ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Нотижорат ташкилотлар, грантлар бўйича фаолият / Алоҳида ташкилотлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.11.1998 й. ПФ-2110-сон "Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.11.1998 й.

N ПФ-2110



ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ислом оламининг беназир мутафаккири, буюк муҳаддис Имом ал-Бухорийнинг дунё маданияти хазинасига қўшган улкан ҳиссасини хисобга олиб, унинг башариятга қолдирган бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш ҳамда эзгулик ва маънавий комилликка етакловчи ғояларини ватандошларимиз, айниқса, фарзандларимиз онгу ғурурига теран сингдириб бориш мақсадида:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Республика Фанлар Академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, Тошкент шаҳар ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва бошқа бир қатор ташкилот ҳамда идоралар томонидан Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси тузилтанлиги эътиборга олинсин ва кенг жамоатчиликнинг мазкур жамғармани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. Мамлакатимиз ташкилотлари, идоралари, корхоналар, тижорат банклари ва бошқа муассасалардан иборат ҳомийлар гуруҳи иловага мувофиқ эътиборга олинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси Низомини белгиланган тартибда рўйхатга олсин.


2. Самарқанд вилоятидаги Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуини жамғарма балансига ўтказиш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таклифи маъқуллансин.

Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг Самарқанд вилоятидаги бўлими мазкур мажмуага жойлаштирилиши назарда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион сўм ажратсин.

Қувайт давлати амири шайх Жобир ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ томонидан Имом ал-Бухорий мажмуига хайрия этилган 500000 АҚШ долларига тенг маблағ Жамғармага ўтказилгани инобатга олинсин.

Ўзбекистон фуқаролари ва ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий шахсларнинг хайрия улушлари учун Жамғарма ҳисоби очиқ эканлиги қайд этилсин. Жамғарма, унинг бўлимлари ва корхоналари давлаг бюджетига тўланадиган барча солиқлардан, божхона тўловларидан беш йил муддатга озод қилинсин.


4. Жамғармага тушган маблағлар алоҳида хисобга олиниб, уларни харажат қилиш қуйидаги мақсадлар учун ишлатилсин:

- Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, уни кенг тарғиб қилиш, алломанинг шахси билан боғлиқ маданий ва тарихий ашёларни қидириб топиш ва тўплаш мақсадида илмий ва амалий экспедициялар ташкил: этишга;

- Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуини зиёратгоҳга айлантириш, унинг муқаддас қадамжоларига маҳаллий ва хорижлик фуқароларнинг зиёратларини уюштиришга;

- муҳаддис ижодига мансуб барча турдаги асарлар ва манбаларни излаш, жамлаш ва уларни чоп этишга;

- миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган қадимий обидаларни қайта тиклаш, таъмирлаш ишларига ҳомийлик қилишга;

- Имом ал-Бухорийнинг маънавий-маърифий ва бошқа йўналишдаги асарларини халқ, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, уларни миллий ифтихор ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга;

- миллий одоб-ахлоқ анъаналарига, урф-одатларга, умуминсоний қадриятларга асосланган ёшлар руҳиятига мос таълим-тарбия, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда мутафаккир асарларидан унумли фойдаланиб, кўрсатувлар, радиоэшиттиришлар тайёрлаш, бадиий, илмий-оммабоп фильмлар яратиш, адабиётлар, кўргазмали воситалар ва бошқаларни нашр этишга.

Тўпланган маблағларнинг ана шу мақсадлардан ташқари ўзлаштирилиши ман қилинсин.


5. Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасининг асосий. вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

- Имом ал-Бухорийнинг ҳаёти, илмий мероси, у яшаган давр фани ва маданиятига оид тарихий манбаларнв Ўрганиш, уларни кенг тарғиб этиш;

- халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, уларда миллий ғурур, аждодлар меросига ҳурмат, Ватанга муҳаббат туйғуларини тарбиялаш, шарқона одоб-ахлоқ анъаналарига садоқатни мустаҳкамлашда Имом ал-Бухорий ва бошқа улуғ мутафаккирларимиз маънавий меросидан самарали фойдаланиш;

- юртдошларимиз ва хорижлик меҳмонларнинг Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи ва қадамжоларини зиёрат қилиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- Имом ал-Бухорий мероси, ўзбек халқининг маданий-маънавий қадриятлари ҳамда ислом фалсафасига бағишланган халқаро илмий анжуманлар уюштириш, экспедициялар ташкил этиш;

мамлакатимиз ва чет эллик олимларнинг Имом ал-Бухорий ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланган илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш, чет эллардаги давлат, жамоат ва хайрия ташкилотлари билан мунтазам илмий-амалий алоқаларни йўлга қўйиш;

- Имом ал-Бухорийнинг "ал-Жомий ас-Саҳийҳи" ва умум эътироф этилган яна бешта ишончли ҳадислар тўпламларини ўзбек ва бошқа тиллардаги изоҳли ҳамда оммабоп нашрларини амалга ошириш ва тарқатиш;

- Қуръони Қаримнинг ўзбек тилидаги илмий изоҳли таржимаси нашрини амалга ошириш ва тарқатиш;

- ўзбек халқининг қўлёзма мероси миллий маркази ва унинг электрон кутубхонасини яратиш;

- халқаро аҳамиятга молик диний-тарихий ёзма обидаларнинг факсимиле, репринт ва илмий нашрларини амалга ошириш ва тарқатиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Фанлар Академияси Жамғармага барча нуфузли халқаро ташкилотлар билан алоқа ўрнатишда ва ҳамкорлик қилишда ҳар томонлама кўмаклашсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси бошқарув аппаратига хизмат кўрсатиш учун 1 та енгил автомашина ва 1 та микроавтобусга лимит ажратсин.

"Тошшаҳарйўловчитранс" давлат уюшмаси белгиланган лимитга мувофиқ Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасини автомашиналар билан таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлигига Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси бошқарувини шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминлаш топширилсин.


9. Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари ва раис ўринбосарлари учун тегишли равишда белгиланган моддий-маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.


10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (К. Тўлаганов) бир ой муддатда Имом ал-Бухорий халқаро жамғармасини бино билан таъминласин.


11. "Ўзтелерадио" компанияси, оммавий ахборот воситаларига Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси фаолиятини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов





























Время: 0.1566
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск