ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.1999 й. ПФ-2243-сон "9 Майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.03.1999 й.

N ПФ-2243



9 МАЙНИ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Уруш фахрийлари, иштирокчилари ва урушда Қурбон бўлганларнинг оилаларидан тушаётган кўплаб илтимосномаларни, халқимизнинг, жамоат ташкилотларининг билдираётган хоҳиш-иродасини инобатга олиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлганларнинг, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида:


1. 9 Май Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилинсин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пойтахтимиз марказида Хотира майдони ташкил этиш, ушбу майдон қурилишини 1999 йилнинг 20 апрелигача тугаллаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


3. Хотира ва Қадрлаш кунининг умумхалқ байрами сифатида, кенг нишонланишини таъминлаш барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, идора ва корхоналарнинг, биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбкистон фуқароларининг ор-номус, виждон иши ва анъанавий бурчи деб белгилансин. Фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, бор куч-қувватини аямаган бирор бир фахрий, бирор бир киши унутилмаслиги керак. Уларнинг ҳар бирига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши шарт.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча вилоят ҳокимликлари Нукус шаҳри ва барча вилоят марказларида шундай Хотира майдонларини бунёд этиш режасини ишлаб чиқсинлар ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.

Хотира ва Қадрлаш куни билан боғлиқ тадбирлар юксак аҳлоқий-маънавий савияда ўтказилсин, фахрийларга, Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилганларнинг барчасига моддий ёрдам кўрсатилсин.


5. Вазирлар Маҳкамаси мазкур масала юзасидан ўн кун муддат ичида Қарор тайёрласин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                    И. Каримов



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси”, 1999 й., 3-сон, 68-модда













































Время: 0.1488
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск