ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Давлат қўмиталари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.01.1999 й. ПФ-2176-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитани ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

13.01.1999 й.

N ПФ-2176



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ

ҚЎМИТАНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига мувофиқ, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлашнинг самарали тизимини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Чегара қўшинлари Бош штаби негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ташкил этилсин ва у бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсундирилсин.

Чегара қўшинлари Миллий хавфсизлик хизмати таркибидан чиқарилсин ва улар Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита таркибига киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита давлат бошқарувининг марказий органи ҳисобланиб, чегарага доир сиёсатни амалга оширишни, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлашни ташкил этишни таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг энг муҳим вазифалари ва фаолият йўналишлари деб қуйидагилар белгилансин;

Давлат чегараларини ишончли ҳимоя қилиш ва қўриқлаш, қуролланган душман тузилмаларининг мамлакат ҳудудига ўтишига йўл қўймаслик;

чегара қўшинларининг хизмат, жанговор ва тезкор фаолиятлари устидан самарали раҳбарлик ва бошқаришни, уларнинг мамлакат худудий яхлитлиги ва чегаралари бузилмаслигини ҳимоя қилишга тайёр туришларини ташкил этиш ва таъминлаш;

шахсий таркибни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг таъсирчан тизимини яратиш, уларда ўз олдиларига қўйилган вазифаларни мувоффақиятли бажаришлари учун зарур юқори даражадаги жанговор, маънавий-руҳий сифатларни шакллантириш;

Давлат чегараларини қўриқлаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, бошқа вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат ҳокимият органлари билан ишларнинг аниқ мувофиқлаштирилишини ва баҳамжиҳат ҳаракатини таъминлаш;

эҳтимол тутилган жанговор ҳаракатлар зоналарида вазиятларнинг характери, хусусиятлари ва улар ривожланишининг эҳтимол тутилган вариантларини чуқур таҳлил этиш ва олдиндан аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Бош штаби билан биргаликда чегара қўшинларининг таркиби, тузилмаси, сони ва жойлашувининг, уларни замонавий қурол-яроғ турлари билан, ҳарбий техника ва чегарани қўриқлашнинг махсус воситалари билан таъминлашнинг энг мақбул вариантларини моделлаштириш;

Давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш манфаатлари йўлида бошқа давлатларнинг тегишли чегара идоралари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш.


4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ўз зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун қўйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколати доирасида Давлат чегараларининг ишончли тарзда ҳимоя қилиниши ва қўриқланишини таъминлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;

чегара қўшинлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларни бажаришлари учун зарур ахборотни вазирликлар, идоралар, муассасалардан, жойлардаги давлат ҳокимияти органларидан, мансабдор шахслардан талаб қилиб олиш;

Ўзбекистон Республикасининг чегара қонунчилигини бузиш фактлари бўйича давлат органларига, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга тақдимномалар киритиш;

халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ чегара масалалари бўйича белгиланган тартибда халқаро битимлар тузиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этиш учун мажбурий эканлиги белгилаб қўйилсин.


6. 14 январь Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари куни этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин.


8. Махфий.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов

































Время: 0.1661
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск