ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2013 й. 168-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2013 й.

N 168



ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ИШТИРОКИДА "САНОАТ КОРХОНАЛАРИНИНГ

ЭНЕРГИЯ   САМАРАДОРЛИГИНИ   ОШИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни таъминлаш, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш учун қўшимча молиявий ресурсларни жалб этишни кенгайтириш, Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағларини жалб этиш ҳисобига энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологияларни жорий этишни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2013 йил 26 апрелда Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасига Халқаро тараққиёт уюшмасининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига оладиган ва йиллик фоиз ставкаси 1,25%, қайтариш муддати 25 йил бўлган қарз олишнинг махсус ҳуқуқли 66,1 млн. миқдоридаги (100,0 млн. АҚШ долларига тенг) қўшимча кредитини беришни маъқуллаганлиги;

лойиҳани амалга ошириш даври 5 йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредити маблағларини ўзлаштириш жадвали 2-иловага* мувофиқ;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредитини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш жадвали 3-иловага** мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг "А" - "Энергия самарадорлиги соҳасида салоҳиятни кучайтириш ва лойиҳани бошқариш" қисми амалга оширилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

иштирок этувчи тижорат банклари - "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки, "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки ва "Ҳамкорбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг "В" қисмини ("Иштирок этувчи тижорат банклари учун кредит линияси") амалга ошириш бўйича ижро этувчи органлар ҳисобланадилар ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг улар томонидан қайта молиялаштириладиган қисмидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб берадилар;

иштирок этувчи тижорат банклари Халқаро тараққиёт уюшмасининг қайта молиялаштириладиган кредити маблағлари ҳисобига қайтариш, тўлов ва муддатлилик шартларида энергиядан самарали фойдаланиш инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни молиялаштириш учун ўз номидан кредитлар берадилар;

Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредитини қайтариш ва кредит бўйича воситачилик ҳақи тўлаш кредитнинг иштирок этувчи тижорат банклари томонидан қайта молиялаштириладиган қисми бўйича уларнинг маблағлари ҳисобига, шунингдек лойиҳанинг "А" - "Энергия самарадорлиги соҳасида салоҳиятни кучайтириш ва лойиҳани бошқариш" қисми бўйича бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Лойиҳани амалга ошириш бўйича Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи тегишли вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш, шунингдек қарз олувчи ташкилотларга кўмаклашиш функциялари юклансин.

4. Белгилансинки, Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредити маблағлари ҳисобига саноат ташкилотларига бериладиган кредитнинг энг кўп суммаси битта инвестиция лойиҳаси бўйича 10 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги, саноатнинг бир тармоғида саноат ташкилотларига бериладиган кредитларнинг энг кўп суммаси - 30 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги керак.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан:

"Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш учун қўшимча молиялаштиришни жалб этиш тўғрисида Жаҳон банки билан битимни;

Халқаро Халқаро тараққиёт уюшмаси кредитининг жалб этиладиган қўшимча маблағларини қайта кредитлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан битимни имзолаш ваколати берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини қўшимча молиялаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тараққиёт уюшмаси ўртасидаги битим, шунингдек Ўзбекистон Республикаси, иштирок этувчи тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимлар бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Иштирок этувчи тижорат банкларига - "Ўзсаноатқурилишбанк" очиқ акциядорлик тижорат банки, "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки ва "Ҳамкорбанк" очиқ акциядорлик тижорат банкига лойиҳани қўшимча молиялаштириш бўйича Халқаро тараққиёт уюшмаси билан лойиҳа битимларини имзолаш, лойиҳа битимлари шартларига мувофиқ "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўз зиммаларига мажбурият қабул қилиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва иштирок этувчи тижорат банклари билан биргаликда қўшимча молиялаштиришни ҳисобга олган ҳолда, кредитларни бериш тартибини, молиялаштирилган лойиҳаларни танлаш ва баҳолаш мезонларини, шунингдек молиявий бошқариш, харидлар, мониторинг ва лойиҳа амалга оширилишини баҳолаш тартиботларини белгилайдиган лойиҳа бўйича Операцион қўлланма пухта ишланишини ва Жаҳон банки билан келишилишини таъминласин.


8. "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда "Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча кредити маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари энергия самарадорлиги параметрлари бўйича, зарурият бўлганда - манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини жалб этган ҳолда экспертизадан ўтказилиши ва хулосалар берилишини таъминласин.


9. Кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида энергия самарадорлиги асбоб-ускуналарини жорий этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширувчи қарз олувчи ташкилотларга, истисно тариқасида, ҳужжатларни техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш билан биргаликда бир босқичли тартибда ишлаб чиқиш ҳуқуқи берилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек улар Ўзбекистон Республикасида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини таъминласин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 3-илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 17 июнь, 24-сон, 317-модда





















































Время: 0.2036
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск