Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.1998 й. ПФ-2086-сон "Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.10.1998 й.

N ПФ-2086



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТОВАР ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРИ УЧУН ЯГОНА ЕР

СОЛИҒИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалик экинзорларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чикарувчиларининг пировард меҳнат натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ва бир хил қилиш мақсадида:


1. 1999 йилнинг 1 январидан бошлаб қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғи жорий этилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ягона ер солиғи амалдаги барча умумдавлат солиқлари (акциз солиғидан ташқари) ҳамда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун белгиланган қуйидаги маҳаллий солиқлар ва йиғимларни тўлаш ўрнига жорий этилади:

даромад (фойда) солиғи;

қўшилган қиймат солиғи (товарлар (ишлар, хизматлар) импорти бундан мустасно);

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;

мол-мулк солиғи;

ер солиғи;

ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;

бошқа маҳаллий солиқлар ва йиғимлар.

Ягона ер солиғи тўловчилари бўлмиш қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бож тўлови, давлат божи, лицензия йиғимлари, давлатнинг мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.

3. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари), фермер хўжаликлари, агрофирмалар, шунингдек бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ягона ер солиғини тўловчилар ҳисобланадилар, деҳқон хўжаликлари бундан мустаснодир. Деҳқон хўжаликларига Ўзбекистон Республикасининг "Дехқон хўжалиги тўғрисида"ги Қонунида кўзда тутилган солиққа тортиш шартлари тадбиқ этилади;

қишлоқ хўжалигини юритиш учун эгалик қилиш, фойдаланишга ёки ижарага берилган ер майдони. ягона ер солиғига тортиш объекти ҳисобланади;

ягона ер солиғи микдори ер майдонининг қаерда жойлашганлигини, сифати (балл-бонитети)ни ва сув билан таъминланганлигини ҳисобга олувчи базавий ставкалар ҳамда тузатиш коэффициентларидан келиб чиққан ҳолда аниқланадиган ер майдони бирлигига қайд этиб қўйилган тўлов ҳолида белгиланади. Ягона ер солиғининг микдори қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг хўжалик фаолияти натижаларига боғлиқ бўлмайди;

ягона ер солиғи маҳаллий бюджет ҳисобига ўтказилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

шу йилнинг 15 ноябрига қадар ерлар жойлашишининг тафовутлари, сифати (балл-бонитети)ни ва сув билан таъминланганлигини хисобга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича қишлоқ хўжалик экинзорларига мутлақ миқдорда 1999 йилга мўлжалланган ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларини, шунингдек ягона ер солиғи муваққат базавий ставкаларининг тузатиш коэффициентларини тасдиқласин;

ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги Давлат бюджетини тасдиқлаш чоғида туманлар ва шаҳарлар бўйича ягона ер солиғи ставкаларини тасдиқласин;

1999 йилги иш якунлари бўйича, Республика комиссиясининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда ягона ер солиғининг муваққат базавий ставкалари ва тузатиш коэффициентларини қайта кўриб чиқсин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

ушбу Фармон амалга киритилгунга қадар айрим қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ер солиғи, шунингдек даромад (фойда) солиғини тўлашда имтиёзлар қанча муддатга берилган бўлса шу муддат тугагунга қадар бундай имтиёз ягона ер солиғи тўлашга тадбиқ этилади;

ягона ер солиғини ҳисоблаш чоғида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ер солиғига тортилмайдиган ер майдонлари солиққа тортиш базасидан мустасно қилинади;

янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб икки йил муддатга ягона ер солиғи тўлашдан озод қилинадилар;

тугатилаётган ширкатлар негизида барпо этиладиган боғдорчилик ва узумчилик фермер хўжаликлари уларни давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб ягона ер солиғи тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинади. Солиқ солишдан бўшайдиган маблағлар мақсадли тартибда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ривожлантиришга, боғ ва узумзорлар барпо этиш ҳамда уларни кенгайтиришга йўналтирилади;

тадбиркорлик субъектлари - юридик шахслар ихтиёрий тугатилганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказган орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилинган кундан бошлаб ягона ер солиғини ҳисоблаб ёзиш тугатилади.

Ихтиёрий тугатиш, шунингдек тадбиркорлик субъекти - юридик шахс фаолиятини ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тиклаш тартиб-таомиллари қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тугалланмаган тақдирда солиқ имтиёз қўлланадиган бутун давр учун тўлиқ ҳажмда олинади.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов






































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск