ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Зулфия номидаги давлат мукофоти тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 10.06.1999 й. ПФ-2326-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1999 йил 10 июндаги

ПФ-2326-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Зулфия номидаги давлат мукофоти тўғрисида

НИЗОМ


1. Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафардан талабгорларга берилади.

2. Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш учун талабгорнинг сўнгги уч йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳужжатларни тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси томонидан белгиланади.

3. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги қарорлар вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ҳокимият органлари, ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари томонидан қабул қилинади.

Ижодий, илмий ва таълим муассасалари юқорида қайд этилган ташкилотларга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олишга номзод кўрсатиш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, тавсия этилган ишларга доир ўз фикр-мулохазаларини мукофот комиссиясига маълум қилиш ҳуқуқига эгадирлар.


4. Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорлар фаолияти ва асарлари муҳокамасини ташкил қилиш, шунингдек, зарур материалларни ўз вақтида тақдим этиш тегишли вазирликлар, компаниялар, ижодий уюшмалар ва бошқа манфаатдор ташкилотлар зиммасига юкланади.

Кўрсатиб ўтилган талаблар бажарилмаган тақдирда комиссия ишларни кўриб чиқишни рад этиши мумкин.


5. Зулфия номидаги Давлат мукофотларини беришга доир таклифлар тўғрисидаги қарор комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирокида, яширин овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига такдим этилади.

6. Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлганларга тантанали вазиятда совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилади.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорининг фахрий нишони кўкракнинг ўнг томонига тақилади.


7. Ўзбекистон Республикасининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти такроран берилмайди.















































Время: 0.2281
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск