ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш / Давлат мукофотлари /

Зулфия номидаги давлат мукофоти комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 10.06.1999 й. ПФ-2326-сон Фармонига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1999 йил 10 июндаги

ПФ-2326-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Зулфия номидаги давлат мукофоти

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва бошқа соҳалардаги энг нуфузли арбоблардан, ижодий уюшмалар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, таълим, маданият ва спорт муассасаларининг таниқли вакилларидан ташкил топади ва унинг таркиби ҳар тўрт йилда учдан икки қисми янгиланиши назарда тутилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Мазкур Комиссия аъзолари жамоатчилик асосида ишлайдилар.

2. Комиссияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қилади.

3. Қомиссияга Зулфия номидаги Давлат мукофотини олиш бўйича таклифларни ушбу мукофот тўғрисидаги Низомга қатъий мувофиқ ҳолда кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори учун зарур бўлган таклифларни тайёрлашга доир барча ишлар юкланади.

4. Комиссия:

а) Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади;

б) талабгорлар рўйхати, уларнинг ибратли фаолиятлари, асарлари ҳақидаги маълумотларни тавсия этган ташкилотларни кўрсатган ҳолда, мукофот берилишидан икки ой олдин республика оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

в) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларининг жамоатчилик томонидан кенг ва ошкора муҳокама қилинишини ташкил этади, уларнинг жамоатчилик ва мутахассислар томонидан холисона баҳоланишига кўмаклашади;

г) Давлат мукофоти юзасидан тушган таклифларни ўрганиб чиқиб, мукофотларни бериш тўғрисидаги қарорларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этади;

д) Давлат мукофоти совриндори ёрлиқларини, фахрий нишонларини расмийлаштиради хамда уларни топширишни ташкил этади, шунингдек, мукофотлар пулини тўлашни амалга оширади.


5. Комиссияга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

а) Давлат мукофотига тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти, асарларини олдиндан кўриб чиқиш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун пул тўлаш йўли билан мутахассис-экспертларни таклиф этиш;

б) Давлат мукофотини олишга тавсия этилган талабгорларнинг ибратли фаолиятлари ва ижодий ишларига доир материаларни тегишли ташкилотларга экспертларнинг кўриб чиқиши учун юбориш;

в) мукофотга тавсия этилган талабгорларнинг фаолияти ва ижоди билан жойларда танишиш учун комиссия аъзоларини, экспертлар ёки эксперт комиссияларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига юбориш.












































Время: 0.1703
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск