ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Спорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.02.1999 й. ПФ-2211-сон "Ҳалқаро "Кураш" ассоциациясини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.02.1999 й.

N ПФ-2211



ҲАЛҚАРО "КУРАШ" АССОЦИАЦИЯСИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Миллий қадриятларни, мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган ўзбек кураши дунё спорт оламида янги спорт тури сифатида тан олинганлиги муносабати билан Халқаро "Кураш" Ассоциациясининг жаҳон миқёсидаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, уни ҳар томонлама қўллаб-кувватлаш мақсадида:


1. Жаҳоннинг 28 мамлакати вакилларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида Халқаро "Кураш" Ассоциацияси ташкил этилганлиги эътироф этилсин.

Кураш бўйича миллий ва қитъа федерациялари фаолиятини мувофиқлаштириш, ваколатхоналар ишини йўлга қўйиш, қитъа ва жаҳон биринчиликларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш, ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш Ассоциациянинг асосий вазифаси этиб белгиланганлиги эътиборга олинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги икки ой муддатда Халқаро "Қураш" Ассоциацияси Бош қароргоҳини жойлаштириш учун алоҳида бино ажратиб уни Ассоциация балансига ўтказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқаро "Кураш" Ассоциациясини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан унинг ҳисоб рақамига 10 (ўн) миллион сўм микдорида маблағ ўтказсин.


4. Халқаро "Кураш" Ассоциацияси ва унинг Ўзбекистон ҳудудидаги бўлимлари ва корхоналари давлат бюджетига тўланадиган ҳамма турдаги солиқлардан, божхона тўловларидан 5 йил муддатга озод этилсин.

Имтиёзли солиқ олиниши муносабати билан бўшайдиган маблағлардан кураш спорт турини ривожлантириш хамда Ассоциациянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга фойдаланиш белгилаб қўйилсин.

Курашни ривожлантириш ҳомийларининг фойдадан тўлайдиган солиқ базаси уларнинг Ассоциация ҳисобига ўтказадиган маблағлари миқдорига мувофиқ равишда қисқартирилсин.


5. Ўзбек курашини, унинг халқаро анъаналарини, ютуқларини кенг тарғиб қилиш максадида "Кураш" ойлик адабий-бадиий, ижтимоий-публицистик, ахборот-реклама журнали таъсис этилсин.


6. Оммавий ахборот воситаларига Ассоциация фаолияти билан боғлиқ барча тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 йил, 2-сон, 49-модда











































Время: 0.1551
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск