Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.1998 й. ПФ-1981-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида"ги Фармонига қисман ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.03.1998 й.

N ПФ-1981


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1996 ЙИЛ 30 НОЯБРДАГИ

"ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ҚЎШИМЧА

РАҒБАТЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ ВА ИМТИЁЗЛАР

ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОНИГА ҚИСМАН

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Хорижий сармоялар иштирокидаги кичик ва ўрта корхоналарни рағбатлантириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида"ги Фармонининг 1-банди қуйидаги тарзда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, 1998 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг худудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:

корхонанинг низом жамғармаси 150 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;

корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий, юридик шахс бўлиши шарт;

хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур.

Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим."


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонуний ва меъёрий ҳужжатларига мазкур Фармонга мувофиқ равишда тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1998 й, 4-сон, 62-модда









































Время: 0.1910
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск