Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.1999 й. ПФ-2270-сон "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.03.1999 й.

N ПФ-2270



"ТУРКИСТОН-ПРЕСС" НОДАВЛАТ АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида демократик жараёнларни чуқурлаштириш, оммавий ахборот воситалари имкониятларини кенгайтириш ва эркинлигини таъминлаш, уларни бозор иқтисодиёти ҳамда демократик тамойиллар асосида ислоҳ этишни кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг жаҳон ахборот бозоридан ўзига мос ўринни эгаллашига эришиш, республика ҳаёти ҳақида холис ахборотни дунёга тезкор тарқатиш тизимини яратиш, аҳолининг жаҳон миқёсидаги ахборотларга бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида:


1. Ўзбекистоннинг ҳукуматга қарашли бўлмаган оммавий ахборот воситалари, давлат ва нодавлат ташкилотларидан иборат ташаббускор гуруҳнинг "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигини ташкил этганликлари маъқуллансин. Агентликнинг низоми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтганлиги эътиборга олинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э. Ғаниев) ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (3. Мирхўжаев) "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигини ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Агентликнинг тегишли ҳисоб рақамларини очсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 50 миллион сўм ажратсин.


4. Агентлик, унинг бўлимлари, филиаллари ва унинг тузилмасига кирувчи корхоналар бўш қолган маблағларни ўз моддий-техника базасини замонавий технологиялар асосида ривожлантиришга ва Агентлик ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш шарти билан барча турдаги давлат солиқларидан, божхона божи ҳамда давлат бюджетига ўтказиладиган бошқа мажбурий тўловлардан, шунингдек, валюта тушумининг бир қисмини мажбурий тарзда сотишдан уч йил муддатга озод қилинсин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлигқ (К. Тўлаганов) 1998 йил 1 январ ҳолатидаги баланс қиймати бўйича Тошкент шаҳри, Хоразм кўчаси, 51-уй биносидан "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигининг эҳтиёжига мувофиқ қисмини бир ой муддат ичида ажратиб берсин.


6. "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва Фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари, вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ҳамда расмий статистик тўпламлари мажбурий равишда юборилувчи ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Почта ва телекоммуникациялар агентлиги "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигини белгиланган тартибда шаҳар ва ҳукумат телефонлари, бошқа зарур алоқа каналлари ва воситалари билан таъминласин.


8. Маълумотлар узатиш давлат тармоғини ривожлантириш ва эксплуатация қилиш бўйича "UzPAK" корхонаси "Туркистон-пресс" нодавлат ахборот агентлигини шартнома асосида зарур техника жиҳозлари билан таъминлашда, "Интернет", бошқа тармоқлар ва агентликлар, шу жумладан хорижий тармоқлар ва ахборот агентликлари билан уланиш, ахборотларни тақдим зтиш ва харид қилишида ёрдам кўрсатсин.


9. Ушбу Фармон ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                 И. Каримов



































Время: 0.1414
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск