Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.1998 й. ПФ-1933-сон "Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.03.1998 й.

N ПФ-1933



САНИТАРИЯ ҚОНУНЛАРИНИ

БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИКНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат санитария назорати тизими фаолиятининг роли ва самарадорлигини ошириш, юқумли касалликлар кўпайишининг олдини олиш, республика аҳоли яшаш жойларининг санитария-эпидемиология ҳолати учун шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, корхоналар, муассасалар, ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ва фуқароларнинг ҳуқуқий жавобгарлигини кучайтириш мақсадида:


1. Белгилансинки, туманлар ва шаҳарлардаги аҳоли яшаш жойларининг санитария-эпидемиология вазияти учун коммунал ва санитария хизматлари раҳбарлари билан биргаликда ҳокимлар шахсан жавоб берадилар.


2. Санитария назорати органларининг "Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳудудларнинг санитария муҳофазаси ва касалликларнинг олдини олишга доир амалга ошириладиган фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида ушбу органларга ҳар қандай таъсир кўрсатиш қатъий тақиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси жарималар қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларда тўланмаган ҳолларда давлат санитария назорати органларининг қарорлари бажарилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:

санитария қонунчилиги ва эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузилганлиги учун жиноий жавобгарлик белгилаш;

қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқувчи қўшимчалар ва ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар киритсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазири аҳоли яшаш жойларининг санитария-эпидемиология ҳолатини яхшилаш, юқумли касалликлар билан касалланишнинг олдини олиш, санитария қонунлари талаблари бажарилиши учун маҳаллий ҳокимият органлари, коммунал хизмат ва санитария назорати органларининг жавобгарлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


7. Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги республика санитария-эпидемиология хизматининг фаолияти тўғрисида махсус телекўрсатувлар ва рукнлар жорий этсин.


8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Эпидемияга қарши кураш республика фавқулодда комиссияси раиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 й, 3-сон, 42-модда































Время: 0.2022
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск