Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 750-XII-сон "Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 750-XII



ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН

БЎШАТИЛГАН ШАХСЛАР УСТИДАН ИЧКИ

ИШЛАР ИДОРАЛАРИНИНГ МАЪМУРИЙ

НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА


1-модда.


Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тарбиявий олдини олиш таъсир чораларининг мажмуини ифодалаб, назорат остидагиларга нисбатан ушбу Қонунда кўзда тутилган чеклашларни қўллашдан иборат бўлади.


2-модда.


Маъмурий назоратнинг асосий мақсади илгари судланганлар томонидан такрор жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, уларда ижобий ижтимоий йўлга кириб олишини шакллантиришдан иборатдир.


3-модда.


Маъмурий назорат ўрнатилиши ва амалга оширилиши назорат остидаги кишининг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги, унинг инсоний қадр-қимматини камситмаслиги, иш, ўқиш ва истиқомат жойида обрўсини тўкмаслиги лозим.


4-модда.


Маъмурий назорат вояга етган қўйидаги шахсларга нисбатан ўрнатилади:

а) оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар уларнинг жазони ўташ давридаги хулқ-атвори тузалиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш йўлига ўтишни асло истамаганликларидан далолат берса;

б) оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ёки ундан ортиқ марта ҳукм этилган шахсларга нисбатан, агар улар жазо муддатини ўтаб бўлганларидан сўнг ички ишлар идораларининг жамият учун зарарли кун кечиришни тўхтатиш тўғрисидаги огоҳлантиришига қарамай, жамоат тартибини мунтазам бузаётган ва фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказаётган бўлсалар;

в) ўта оғир жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларга нисбатан.


5-модда.


Маъмурий назорат остига олинган шахсларга нисбатан қуйидаги чеклашлар қўлланилиши мумкин:

а) куннинг ички ишлар идоралари белгилаб қўйган вақтида уй (квартира)дан чиқиб кетишини тақиқлаш;

б) туман (шаҳар)нинг муайян жойларида бўлишини тақиқлаш;

в) ички ишлар идоралари (милиция)нинг рухсатисиз туман (шаҳар)дан ташқарига чиқиб кетишни тақиқлаш;

г) рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача милицияга келиб учрашиш.

Юқорида кўрсатилган чеклашлар назорат остида бўлган шахснинг турмуш тарзига, оилавий аҳволига, аввалги судланганлигига ва унинг шахсини тавсифловчи бошқа ҳолатларга қараб тўла ҳажмда ёки айрим-айрим йўсинда қўлланилади.

Чеклашлар рўйхати узил-кесил ҳисобланади, унга қўшимчалар қилиш ёки кенгайтириб шарҳлаш мумкин эмас.



6-модда.


Маъмурий назоратни амалга ошириш назорат остидаги кишининг истиқомат жойидаги ички ишлар идоралари (милиция)га юклатилади.


7-модда.


Судьянинг қарори маъмурий назоратни ўрнатиш учун асос ҳисобланади.



8-модда.


Маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги асосли тақдимнома судга қуйидагилар томонидан юборилади:

а) оғир жиноятлар содир этганлик учун ҳукм этилган ёки ҳар қандай қасддан қилинган жиноятлар учун икки ва ундан кўпроқ марта ҳукм этилган, жазони ижро этиш муассасаларида турган шахсларга нисбатан, - жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи томонидан, маҳкумнинг тузалиш ва ҳалол меҳнат қилиб кун кечириш йўлига ўтишни асло истамаганлигидан далолат берувчи материаллар бўлган тақдирда, озод этишдан камида бир ой олдин;

б) ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун жазони ижро этиш муассасаларидаги шахсларга нисбатан, - жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи томонидан, озод этишдан камида бир ой олдин;

в) жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларга нисбатан, - ички ишлар идораси бошлиғи томонидан, шахс жазони ижро этиш муассасасидан бўшатилганидан кейин жамият учун зарарли тарзда кун кечираётганлигидан далолат берувчи материаллар асосида.


9-модда.


Маъмурий назоратни ўрнатиш тўғрисидаги масала судья томонидан тақдимнома олинган пайтдан бошлаб 10 кундан кечикмай ҳал қилинади. Маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарорда назорат белгилашга нималар сабаб бўлганлиги, назорат муддати, назорат остидаги шахсга нисбатан қўлланиладиган чеклашлар, агар маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатишда белгиланган бўлса, унинг танланган яшаш жойига етиб келиш муддати кўрсатилади.


10-модда.


Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга белгиланган. Назоратни амалга ошириш муддати, ушбу Қонун 4-моддасининг "а" ва "в" бандларида кўрсатилган шахслар яшаш жойига етиб келган пайтдан бошлаб, 4-модданинг "б" бандида кўрсатилган шахсларга нисбатан эса, - судья маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида қарор чиқарган пайтдан бошлаб ҳисобланади.

Маъмурий назорат муддати ички ишлар идораларининг тақдимномасига биноан ҳар сафар яна олти ойга узайтирилиши мумкин, лекин узайтирилган назорат муддати мазкур жиноят учун белгиланган судланганлик муҳлатининг тугаши ёки судланганликнинг олиб ташланиши учун қонунда назарда тутилган муддатлардан ошмаслиги лозим. Назорат остидаги шахс ўзига белгиланган вақт ичида тузалиш йўлига ўтмаган, жамоат тартибини бузаётган, фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказаётган ёки ўзига нисбатан қўлланилаётган чеклашларга риоя этмаётган тақдирда маъмурий назорат муддатини узайтиришга йўл қўйилади.


11-модда.


Чеклашлар рўйхати назорат остидаги кишининг шахси, унинг турмуш тарзи ва хулқ-атворига қараб, лекин ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган чеклашлар доирасида қисқартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.



12-модда.


Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти жазони ўташ даврида маъмурий назорат остига олиниши белгиланган шахсни жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатиш олдидан у танлаган истиқомат жойидаги ички ишлар идораларига бўшатилаётган кишининг етиб бориш вақтини хабар қилган ҳолда судьянинг маъмурий назорат белгилаш тўғрисидаги қарорини юборади.


13-модда.


Судьянинг маъмурий назорат белгилаш ёхуд назорат муддатини узайтириш ва назоратни амалга ошириш вақтида қўлланиладиган чеклашларни ўзгартириш тўғрисидаги қарори назорат остида бўлган шахсга ички ишлар идораси бошлиғи томонидан, жазони ижро этиш муассасаларида бўлган шахсга эса - жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи томонидан тилхат орқали билдирилади. Бунда назорат остидаги шахсга унинг бурчлари, маъмурий назорат қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тушунтирилади, назорат жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилиш олдидан белгиланган шахсга эса - танланган истиқомат жойига белгиланган муддатда етиб бормаганлик учун жавобгарлик тушунтирилади. Назорат остидаги шахсга, шунингдек у маъмурий назоратдан бўйин товлаб истиқомат жойидан ўзбошимчалик билан кетиб қолганлик учун жавобгарлик тушунтириб берилади.


14-модда.


Маъмурий назорат остига олинган шахсларнинг фотосурати олинади ва ички ишлар идораларида ҳисобга олиб қўйиладилар. Зарур ҳолларда назорат остида бўлган шахсларнинг бармоқлари излари бостириб олинади. Маъмурий назорат остида бўлган ҳар бир шахс тўғрисида назорат дафтари юргизилади.



15-модда.


Ички ишлар идоралари (милиция) ходимлари маъмурий назоратни амалга оширишда:

а) назорат остига олинганларнинг хулқ-атворини улар яшаётган ва ишлаётган жойда мунтазам назорат қилиб боришлари;

б) назорат остига олинганларни танланган истиқомат жойида прописка қилиш ва уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб этиш юзасидан зарур чоралар кўришлари;

в) улар томонидан жамоат тартиби бузилиши, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига путур етказилишининг олдини олишлари ҳамда йўл қўймасликлари;

г) уларга нисбатан белгиланган чеклашлар бузилганлиги тўғрисида қонунда белгиланган тартибида баённомалар ёзишлари шарт.



16-модда.


Милиция ходимлари маъмурий назоратини амалга оширишда:

а) назорат остига олинган шахснинг хулқ-атвори тўғрисида иш берувчидан, мазкур шахс ўқиётган жойнинг маъмуриятидан, у яшаётган жойдаги жамоат бирлашмаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан, шунингдек фуқаролардан маълумотлар талаб қилиб олиш;

б) назорат остида бўлган шахсни ишга жойлаштириш ва унга турмуш шароити яратиб бериш тўғрисида тегишли давлат, жамоат ва хўжалик ташкилотлари олдига масала қўйиш;

в) назорат остига олинган шахсни суҳбат учун милицияга чақириш, зарурат бўлганда бундай суҳбатларни иш берувчининг, жамоат бирлашмаси ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг вакиллари, назорат остига олинган шахснинг қариндошлари, шунингдек суҳбат мавзуига алоқадор шахслар иштирокида ўтказиш;

г) назорат остида бўлган шахсдан маъмурий назорат қоидаларини ижро этиш билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;

д) назорат остида бўлган шахснинг турар жойини соат 6 дан 22 га қадар бориб кўриш ҳуқуқига эгадирлар.

Маъмурий назоратни амалга ошириш юзасидан айрим тадбирларни ўтказишда ички ишлар идораларига ёрдам бериш учун ички ишлар идораларининг штатсиз ходимлари ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари жалб қилиниши мумкин.

Маъмурий назоратдан бош тортаётган шахсларни қидириш судья қарорига биноан милиция томонидан амалга оширилади.


17-модда.


Маъмурий назорат қуйидаги ҳолларда тўхтатилади:

а) маъмурий назорат олиб бориш учун белгиланган муддат тугаганидан кейин, агар уни узайтиришга асос бўлмаса;

б) муддатидан илгари, башарти назорат остида бўлган шахс тузалиш йўлига қатъиян ўтганлиги, ишда ва турмушда ўзини яхши томондан кўрсатганлиги аниқланган бўлса;

в) назорат остида бўлган шахснинг судланганлик муҳлати тугаган ёки судланганлиги олиб ташланган ҳолларда.


18-модда.


Маъмурий назоратни 17-модданинг "а" ва "в" бандларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатиш тўғрисида маъмурий назоратни амалга ошираётган милиция ходими томонидан қарор чиқарилиб, бу қарор ички ишлар туман, шаҳар, шаҳардаги туман бўлими (бошқармаси) бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Маъмурий назоратни 17-модданинг "б" бандида назарда тутилган ҳолларда муддатидан илгари тўхтатиш тўғрисида ички ишлар идораси бошлиғи томонидан судга асосли тақдимнома йўлланади, тақдимнома ўн кунлик муддатда кўриб чиқилиши лозим.

Судья ёки ички ишлар идорасининг маъмурий назоратни тўхтатиш тўғрисидаги қарори назорат остида бўлган шахсга эълон қилинади.

Маъмурий назорат остида турган шахсга доир ҳисобга олиш ҳужжатлари ички ишлар идорасида назорат тўхтатилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида сақланади.



19-модда.


Маъмурий назорат остида турган шахс ҳалол меҳнат қилиб кун кечириши, жамоат тартибини бузмаслиги, бошқа фуқароларнинг қонуний манфаатларига путур етказмаслиги, қуйидаги қоидаларга риоя этиши шарт:

а) милициянинг чақирувига биноан кўрсатилган муддатда бориш ҳамда маъмурий назорат қоидаларини ижро этиш билан боғлиқ масалалар бўйича оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;

б) ишлаш ёки яшаш жойи ўзгарганлиги тўғрисида, шунингдек туман (шаҳар)дан ташқарига кетаётгани тўғрисида маъмурий назоратни амалга ошираётган милиция ходимларини бир кеча-кундузда хабардор қилиш;

в) бошқа аҳоли манзилгоҳига борганида ва у ерда бир кеча-кундуздан кўпроқ вақт туриб қолганида маҳаллий ички ишлар (милиция) бўлимида рўйхатдан ўтиш;

г) ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган, унга нисбатан қўлланилган чеклашларга риоя этиш.



20-модда.


Маъмурий назорат остига олинган шахслар белгиланган чеклашларни бузганлари тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Маъмурий назоратдан бўйин товлаб истиқомат жойидан ўзбошимчалик билан кетиб қолган, шунингдек маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилаётганда белгиланган ҳолларда танланган истиқомат жойига муайян муддатда узрли сабабларсиз етиб келмаган назорат остидаги шахслар Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиладилар.


21-модда.


Ушбу Қонунга риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга оширилади.


22-модда.


Судьянинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарори прокурорнинг норозилиги билан ёки юқори суд идораси томонидан назорат асоссиз равишда белгиланган деб эътироф этилган тақдирда бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.


23-модда.


Маъмурий назоратни белгилаш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ шикоят ва аризалар ички ишлар идораси бошлиғи, прокурор ёки юқори суд идораси раиси томонидан белгилаб қўйилган ваколатлар доирасида кўриб чиқилади ва ҳал қилинади.

Шикоят берилганлиги судья маъмурий назоратни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқармагунча унинг амалга оширилишини тўхтатиб қўймайди.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 1-сон, 33-модда






























Время: 0.1784
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск