Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.1998 й. ПФ-1913-сон "Музейлар фаолиятини тубдан яхшилаш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.01.1998 й.

N ПФ-1913



МУЗЕЙЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН

ЯХШИЛАШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон худудида қадимдан шаклланган музейлар тизимини янада такомиллаштириш уларнинг халқнинг маънавий-ахлоқий камолотида тутган ўрнини ошириш, музей фондларида сақланиб келаётган халқимиз бой тарихини, мустақиллигимиз одимларини акс эттирувчи ноёб, нодир экспонатларни авайлаб асраш, ўрганиш, бойитиб бориш, дунёга олиб чиқиш ва тарғиб қилиш, улардан халқимиз онгида миллий ғурур ва ифтихор, истиқлол ва Ватанга садоқат туйғуларини кучайтириш йўлида кенг фойдаланиш, музейларни замон талабларига мос юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, моддий-техника базасини мустахкамлаб, жаҳон музейшунослиги тажрибаларини қўллашга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

4. Адлия, Маданият ишлари вазирликлари, Давлаг божхона қўмитаси, Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ноёб маданий бойликларни сақлаш, мамлакатдан олиб чиқиш, мамлакатга олиб кириш ва шу масалалар билан боғлик бўлган бошқа муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин.

5. Ноёб маданий бойликларни сақлаш, мамлакатдан олиб чиқиш, мамлакатга олиб кириш ва бошқа масалалар билан боғлиқ бутун масъулият Маданият, Фанлар академияси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати зиммасига юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Бадиий академияси ва Давлат матбуот қўмитаси мамлакатимиз аҳолисининг музейшунослик маданиятини ошириш, уларни меросимиз ва қадриятларимиздан хабардор қилиб бориш ҳамда мутахассислар, музей ходимларининг музейшунослик соҳасидаги илмий ишларини чоп этиш, бу соҳадаги ютуқларни тарғиб қилиши музей ходимларининг касбий малакасини ошириш мақсадида уч ойда бир марта ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этиладиган илмий-амалий, маънавий-маърифий, рангли "Мозийдан садо" журналини таъсис этсинлар.

8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва Молия вазирликлари Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда музей ходимларини ижтимоий ҳимоялаш ва ойлик маошларини ошириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзбекистон хаво йўллари" миллий авиокомпанияси бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда етакчи музей ва қўриқхоналарни ўз ичига олган махсус халқаро туристик йўналишлар (турлар) ташкил этсинлар ҳамда уларга ҳорижий сайёҳларни жалб этиш юзасидан зарур тадбирларни амалга оширсинлар.


10. Музейларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан маблағ билан таъминланишининг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда музей иншоотларини қуриш ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда уларни замонавий жиҳозлаш учун зарур бўлган техника воситаларини сотиб олиш ва Фармонда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун зарур маблағларни 1998-1999 йилларда ажратсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда ушбу Фармоннинг бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов




















































Время: 0.1539
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск