ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Таълим, илм-фан, маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.1999 й. ПФ-2282-сон "Тошкент Ислом университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.04.1999 й.

N ПФ-2282


ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Халқимизнинг муқаддас эътиқоди - ислом динига оид бой маънавий-маданий меросини асраб авайлаш, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий ғоялари ва асарларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил этиш ва замонавий руҳда ривожлантириш, шу соҳада илмий-назарий тадқиқотлар олиб бориш, замон талаблари даражасида малакали мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш, уларга лозим бўлган шарт-шароитлар яратиш хамда аждодларимиздан қолган ноёб манбалар асосидаги тадқиқ этилган маълумотлар билан халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тошкент ислом университети ташкил этилсин.

Тошкент ислом университети ўз фаолиятини олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига тааллуқли амалдаги меъёрий-хуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда унинг диний таълим соҳасидаги кўп йиллик тажрибасидан фойдаланиш асосида юритсин.


2. Университетнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат деб белгилансин:

диншунослик асослари, йўналишлари, илмий-тадқиқот тамойиллари, ислом дини тарихи, фалсафаси, уларнинг жамият ҳаёти ва ривожидаги ўрни билан боғлиқ масалаларни хамда замонавий фанларни чуқур ўзлаштирган, давлат ва жамоат ташкилотлари, диний муассасалар олдидаги назарий ва амалий вазифаларни ҳал этишга қодир юқори малакали мутахассис - бакалавр ва магистр кадрлар тайёрлаш ҳамда мавжуд кадрларнинг малакасини оширишни таъминлаш;

ислом динига оид таълим йўналишлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш борасида жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш; таҳлил этиш ва Тошкент ислом университетидаги ўқув-тарбия жараёни сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил қилиш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

аждодларимизнинг бой диний илмий-назарий меросларини тиклаш, чуқур ўрганиш, таҳлил этиш ва ривожлантириш, тадқиқотлар натижаларини жамлаш ва умумлаштириш асосида кенг жамоатчиликка етказиш;

жаҳон цивилизацияси тарихида ислом динининг тутаган ўрнини тадқиқ этиш асосида ҳозирги кўпдинлилик шароитида дунёда, минтақада ва мамлакатимиздаги исломнинг роли ва аҳамиятини аниқлаш, ривожланиш йўналишлари, ғоялари ва қонуниятларини назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил этиш;

узлуксиз таълим тизими ва кенг жамоатчилик учун диншунослик, хусусан, ислом таълимоти ва фаласафаси бўйича илмий оммабоп асарлар, дарсликлар, ўқув дастури ва қўлланмалар яратиш ҳамда уларни нашр этиш;

хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий марказлари билан хамкорликни амалга ошириш, хориждан соханинг етук мутахассис - ўқитувчиларини жалб қилинсин.


3. Университетнинг тузилмаси, низоми, икки босқичли олий таълим йўналишлари бўйича давлат таълим стандартлари, ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш учун зарур бўлган бошқа меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда жаҳондаги илғор ижобий тажрибалар атрофлича ўрганилсин, таҳлил этилсин ва амалиётга жорий қилинсин.


4. Университетнинг илмий-педагогик кадрлар таркиби асосан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган, жумладан, шу йўналишда хориждаги таълим ва илмий марказларда малакасини ошириб келган, юқори савияли ўқитувчилар ва ходимлар, шунингдек, салоҳиятли соҳа мутахассислари - амалиётчилар қаторидан шакллантирилсин.


5. Университет таркибида қуйидаги икки таълим факультети ташкил этилсин:

ислом тарихи ва фалсафаси факультети;

фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар факультети.


6. Университет қошида исломшунослик илмий-тадқиқот Маркази ва академик лицей ташкил этилсин.

Илмий ва ўқув тарбия жараёнларига энг замонавий тадқиқотчилик, педагогик ва ахборот технологияларни тадбиқ этиш кўзда тутилсин ва таъминлансин.


7. Мамлакатимизда ҳамда чет элларда мавжуд бўлган ва юртимизга олиб келинган ислом таълимотига оид манбаларни жамлаш, рўйхатга олиш, талаб даражасида сақлаш ва келажак авлод учун етказиш мақсадида Ислом университети таркибида манбалар хазинаси ташкил этилсин.


8. Университетни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин. Жамғарманинг фаолиятини маблағлар билан таъминлашнинг асосий манбалари сифатида қуйидагилар белгилансин: давлат грантлари, тўлов-контракт асосидаги маблағлар, ўзбекистонлик ва хорижий юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро инвестициялар, хайрия бадаллари ва ўз фасулиятидан тушадиган даромад маблағлари.

Жамғарма божхона тўловлари ва барча турдаги солиқлардан 5 йил муддатга озод қилинсин.


9. Университетни ташкил этиш билан боғлиқ барча ишлар 1999 йил июль ойига қадар тугатилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан тегишли қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси”, 1999 й., 4-сон, 91-модда





























Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск