Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 58-сон, Марказий банк Бошқарувининг 12/7-сон, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 27-мҳ-сон "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 13.06.2013 й. Қарори (АВ томонидан 21.06.2013 й. 1790-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.06.2013 й.

N 1790-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

13.06.2013 й.

N 58


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.06.2013 й.

N 12/7


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

13.06.2013 й.

N 27-мҳ


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик

жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус

депозит ҳисобварақларидан операцияларни

амалга   ошириш   ва   уларни   бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


"Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда), "Почта алоқаси тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда), "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 330-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2008 йил 10 мартдаги 22, 301-В, 10-8/719-сон қарори (рўйхат рақами 1790, 2008 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 16-сон, 120-модда) билан тасдиқланган "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси

Х. Мирзахидов

          





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик

жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус

депозит ҳисобварақларидан операцияларни

амалга   ошириш   ва   уларни   бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларини очиш, ёпиш, қайта расмийлаштириш, шунингдек бошқа банкка ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан белгиланади.".


2. 9-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2001 йил 6 октябрдаги 25/4-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқнома"га (рўйхат рақами 1080, 10.11.2001 й.)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 17-банднинг "б" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 41-банднинг "е" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ҳудудий органларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан белгиланган "Ўзбекистон почтаси" ОАЖда пенсия ва ижтимоий нафақаларни тўлаш ҳамда ушбу операциялар бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқнома (рўйхат рақами 2394, 2012 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 40-сон, 470-модда) билан тартибга солинади.".


6. 43-бандда:

а) "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли ҳудудий органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) "б" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳудудий органларидан" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 24 июнь, 25-сон, 329-модда











































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск