Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳудуд /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.05.1999 й. ПФ-2323-сон "Навоий вилояти Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.05.1999 й.

N ПФ-2323



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ НАВОИЙ ШАҲРИ

ТАРКИБИДА КАРМАНА ТУМАНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Навоий тумани таркибидаги Кармана шаҳрининг қадимий шуҳратини тиклаш, тарихий обидаларини қайта таъмирлаш имкониятини кенгайтириш, маданий-маиший, иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, унинг амалда Навоий шаҳри худуди билан туташиб кетганлигидан келиб чиқиб ҳамда маҳаллий аҳолининг хоҳиш-истагини инобатга олиб:


1. Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий шаҳри таркибида Кармана туманини тузиш тўғрисидаги илтимоси қондирилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Навоий шаҳри ва Навоий тумани чегаралари Кармана шаҳрининг хозирги ҳудуди ҳамда Навоий шаҳрининг бир қисми негизида Кармана тумани ташкил этилганлигини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилади.


3. Навоий шаҳри ва Навоий туманининг чегараларини ўзгартириш, Кармана туманини ташкил қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 78-моддаси 23-бандига мувофиқ Олий Мажлисга киритилсин.


4. Навоий шаҳрининг Кармана туманини тузиш тадбирига боғлиқ масалалар билан шуғулланувчи Республика комиссияси иловага мувофиқ тузилсин.


5. Республика комиссияси:

- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда жорий йил охиригача Навоий шаҳри таркибида Кармана тумани ташкил этилганини ҳисобга олган ҳолда Навоий шаҳрини келгусида ривожлантириш бош режасига тузатишлар киритсин;

- Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Қизилқумнодирметаллолтин" концерни билан биргаликда Навоий шаҳрининг сув, электр таъминоти, канализация ҳамда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ягона тармоғини қайта таъмирлаш ва шакллантириш тадбирларини Кармана тумани ташкил этилганини ҳисобга олган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

- Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда кархоналар ва ташкилотларнинг улушли маблағларини, шунингдек, бюджетдан маблағ билан таъминлаш марказлаштирилган манбаларини жалб этиш. асосида Кармана туманини Навоий шаҳрининг марказий қисми билан боғловчи троллейбус йўлининг биринчи навбати қурилишини 2000 йилда тугаллашни таъминласин;

- Навоий вилояти ҳокимлиги, "Ўзавтойўл" Давлат концерни билан биргаликда Кармана туманининг магистраль йўлларини қайта таъмирлаш ва шаҳар ичидаги йўлларини кенгайтириш тадбирларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

- Навоий вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда ҳомийлар ва бюджет маблағларини жалб этган ҳолда Мирсаид Баҳром мақбараси, Ҳазрат Қосим Шайх мақбараси мажмуи, Шайх Хўжа Ҳусрав мақбараси, Мирза-чорбоғ ёдгорликларини қайта таъмирлаш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармон юзасидан қарор қабул қилсин.


7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



























Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск