ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.1998 й. ПФ-2150-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг олти йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.12.1998 й.

N ПФ-2150


"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ОЛТИ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА"



Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг олти йиллиги муносабати билан, шунингдек инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 20-бандига асосан,


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан қуйидаги маҳкумлар озод қилинсин:


а) иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар;

б) 60 ёшдан ошган аёллар;

в) вояга етмаган ёшида жиноят содир этган шахслар;

г) биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари.


2. Уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


4. Эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жинояти учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва тайинланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


5. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган, қонунда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазолар тайинлаш назарда тутилмаган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган шу тоифадаги ишлар ҳаракатдан тугатилсин.


6. Мазкур Фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахслар жазо муддатининг ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:


а) қасддан содир этган жинояти учун беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлар учун - ярмига;

б) қасддан содир этган жинояти учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганлар учун- тўртдан бир қисмига.


7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150, 163, 247, 248-моддаларида, 270-моддасининг 2 ва 3-қисмларида, 271, 272, 273-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганларга, ўта оғир жиноятлар учун (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисми "а" банди бундан мустасно) ҳукм қилинганларга, ўта хавфли рецидивист деб топилганларга, шунингдек уюшган гуруҳ ёҳуд жиноий уюшма таркибида жиноят содир этганларга нисбатан Фармоннинг 1, 3, 5, 6-моддалари қўлланилмасин.

Жазо ўташ тартибини мунтазам равишда бузган маҳкумларга, шунингдек илгари амнистия ёки афв этиш қўлланилганидан сўнг жиноят содир этган шахсларга нисбатан ушбу Фармон тадбиқ этилмасин.


8. Фармон матбуотда эълон қилинган кундан кучга киради ва тўрт ой мобайнида ижро этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов

























Время: 0.1754
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск