Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Интеллектуал мулк /

Патент божлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 14.10.2002 й. 357-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 14 октябрдаги

357- сон қарорига

1-ИЛОВА



Патент божлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ юридик аҳамиятли хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун патент божлари (бундан буён матнда "бож" деб юритилади) тўлаш тартибини, шунингдек уларни тўлашдан озод қилиш, божларнинг миқдорларини камайтириш ёки қайтариш асосларини белгилаб беради.


2. Бож Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идорасининг (бундан буён матнда "Патент идораси" деб юритилади) ҳисоб рақамларига тегишли суммаларни ўтказиш йўли билан тўланади ҳамда тўлов ҳужжати билан тасдиқланади.


3. Бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатда буюртманома ёки патентнинг рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, унинг учун бож тўланган ҳаракатга доир гувоҳнома ва унинг номи бўлиши керак. Агар буюртманомага рўйхатдан ўтказиш рақами ҳали берилмаган бўлса, кўрсатиб ўтилган ҳужжатда унинг учун бож тўланган хатти-ҳаракатнинг номи билан биргаликда ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси номлари, товар келиб чиққан жой, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари номлари, шунингдек биринчи муаллифнинг фамилияси ёки ариза берувчининг номи бўлиши керак. Патент идораси кўрсатиб ўтилган маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳужжатни қабул қилишни рад этишга ҳақлидир.


4. Тўланган божнинг миқдори белгиланган бож миқдорига мувофиқлиги бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган санада аниқланади.


5. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологиялари ҳуқуқий муҳофаза қилиниши билан боғлиқ бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда юридик аҳамиятли хатти-ҳаракат содир этилмайди.


6. Агар давлат экспертизаси ўтказилганлиги учун буюртманомага доир бож ёки ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантлари гуруҳларига буюртманома берилганлиги ва экспертиза ўтказилганлиги учун божнинг белгиланган миқдоридан кам миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза ариза берувчи томонидан танланган, ёхуд бундай танлов мавжуд бўлмаганда, ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунаси тавсифида формулада биринчи бўлиб кўрсатилган ва улар учун бож тўланган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунаси вариантларига нисбатан ўтказилади.

Агар буюртманомага доир бож буюртманома берилганлиги ҳамда товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси экспертизадан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдордан кам миқдорда буюртманома божи ёки бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган тақдирда, экспертиза Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг ариза берувчи томонидан танланган ва улар учун бож тўланган белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун даражаларига нисбатан ўтказилади.

Ариза берувчи Патент идораси томонидан етишмаётган бож қўшимча равишда тўланиши тўғрисида билдиришнома юборилган санадан бошлаб 3 ой мобайнида зарур суммани тўлаш ҳуқуқига эга бўлади.


7. Экспертиза қарори жўнатилган санадан бошлаб уч ой мобайнида муҳофаза ҳужжати рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун белгиланган миқдорда бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаган тақдирда, ушбу тартиботлар амалга оширилмайди. Бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиб ўтилган уч ойлик муддат тамом бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим этилиши мумкин. Ушбу ҳолатда бож миқдори 50% га кўпаяди.


8. Тўланган буюртманома божи қайтарилмайди.


9. Тўланган бошқа божлар ариза берувчининг  божни тўлаган шахснинг илтимосига кўра божлар белгиланган миқдордан ортиқ миқдорда тўланган ёки унинг учун бож тўланган хатти-ҳаракат содир этилмаган тақдирда қайтарилиши мумкин.

Апелляция кенгаши томонидан апелляция билан мурожаат қилган шахс фойдасига қарор қабул қилинган тақдирда Патент божлари ставкаларининг 6.1-бандига мувофиқ тўланган патент божлари қайтарилади.

10. Божнинг ортиқча тўланган суммаси илтимос қилувчи шахснинг илтимосига кўра илтимос берилган санада уларни тўлаш мумкин бўлган бошқа божлар тўланиши ҳисобига ўтказилиши мумкин.


11. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар патент божларини миллий валютада тўлайдилар. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар божни, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, АҚШ долларида ёки АҚШ долларига нисбатан қайта ҳисоблаб чиқилган бошқа эркин муомаладаги валютада тўлайдилар.


12. Божларни қайтаришга доир банк хизматларига бож тўлаган шахс ҳисобидан ҳақ тўланади.


13. Жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий жисмоний шахслар, яшаш жойидан қатъи назар, божларнинг белгиланган миқдорининг 25 фоизини тўлайдилар.


14. Нотижорат ташкилотлар жойлашган жойидан қатъи назар божларнинг белгиланган миқдорининг 30 фоизини тўлайдилар.


15. Кичик корхоналар (корхоналар типлари классификаторининг асосий схемаси бўйича) жойлашган жойидан қатъи назар божларнинг белгиланган миқдорининг 50 фоизини тўлайдилар.


16. 13,14 ва 15-бандларда кўрсатилган ариза берувчиларнинг мақоми ариза берувчилар тегишли равишда жойлашган мамлакат (яшаш жойи) қонунчилиги бўйича аниқланади.

13, 14 ва 15-бандлар қоидалари, шунингдек, агар барча ариза берувчилар ушбу бандларда кўрсатилган шахсларнинг бирор-бир тоифасига тегишли бўлган тақдирда, ариза берувчилар гуруҳига нисбатан ҳам қўлланилади.

Агар гуруҳнинг ариза берувчилари шахсларнинг ҳар хил тоифаларига тегишли бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири учун назарда тутилган ставкаларнинг энг юқориси қўлланилади.

Бож миқдори камайтирилиши ҳуқуқига эга бўлган ариза берувчилар ушбу ҳуқуқни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этадилар.


17. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларининг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган ёки ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларига муҳофаза ҳужжатининг ягона ҳуқуқий эгалари ҳисобланган II ва III гуруҳ ногиронлар, таълим муассасаларининг ўқувчилари ва талабалари, аспирантлар божни Патент божлари ставкаларининг 1.1-1.3, 2.1-2.3, 4.1, 4.2, 5.1, 5.2-бандларида назарда тутилган божларнинг 12,5 фоизи миқдорида тўлайдилар.

Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларининг ягона муаллифлари бўлган ҳамда ўз номига муҳофаза ҳужжати сўраётган ёки ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияларига муҳофаза ҳужжатининг ягона ҳуқуқий эгалари ҳисобланган 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I гуруҳ ногиронлари бож тўлашдан озод қилинадилар.

Мазкур бандда назарда тутилган бож миқдорини камайтириш ёки уни тўлашдан озод қилиш ариза берувчининг, муҳофаза ҳужжати эгасининг илтимосига кўра берилади ва қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари бунга асос ҳисобланади:

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахснинг гувоҳномаси;

уруш йиллари фронт ортида ишлаганлик (ёки хизмат қилганлик) учун берилган гувоҳнома;

Меҳнат қобилиятининг йўқолиши даражасини аниқлайдиган тиббиёт комиссиясининг маълумотномаси;

таълим муассасаси томонидан берилган ҳужжат.


18. Лицензия шартномаси, муҳофаза ҳужжатини бошқа шахсга бериш тўғрисида шартнома тузилган тақдирда бож миқдорини камайтириш назарда тутилмайди.































Время: 0.2222
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск