Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.1998 й. ПФ-1980-сон "Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.03.1998 й.

N ПФ-1980



ЎЗБЕКИСТОН ТЕАТР САНЪАТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистонда асрлар оша яшаб келаётган томоша-санъати анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, моддий-техник негизини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларда театр арбобларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш, махсус таълим тизимини замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириш, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш мақсадида:

5. Миллий театр ва оммавий томоша санъатлари ютуқларини кенг тарғиб этиш мақсадида "Театр" ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали нашр этилсин.


6. Театр санъати маънавият ва маърифатни юксалтиришнинг қудратли воситаларидан бири эканлигини назарда тутиб, жойларда бу санъат ривожи билан боғлиқ ишларни изчил амалга ошириш масъулияти Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан бир қаторда, тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг зиммасига. юклансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги биргаликда Тошкент давлат санъат институтининг драма, мусиқали театр, қўғирчоқ театри, кино, телерадио, саҳна рассомлиги, санъат менежменти бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш доирасини кенгайтириш, ўқитиш услубини жаҳон андозалари даражасига кўтариш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Республика театр ташкилотларининг, айниқса, вилоятлардаги театр муассасаларининг малакали драматург ва режиссёрларга бўлган катта эҳтиёжини ҳисобга олиб, олий маълумотли, иқтидорли ёшлардан драматург ва режиссёрлар тайёрловчи икки йиллик олий курслар ташкил этилсин. Белгилаб қўйилсинки, ушбу курслар давлат буюртмаси ва шартнома асосида фаолият юритади.

14. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин.


15. Ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



“Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси Ахборотномаси”, 1998 й. 4-сон, 61-м.



























Время: 0.1502
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск