга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек уларнинг кейинчалик Марказ томонидан ишончли бошқарувга берилиши баҳолаш ташкилотлари томонидан баҳоланмасдан амалга оширилади;

хўжалик жамиятларидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари Марказ томонидан танлов асосида ишончли бошқарувга берилади, уларнинг давлат ишончли вакилларига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилиши ҳоллари бундан мустасно;

2012 йилнинг учинчи ва тўртинчи чорагида ҳамда 2013 йилнинг I чорагида давлат вакиллари хизматига ҳақ тўлаш Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;

Давлат рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Давлат мулки ижараси маркази томонидан Тошкент шаҳри бюджетига йўналтириладиган маблағларнинг бир қисми 2013 йилда, 2014 йилдан бошлаб эса - давлат улуши бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига амалда тушган дивидендларнинг бир қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ва Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметаси бўйича давлат корхоналари фойдасининг бир қисмидан ажратиладиган ажратмалар таъминот, зарур моддий-техник базани шакллантириш, шунингдек Марказнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бўлган бошқа харажатларини қоплаш манбаи ҳисобланади.

Бунда Марказга ўтказиладиган пул маблағлари унинг томонидан хўжалик жамиятларида акциядор (қатнашчи) сифатида олинадиган дивидендлар ҳисобланади ва уларга қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлов манбаида солиқ солинади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган ва Марказнинг ҳисоб рақамига ўтказиладиган бюджет маблағлари ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг алоҳида бюджетдан ташқари ҳисоб рақамида амалга оширилади.


5. Белгилаб қўйилсинки:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ишончли бошқарувга берилган давлат активларини бошқариш улар томонидан ишончли бошқарув тўғрисидаги шартномага мувофиқ Марказ билан биргаликда амалга оширилади;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Марказга таҳлилий ахборотни, шу жумладан, давлат унитар корхоналари ва ўзлари муассислар (акциядорлар, қатнашчилар) ҳисобланган хўжалик жамиятларининг молия-хўжалик фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этадилар, Давлат рақобат қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси бир ой муддатда:

Марказни ижара тўловининг нул ставкаси бўйича жойлаштиришни белгиланган тартибда таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий-норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси Марказни белгиланган тартибда зарур Ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



*) 3 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 11 июндаги

165-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш

ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази

ТУЗИЛМАСИ







Бош директор






































Бош директорнинг биринчи ўринбосари



Бош директор ўринбосари



Йиғма ахборот-таҳлил бўлими

2 нафар





































Корпоратив ҳисоботларни ва бизнес-режалар бажарилишини таҳлил қилиш бўлими

4 нафар



Активларни ҳисобга олиш ва ташқи аудитни ташкил этиш бўлими

3 нафар



Кадрлар ва бошқарув ходимлари билан ишлаш бўлими

3 нафар





































Ишончли бошқарувчилар фаолияти мониторинги шўъбаси

2 нафар



Муаммоли активлар билан ишлаш бўлими

4 нафар



Юридик хизмат

4 нафар





































Корхоналар билан корпоратив ишлар бўлими

6 нафар



Корпоратив харидларни амалга ошириш мониторинги шўъбаси

2 нафар



Бухгалтерия

2 нафар
















Бошқарув ходимлари сони - 35 нафар.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 314-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 37-модда



























Время: 0.2054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск