Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.1998 й. ПФ-2059-сон "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.1998 й.

N ПФ-2059




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР

РЕСУРСЛАРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси қоидаларини рўёбга чиқариш, ерга оид муносабатлар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, ер ресурсларини бошқариш структурасини такомиллаштириш ва ер фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар ташкил қилинсин:

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ер тузиш ва ердан фойдаланиш Бош бошқармаси билан ердан фойдаланишни назорат қилаш бўйича Давлат инспекцияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси;

тегишли худудий ер тузиш хизматлари негизида Қорақалпоғистон Республикаси ер ресурслари бошқармаси, ер ресурслари вилоят бошқармалари ва туман хизматлари.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ерга оид муносабатларни тартибга солиш, ер тузишни, ерлар мониторингини амалга ошириш, давлат ер кадастрини юритиш ҳамда ерлардан фойдаланишни назорат қилиш ва уларни муҳофаза этиш сохасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради;

ер ресурслари бўйича худудий бошқармалар ва хизматлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига бўйсунадилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоят ҳокимликларига ҳисобот берадилар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат қилиб белгилансин:

ер ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига ва ерга оид қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш, ердан фойдаланиш, уни сақлаш, тупроқ унумдорлигини ошириш ва қайта тиклаш соҳасида давлат бошқаруви органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

ер фондидан фойдаланишни яхшилаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, ошириш ва қайта тиклаш борасидаги Миллий дастурни ишлаб чиқиб, амалга ошириш ҳамда ер ресурсларининг ҳолати тўғрисида йиллик Миллий ҳисоботни тайёрлаш;

бозор иқтисодиётини ривожлантириш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш талабларига мувофиқ ерга оид муносабатлар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ер тузишни ташкил этишни, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни, ер ресурсларига бериладиган баҳони ҳисобга олишни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиб, амалга ошириш, қулай экология муҳитини вужудга келтириш ва табиат манзараларини яхшилаш;

ер фондининг ҳолатини кузатиб бориш, ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларни баҳолаш, ерга салбий таъсир ўтказиш жараёнлари оқибатларининг олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида ерлар мониторингини амалга ошириш;

давлат ер кадастрини ташкил этиш ва юритиш, ерга бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш, давлат ҳокимияти органларини, юридик ва жисмоний шахсларни ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат хусусиятлари, ер участкаларининг қаерда жойлашгани ва ҳажмлари, уларнинг ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар ва мулкдорлар бўйича тақсимланиши тўғрисида ҳақконий маълумотлар ва ҳужжатлар билан таъминлаш;

ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш, юридик ва жисмоний шахслар, бошқарув органлари, маҳаллий ҳокимият органлари қонун талабларига риоя этишларини таъминлаш, йўл қўйиладиган бузилишларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан ўз вақтида чоралар кўриш;

ер тузишни ташкил этиш борасидаги энг янги жаҳон технологияларини ўрганиш ва жорий этиш, ердан фойдаланиш ва тупроқ унумдорлигини ошириш соҳасидаги илмий тадқиқотларни таъминлаш;

ер тузиш, давлат ер кадастри ва тупроқшунослик соҳасида банд бўлган мутахассислар тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ўз ваколати доирасида қабул қиладиган қарорлар барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан ижро этиш учун мажбурийдир;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги техник инвентаризация республика ва ҳудудий кадастр бюролари ер тузиш, ердан фойдаланиш, шаҳарлар ҳамда қишлоқларнинг ерларини бахолаш ва уларнинг мониторинги масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасига ҳисобот берадилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ер тузиш бўйича Давлат илмий-лойиҳа институти "Ўздаверлойиҳа" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Тупроқшунослик ва агрохимия институти Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси таркибига ўтказилсин.

"Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳа институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрохимия институти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажарадиган ер-кадастр, ер тузиш, тупроқ ва геоботаника ишлари топография ишларига тенглаштирилиши ҳамда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши белгилаб қўйилсин.


6. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов




























Время: 0.2187
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск