ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.04.1999 й. ПФ-2287-сон "9 майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиниши муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.04.1999 й.

N ПФ-2287



9 МАЙНИ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ

ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН АМНИСТИЯ ТЎҒРИСИДА



9 Майни Хотира ва Қадрлаш куни деб эълон қилиниши муносабати билан, шунингдек, инсонпарварлик тамойилига амал қилиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 20-бандига асосан


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан қуйидаги маҳкумлар озод қилинсин:


а) иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган, шунингдек Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини бартараф қилишда иштирок этган шахслар;

б) аёллар, 60 ёшдан ошган эркаклар;

в) вояга етмаган ёшида жиноят содир этган шахслар;

г) биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари;

д) амнистия қўлланиладиган чет эл фуқаролари;

е) бошқа давлатларнинг судлари томонидан ҳукм этилиб, жазони ўташ учун Ўзбекистон Республикасига берилган амнистия қўлланиладиган шахслар.


2. Уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган, шунингдек озодликдан махрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳамда эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жинояти учун беш йилгача озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинсин.


3. Биринчи марта олти йилгача муддатга озодликдак маҳрум этилган ва белгиланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


4. Биринчи марта ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган ва белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин, ушбу Фармоннинг 10-моддасида қайд қилинган жиноятларни содир этган маҳкумлар бундан мустасно.


5. Эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жинояти учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ва тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган шахслар жазодан озод қилинсин.


6. Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўташ жойларидан ушбу Фармон қабул қилинган кунга қадар, қонунга мувофиқ жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштиришни қўллаш мумкин бўлган маҳкумлар озод қилинсин.


7. Ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган: ва белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаган шахслар манзил-колонияларга ўтказилсин.


8. Мазкур Фармоннинг 1-моддасида қайд этилгаш шахслар томонидан содир этилган жиноятлар, шунингдек, ижтимоий хавфи катта бўлмай қонунда озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар назарда тутилган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган тергов ишлари ва судда кўрилмаган ишлар ҳаракатдан тугатилсин.


9. Мазкур Фармонга асосан жазодан озод қилинмайдиган шахсларнинг жазо муддатини ўталмаган қисми қуйидагича қисқартирилсин:


а) қасддан содир этган жинояти учун ўн йилгача. муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - учдан бир қисмга, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга - ярмига;

б) қасддан содир зтган жинояти учун ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганларга - тўртдан бир қисмга.


10. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150, 163, 216, 216-1, 216-2, 244-1 моддаларида, 246 моддаси 2-қисмида, 247 моддаси 2, 3 қисмларида, 248 моддаси 2, 3 қисмларида, 270 моддаси 3-қисмида, 271 моддаси 3-қисмида, 272, 273-моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этган шахсларга, ўта оғир жиноятлар учун судланганларга, ўта хавфли рецидивист деб топилганларга, шунингдек уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб, ёхуд жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган шахсларга Фармоннинг 1, 3, 6, 8-моддалари қўлланилмасин. (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 4-қисми "а", "в" бандлари билан судланганлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 272, 273. моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир қилган чет эл фуқаролари, шунингдек биринчи марта судланган аёллар бундан мустасно).

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 150, 163, 216, 216-1, 216-2, 242, 244-1 моддаларида, 247 моддаси 2, 3 қисмларида, 248 моддаси 2, 3 қисмларида кўзда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан мазкур Фармоннинг 9-моддаси қўлланилмасин.

Жазо ўташ тартибини мунтазам равишда бузган маҳкумларга, шунингдек, илгари амнистия ёки афв этиш қўлланилганидан сўнг қасддан жиноят содир этган шахсларга ушбу Фармон тадбиқ этилмасин.


11. Фармон матбуотда эълон қилинган кундан кучга киради ва тўрт ой мобайнида ижро этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                               И. Каримов







































Время: 0.1811
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск