Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.06.2013 й. 2473-сон билан рўйхатга олинган 06.05.2013 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 28-қ-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 31-сон, Давлат статистика қўмитасининг 4қ-2013-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 27 июнда 2473-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

Давлат статистика қўмитасининг

2013 йил 6 майдаги

28-қ, 31, 4қ-2013-сон қарорига

ИЛОВА



Ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш

ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) мувофиқ ташкил этилган иш ўринларини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) ижросини таъминлаш мақсадида Дастурнинг параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи туман (шаҳар) ишчи комиссиялари (бундан буён матнда ишчи комиссия деб юритилади) томонидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича мониторинг юритилади ҳамда маълумотлар шакллантирилади, таҳлил қилинади ва умумлаштирилади.


2. Иш ўринлари қуйидаги йўналишларда ташкил этилади:

янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, ишлаб турган ташкилотларни модернизация қилиш ва кенгайтириш;

саноат, қурилиш, хизмат кўрсатиш, сервис соҳасида ва бошқа тармоқларда кичик корхона, микрофирмаларни ташкил қилиш ва ривожлантириш (оилавий корхоналар билан бирга);

якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш;

меҳнат шартномалари асосида ташкилотлар билан касаначиликни ташкил этиш, пудрат шартномалари асосида уйда иш бажариш, ҳунармандчиликни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;

фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш (чорвачилик, паррандачилик, боғдорчилик, балиқчилик, сабзавотчилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ривожлантириш);

ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

иқтисодий ночор ва ишламаётган ташкилотлар фаолиятини тиклаш ва кенгайтириш.



II БОБ. ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


3. Ташкил этилган иш ўринлари Дастурга мувофиқ қуйидагилар асосида ҳисобга олинади:

Дастурда назарда тутилган ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган маълумотлар;

ташкилотлар томонидан белгиланган тартибда статистика органларига тақдим этилган давлат статистика ҳисоботлари;

туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тақдим этилган янги ташкил қилинган фермер ва деҳқон хўжаликлари тўғрисидаги маълумотлар;

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида рўйхатга олинган шахсий ёрдамчи хўжаликларда йирик шохли қорамол боқиш билан шуғулланувчилар тўғрисидаги маълумотлар;

Дастурда назарда тутилган ташкилотлар томонидан тақдим этилган пудрат шартномаси асосида ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар;

маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан тақдим этилган ҳунармандчилик шаклида хўжалик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар.


4. Дастурда назарда тутилган ташкилотлар янгидан ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ишчи комиссияга тақдим этадилар.

Фермер хўжаликлари янгидан ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ишчи комиссияга тақдим этадилар.


5. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияларида (бундан буён матнда инспекция деб юритилади) давлат рўйхатига олинган якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига қадар инспекция томонидан ишчи комиссияга тақдим этилади.


6. Деҳқон хўжаликларида янгидан ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ишчи комиссияга тақдим этилади.


7. Шахсий ёрдамчи хўжаликларда йирик шохли қорамол боқиш билан шуғулланувчилар ҳисобига ташкил этилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан ишчи комиссияга тақдим этилади.


8. Пудрат шартномаси асосида ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Дастурда назарда тутилган ташкилотлар томонидан ишчи комиссияга тақдим этилади.


9. Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик шаклида хўжалик фаолияти билан шуғулланаётган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 7-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ инспекция томонидан ишчи комиссияга тақдим этилади.



III БОБ. ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИНИ

УМУМЛАШТИРИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ


10. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган йўналишлар кесимида ишчи комиссиянинг котиби томонидан мазкур Низомнинг 8-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги тезкор маълумотлар умумлаштирилади ва таҳлил қилинади.


11. Умумлаштирилган маълумотлар ишчи комиссиянинг раисига кўриб чиқиш учун ҳисобот ойидан кейинги ойнинг биринчи санасида тақдим этилади.

Ушбу маълумотлар ишчи комиссиянинг раиси томонидан тасдиқлангандан сўнг ишчи комиссияси котиби томонидан вилоят ишчи комиссиясига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг иккинчи санасига қадар тақдим этилади.

Вилоят ишчи комиссияси томонидан тасдиқланган маълумотлар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг учинчи санасидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги вилоят ишчи комиссиялари ҳамда тармоқлардан олинган маълумотларни умумлаштириб таҳлил қилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар тақдим этади.


12. Ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) статистика бўлимлари томонидан таққослангандан сўнг таққослаш натижалари ишчи комиссияга қайтариб берилади.



IV БОБ. ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИНИНГ

МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ


13. Дастурнинг ижросини таъминлаш мақсадида мониторинг ташкил этилади ҳамда туманлар (шаҳарлар), тармоқлар ва Дастурда назарда тутилган ташкилотларда иш ўринлари яратилганлиги бажарилиши бўйича мониторинг қилиш ҳар ойда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва уларнинг ҳудудий органлари томонидан - ҳудудий ва тармоқ дастурларида кўзда тутилган параметрларнинг бажарилиши қисми бўйича;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан - иш ўринлари яратишнинг ҳудудий дастурлари бажарилиши қисми бўйича;

хўжалик бошқаруви органлари томонидан - уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар бўйича иш ўринлари яратишнинг тармоқ дастурлари бажарилиши қисми бўйича;

давлат статистика органлари томонидан - иш жойларининг статистик ҳисобини юритиш бўйича.


14. Мониторинг маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан ишчи комиссияларнинг иш ўринлари яратилганлиги ҳақидаги маълумотлари умумлаштирилгандан сўнг муайян ҳудуд ва тармоқ бўйича Дастур ижроси ҳақида ахборот тайёрланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан статистик ҳисоботлар асосида тўпланган маълумотлар (ташкил этилган, фаолият кўрсатаётган ва йўқотилган иш жойлари ҳақидаги маълумотлар) умумлаштирилади.


15. Мониторинг якунлари бўйича Дастурнинг прогноз параметрларидан орқада қолаётган туман (шаҳар)лар ва Дастурда назарда тутилган ташкилотлар аниқланган тақдирда, хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланиши лозим.






Низомга

1-ИЛОВА

Ташкилотнинг

штампи


Дастурнинг параметрларини

сўзсиз бажариш юзасидан

мувофиқлаштирилган ишларни

ташкил этиш бўйича доимий

ишловчи туман (шаҳар)

ишчи комиссиясига

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли

бандлигини таъминлаш дастурида назарда

тутилган ташкилот томонидан янгидан ташкил

этилган иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

1. Ташкилот номи


Жойлашган манзили


КТУТ










СТИР










2. Асосий фаолият тури


ХХТУТ














     

3. Давлат рўйхатидан ўтган санаси 20____ йил "___" ______________________


4. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи (асосий турлари) _________________

        

        

          

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги

Жами иш

ўринлари

Улардан

касаначилик

иш ўрни

1.

Ҳисобот даври бошида жами ишловчилар сони


киши



2.

Ҳисобот даврида яратилган иш ўринлари сони


бирлик




шу жумладан:






ёшлар (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган)


киши




улардан: касб-ҳунар коллежларини битирганлар


киши




аёллар


киши



3.

Яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинганлар сони


киши




шу жумладан:






ёшлар (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган)


киши




Улардан: касб-ҳунар коллежларини битирганлар


киши




аёллар


киши



4.

Ушбу шаклни тўлдириш санасида бўш иш ўринлари сони


бирлик




Шу жумладан: мавжуд бўш иш ўринларининг номи






касблар


бирлик




Лавозимлар


бирлик



5.

Иш ўринларини яратиш учун жами харажатлар

(ҳисоб-китоб асосида)


млн. сўм




шу жумладан, қуйидагилар ҳисобига:






бюджет маблағларидан


млн. сўм




ташкилот маблағларидан


млн. сўм




тижорат банки кредитлари ("___________" банк)


млн. сўм




чет эл инвестициялари


млн. сўм




бошқа манбалар (______________________)


млн. сўм



Ташкилот раҳбари               (имзо, муҳр)                   (Ф.И.О.)






Низомга

2-ИЛОВА

Фермер

хўжалигининг

штампи

           

        

         

          

          

          

         

Фермер хўжаликлари томонидан янгидан

ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТ

1. Фермер хўжалиги номи


Жойлашган манзили


КТУТ коди










СТИР










2. Асосий фаолият тури


ХХТУТ














     

3. Давлат рўйхатидан ўтган санаси 20____ йил "___" ______________________


4. Ишлаб чиқариладиган маҳсулот номи (асосий турлари) _________________

        

        

          

Т/р

Кўрсаткичлар


Ўлчов

бирлиги


Жами иш

ўринлари

улардан

касаначилик

иш ўрни

1.

Ҳисобот даври бошида жами ишловчилар сони


киши



2.

Ҳисобот даврида яратилган иш ўринлари сони


бирлик




шу жумладан:






ёшлар (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган)


киши




улардан: касб-ҳунар коллежларини битирганлар


киши




аёллар


киши



3.

Яратилган иш ўринларига ишга қабул қилинганлар сони


киши




шу жумладан:






ёшлар (18 ёшдан 30 ёшгача бўлган)


киши




Улардан: касб-ҳунар коллежларини битирганлар


киши




аёллар


киши



4.

Ушбу шаклни тўлдириш санасида бўш иш ўринлари сони


бирлик



5.

Ой давомида ташкил этилган иш ўринлари






шу жумладан:






деҳқончиликда






чорвачиликда






паррандачиликда






балиқчиликда






асаларичиликда






қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотини қайта ишлашда






бошқа йўналишларда (транспорт, савдо-сотиқ ва бошқалар)





6.

Иш ўринларини яратиш бўйича жами харажатлар


млн. сўм




Шу жумладан:






ташкилот маблағларидан


млн. сўм




тижорат банки кредитлари ("___________" банк)


млн. сўм



Фермер хўжалиги раҳбари               (имзо, муҳр)                   (Ф.И.О.)






Низомга

3-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


_____________ туман (шаҳар) бўйича 20__ йилнинг "___" __________да


20__ й. "___"____________

       

Т/р


СТИР

Гувоҳнома олган

шахснинг Ф.И.О.


Уй манзили


Гувоҳнома

берилган сана


Фаолият тури


Тадбиркорлик

фаолиятни олиб

борадиган манзил


1

2


3

4

5

6

7


        

       







        

      







      

       







        

        






Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга

олиш инспекцияси бошлиғи                                  (имзо, муҳр)             (Ф.И.О.)






Низомга

4-ИЛОВА



Деҳқон хўжаликларида янгидан ташкил

этилган иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

_____________ туман (шаҳар) бўйича 20__ йилнинг "___" __________да


20__ й. "___"____________

Т/р

Деҳқон ҳўжалиги

эгасининг Ф.И.О.


Ажратилган

ер майдони


Деҳқон ҳўжалигини юритиш

учун ер майдонини ажратиш

тўғрисидаги туман (шаҳар)

ҳокими қарорининг санаси

ва рақами

Ҳисобланган

иш ўринлари


Деҳқон

ҳўжалигининг

ихтисослашуви

(етиштириладиган

маҳсулот номи)

1

2


3

4

5

6


         

          






        

         






          

         





Туман (шаҳар) ҳокимининг ўринбосари               (имзо, муҳр)          (Ф.И.О.)






Низомга

5-ИЛОВА



Шахсий ёрдамчи хўжаликларда йирик шохли

қорамол боқиш билан шуғулланувчилар ҳисобига

ташкил этилган янги иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР

_____________ туман (шаҳар) бўйича 20__ йилнинг "___" __________да


20__ й. "___"____________

     

Т/р

Шахсий ёрдамчи

хўжаликларда йирик

шохли қорамол боқиш

билан шуғулланув-

чиларнинг Ф.И.О


Ер

майдони


Меҳнат

дафтарчаси очилган

(мавжудларига ёзув

киритиш) санаси


Йирик шохли

қорамоллар сони


Иш ўринлари

сони

1

2


3

4

5

6


         

         






         

        






           

        





Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш маркази директори                  (имзо, муҳр)        (Ф.И.О.)






Низомга

6-ИЛОВА

Пудрат шартномаси асосида ташкил

этилган иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


20__ й. "___" _______________

  

Т/р

КТУТ


СТИР


Ташкилот

номи


Юридик

манзили


Фаолият тури

(ХХТУТ)


Пудрат

шартномаси

муддати

Ташкил

қилинган иш

ўринлари

1

2


3

4

5

6

7

8


         

        








         

        








          

         








        

        








       

        








         

       







Ташкилот раҳбари                                 (имзо, муҳр)                     (Ф.И.О.)






Низомга

7-ИЛОВА

Оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик шаклида

хўжалик фаолияти билан шуғулланаётган

фуқаролар тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


20__ й. "___" _________________

      

Т/р


СТИР


Оилавий

тадбиркор ва

ҳунарманднинг

Ф.И.О.


Туман (шаҳар)

ҳокимликлари

ҳузуридаги

тадбиркорлик

субъектларини

рўйхатга олиш

инспекциясида

рўйхатдан ўтган

санаси ва рақами


Фаолият

олиб бо-

риладиган

манзил


Фаолият

тури


Фао-

лиятини

бошлаган

санаси


Оилавий

тадбиркор ва

ҳунарманднинг

фаолиятида

қатнашувчи

шахслар сони

(жами банд

бўлганлар)


шу жум-

ладан

ҳисобот

даврида


Оилавий

тадбиркор ва

ҳунарманд-

нинг имзоси


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10



        

        










       

         








  

  

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги

тадбиркорлик субъектларини рўйхатга

олиш инспекцияси бошлиғи                                (имзо, муҳр)              (Ф.И.О.)






Низомга

8-ИЛОВА



Ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги тезкор

МАЪЛУМОТЛАР


_________________ вилоятининг ________________ туман (шаҳри) бўйича

20__ йилнинг ____________да

   

Туман,

шаҳар

номи


Барча

йўналиш-

лар бўйича

яратиладиган

янги иш

ўринлари,

жами (иш ўрни)

Шу жумладан:


янги йирик

ишлаб чиқариш

объектларини

ишга тушириш,

ишлаб турган

ташкилотларни

модернизация

қилиш ва

кенгайтириш

кичик корхона, микрофирмаларни ташкил қилиш ва ривожлантириш

(оилавий корхоналар

билан бирга)

шундан


саноат

қурилиш

хизмат кўрсатиш ва сервис

дастур


амал-

да

дастур


амал-

да

дастур


амал-

да

дастур


амал-

да

дастур


амал-

да

дастур


амал-

да

йил-

лик


ой-

лик


йил-

лик

ой-

лик

йил-

лик


ой-

лик


йил-

лик

ой-

лик

йил-

лик

ой-

лик

йил-

лик

ой-

лик

1


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

      

    



















  

  



















  

  



















  

  



















  

  



















  




















         

      

Жадвалнинг давоми

юридик шахс

бўлмаган якка

тартибдаги

тадбиркорликни

ривожлантириш


меҳнат шартномалари

асосида ташкилотлар

билан касаначиликни

ташкил этиш, пудрат

шартномалари асосида

уйда иш бажариш,

ҳунармандчиликни

ва оилавий тадбир-

корликни ривож-

лантириш

фермер ва деҳқон

хўжаликларини

ривожлантириш ва

кенгайтириш (чорвачилик,

паррандачилик, боғдорчилик,

балиқчилик, сабзавотчилик,

асаларичилик ва бошқа

қишлоқ хўжалиги

маҳсулотлари

етиштиришни

ривожлантириш)

ишлаб чиқариш,

ижтимоий ва бозор

инфратузилмасини

ривожлантириш

иқтисодий ночор

ва ишламаётган

ташкилотлар

фаолиятини тиклаш

ва кенгайтириш

дастур


амал-

да


дастур


амал-

да


дастур


амал-

да


дастур


амал-

да

дастур


амал-

да

йил-

лик

ой-

лик

йил-

лик


ой-

лик

йил-

лик

ой-

лик

йил-

лик


ой-

лик


йил-

лик

ой-

лик

20


21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

33

34





















































































  

  

Ишчи комиссия раҳбари


Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Маркази директори


Иқтисодиёт бўлими бошлиғи


Статистика бўлими бошлиғи


Сана: 20__ й. "____"___________

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 344-модда











































Время: 0.2095
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск