ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.11.1998 й. ПФ-2107-сон "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.11.1998 й.

N ПФ-2107



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ҳамда аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, тиббий хизматларнинг сифатини яхшилаш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида:


1. Республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 июндаги Ф-856-сон Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 1998-2005 йилларда ислоҳ қилишнинг қуйидаги таркибдаги Давлат дастури маъқуллансин:

1998-2005 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепцияси, 1-иловага* мувофиқ;

бепул тиббий ёрдам кўрсатадиган ва бюджетдан молияланиши лозим бўлган даволаш-профилактика муассасалари рўйхати, 2-иловага* мувофиқ;

босқичма-босқич пулли тиббий хизматларга ўтказилиши лозим бўлган даволаш-профилактика муассасалари рўйхати, 3-иловага* мувофиқ:

2001-2005 йилларда қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини ривожлантириш дастури, 4-иловага* мувофиқ;

шифокор кадрлар ва ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашга бўлган қўшимча эҳтиёжлар, 5-иловага* мувофиқ;

1999-2005 йилларда тиббиёт билим юртларини касб-ҳунар коллежларига айлантириш дастурлари, 6-иловага* мувофиқ.


2. "Тошуйжойинвесткурилиш" корпорациясининг тиббиёт-санитария қисми, Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси, республика ва Тошкент вилоят санитария авиацияси негизида 7-иловага* мувофиқ таркибда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказини минтақавий филиаллари билан ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Қенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифи маъқуллансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенташи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 1998 йилга белгиланган ходимлар сони ва ажратилган маблағлар доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги филиалларининг ишлаши билан боғлиқ ташкилий, техникавий, молиявий ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилсинлар;

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази вз унинг жойлардаги филиаллари юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йилнинг 20 декабрига қадар касаллик турларини ва беморларни даволаб, саломатлигини тиклашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг шошилинч тиббий ёрдам хизматларида бўлишининг чекланган муддатларини ишлаб чиқиб, жорий этсин.


5. Нодавлат даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан, аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий даволаш-профилактика. муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйҳатга мувофиқ имтиёзга эга беморларга 20 фоизга қадар бепул тиббий хизмат кўрсатишлари ҳамда бу хизматлар бюджет ҳисобидан молияланиши белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт олий ўқув юртларининг даволаш факультетлари ҳузурида ўрта тиббий маълумот негизида ўқитиш муддати 3 йил бўлган олий малакали тиббиёт ҳамширалари (реаниматологлар, анестезистлар, жарроҳлик ҳамширалари, туғруқхона акушеркалари ва бошқалар)ни тайёрлаш бўлимларини очсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда 1999 йилнинг 1 майига қадар мазкур бўлимларда олий малакали тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш бўйича абитуриентларни қабул қилиш қоидаларн ва давлат таълим андозалари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиб, уларни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширувчи Республика комиссиясига тақдим этсинлар;

1999-2000 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий ўқув юртларида профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларнинг сони 1:6 нисбатида белгилансин.


7. 1998-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини амалга оширишга доир асосий чора-тадбирлар 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


8. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш Республика комиссияси (бундан буён Республика комиссияси деб юритилади) 11-иловага* мувофиқ тузилсин.

Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни амалга ошириш билан алоқадор вазирликлар, идоралар, муассасаларнинг, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатьи назар барча ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Давлат дастури талабларига мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимининг амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий асосларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг янгиларини ишлаб чиқиш;

халқаро ташкилотлар, хорижий сармоядорлар, жамғармалар ва жамоат ташкилотларининг маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароит яратиш:

Давлат дастури бажарилишининг мунтазам мониторингини ташкил этиб, Вазирлар Маҳкамасига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот тақдим этиш.

Республика комиссияси зарур ҳолларда тиббий суғурта тизимини жорий этиш, соғлиқни сақлаш соҳасини молиялашни тубдан ўзгартириш, тиббиёт муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш, соғлиқни сақлаш тизимининг нодавлат секторини ва хусусий даволашни ривожлантириш бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, меъёрий-услубий ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали маҳаллий ва хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳларини ташкил қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари билан бирга республиканинг ҳар йили ишлаб чиқиладиган инвестиция дастурларида қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини ривожлантиришга ажратиладиган маблағларнинг лимитларини кўзда тутсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Маҳалла" жамғармаси билан бирга 1999 йилининг 1 июлига қадар қишлоқ ва маҳалла (шаҳар) врачлик пунктлари тармоғини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиб, қабул қилсинлар.

Белгилаб қўйилсинки, республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари, шу жумладан, босқичма-босқич пулли тиббий хизматга ўтилиши муносабати билан тиббиёт муассасалари харажатларидан тежаб қолинган маблағлар, корхоналар .ва ташкилотларнинг, ҳомийларнинг, бевосита хорижий сармоядорларнинг маблағлари қишлоқ врачлик пунктларини ривожлантириш дастурини молиялашнинг асосий манбалари ҳисобланади.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ажратилаётган бюджет маблағларидан ўринли фойдаланилишини назорат қилиш Бош бошқармаси 9 кишидан иборат таркибда ташкил этилсин. Аҳолига тиббий ёрдамни ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш билан банд бўлган бўлинмалар жорий йил учун белгиланган ходимлар сони ва маблағлар доирасида мустаҳкамлансин, уларнинг зиммасига хусусий соғлиқни сақлаш тизимининг ташкил этилишини назорат қилиш юклансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, "Маҳалла" жамғармаси 1999 йилнинг 1 январига қадар соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурининг амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Республика комиссияси билан келишилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, қабул қилсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) зиммасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини молиявий таъминлаш, шу мақсадда хорижий сармояларни жалб этиш ва жалб этиладиган хорижий кредитларга белгиланган тартибда кафолатлар бериш учун жавобгарлик юклансин.


13. Соғлиқни сақлаш нодавлат секторини ривожлантиришни рағбатлантирувчи шарт-шароитларни вужудга келтириш учун:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий даволаш-профилактика муассасаларини барпо этиш учуш ер майдонлари ажратилишини ҳамда одам яшаши учун мўлжалланмаган бинолар сотилишини таъминласинлар;

"Микрокредитбанк" АТБга янги ташкил этилаётган хусусий тиббиёт муассасаларини молиялаш учун белгиланган тартибда кредит линиялари очиш тавсия қилинсин;

соғлиқни сақлаш объектларини бўлғуси мулкдорлар узоқ муддатли ижарага олиб, кейинчалвк пулли тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига уларни хусусий мулк қилиб сотиб олиши тарзида давлат тасарруфидан чиқариш тажрибаси кенгайтирилсин.


14. Ўзбекистон Шифокорлар уюшмаси бир ой муддатда республикада "Ибн Сино" Халқаро жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.




























































Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск