Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 27.06.2013 й. 2474-сон билан рўйхатга олинган 01.05.2013 й. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 26-сон, Давлат статистика қўмитасининг 3қ-2013-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2013 йил 27 июнда 2474-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги ва

Давлат статистика қўмитасининг

2013 йил 1 майдаги

26, 3қ-2013-сон қарорига

ИЛОВА



Янгидан ташкил этилган иш ўринлари

бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика

ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш

ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида

ўрганиш тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 97-модда) мувофиқ янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш тартибини белгилайди.



I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурида (бундан буён матнда Дастур деб юритилади) назарда тутилган ташкилотлар томонидан янгидан ташкил этилган иш ўринлари яратилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Дастурнинг параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи вилоят ва туман (шаҳар) ишчи комиссияларига (бундан буён матнда ишчи комиссия деб юритилади) тақдим этилганда ҳамда кейинчалик белгиланган тартибда давлат статистика ҳисоботларида акс эттирилгандагина ҳақиқатда янгидан ташкил этилган иш ўринлари амалда ташкил этилган деб ҳисобланади.


2. Янгидан ташкил этилган иш ўринлари ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни ҳисобга олиш даври ой, чорак ва йил ҳисобланади.


3. Дастур ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудлар, тармоқлар ва Дастурда назарда тутилган ташкилотлар кесимида янгидан ташкил этилган иш ўринлари ҳақидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ҳамда статистик ҳисоботларда тўғри акс эттирилиши ўрганилади.



II БОБ. ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИШ ЎРИНЛАРИ

БЎЙИЧА ТЕЗКОР МАЪЛУМОТЛАР БИЛАН ДАВЛАТ

СТАТИСТИКА ҲИСОБОТЛАРИНИНГ ЎЗАРО

МУВОФИҚЛИГИНИ ТАҚҚОСЛАШ


4. Дастурда назарда тутилган ташкилотларда янгидан ташкил этилган иш ўринлари бўйича давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида ишчи комиссия томонидан таққослаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Дастурда назарда тутилган ташкилотларда ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ ишчи комиссия томонидан ҳисобот ойи якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар туман (шаҳар) статистика бўлимларига тақдим этилади;

туман (шаҳар) статистика бўлимлари ишчи комиссия томонидан тақдим этилган маълумотларни тегишли давлат статистика ҳисоботларининг кўрсаткичлари билан ҳар бир ташкилот кесимида алоҳида таққослайдилар;

туман (шаҳар) статистика бўлимлари томонидан давлат статистика ҳисоботлари асосида яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга мувофиқ ишчи комиссияга тақдим этилади.


5. Тезкор маълумотлар ва давлат статистика ҳисоботлари ўртасидаги тафовутлар бўйича Дастурда назарда тутилган ташкилотлар кесимида таҳлилий маълумотларда аниқланган тафовутлар ишчи комиссиянинг тезкор маълумотларидан чиқарилади.



III БОБ. ЯНГИДАН ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ИШ

ЎРИНЛАРИНИ ТАНЛОВ АСОСИДА ЎРГАНИШ


6. Дастурда назарда тутилган ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида, ҳар ойда бир марта, ҳисобот давридан кейинги ойнинг йигирманчи санасига қадар ишчи комиссия раиси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида ишчи комиссиясининг 3 нафар аъзоси томонидан иш ўринлари ташкил этилган ташкилотда янгидан ташкил этилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги ўрганилади.

Ўрганиш давомида ташкилотнинг фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади.


7. Ишчи комиссиянинг қарорига мувофиқ ҳар чоракда Дастурда назарда тутилган ташкилотларда ташкил этилган иш ўринларининг камида 25 фоизи танлов асосида ўрганилади.


8. Ишчи комиссия ўрганишдан 10 кун олдин ташкилотни ёзма равишда хабардор қилади.


9. Ишчи комиссия раисининг қарорига асосан ишчи комиссиянинг 3 нафар аъзоси ўрганишга чиқади.


10. Ўрганиш бошланишидан олдин ташкилотнинг масъул ходимига ишчи комиссия қарорининг нусхаси тақдим этилади ва комиссия аъзолари томонидан хизмат гувоҳномаси кўрсатилади.


11. Ўрганиш тегишли ташкилотнинг иш вақтида ўтказилади ва муддати 1 кундан ошмаслиги лозим.


12. Ўрганиш давомида янги ташкил этилган иш ўринлари бўйича штат жадвали, меҳнат шартномалари тузилганлиги, ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқлар расмийлаштирилганлиги ҳамда меҳнат дафтарчаси юритилаётганлиги ўрганилади.


13. Ўрганиш натижалари бўйича мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ янгидан ташкил этилган иш ўринларининг ҳаққонийлигини ўрганиш далолатномаси расмийлаштирилади.


14. Ўрганиш натижалари, далолатномалар ҳамда ташкил этилган янги иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар асосида туман (шаҳар) статистика бўлимлари томонидан умумлаштирилган таққослама жадвал тузилади. Умумлаштирилган таққослама жадвал ишчи комиссия томонидан вилоят ишчи комиссиясига, вилоят ишчи комиссияси томонидан эса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этилади.






Низомга

1-ИЛОВА

Ташкил этилган иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


__________ тумани (шаҳри) бўйича 20__ йилнинг "___" _________ ҳолатига кўра


Т/р


КТУТ


СТИР


Ташкилот

номи


Ҳисобот

даврида

ташкил

этилган

иш ўринлари

сони

Шундан

касана-

чилик иш

ўринлари

сони

Йил бошидан

ташкил этилган

иш ўринлари

сони

Шундан

касаначилик

иш ўринлари

сони

1

2


3

4

5

6

7

8


        

      








        

       








         

        








         

         








          

         








          

        








         

        








       

       








         

         







20__ й. "___" _____________


Туман (шаҳар) ишчи комиссияси котиби               (имзо)                 Ф.И.О.






Низомга

2-ИЛОВА



Туман (шаҳар) кесимида тўлдирилади


Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли

бандлигини таъминлаш дастурида назарда тутилган

ташкилотларда яратилган янги иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


__________ тумани (шаҳри) бўйича 20__ йилнинг

"___" _________ ҳолатига кўра

Т/р


КТУТ


СТИР


Ташкилот

номи


Тезкор маълумотлар


Давлат статистика ҳисоботлари


ҳисобот

даврида

ташкил

этилган

иш ўрин-

лари

шундан

касана-

чилик иш

ўринлари

йил

бошидан

ташкил

этилган

иш ўрин-

лари

сони

шундан

касана-

чилик иш

ўринлари

ҳисобот

даврида

ташкил

этилган

иш ўрин-

лари

шундан

касана-

чилик иш

ўринлари

йил

бошидан

ташкил

этилган

иш ўрин-

лари сони

шундан

касана-

чилик иш

ўринлари

1

2


3

4

5

6

7

8

9

10

11

12




       

         












Жами










Изоҳ: 3, 4, 5, 6, 7, 8-устунлар ишчи комиссия томонидан, 2, 9, 10, 11, 12-устунлар туман (шаҳар) статистика бўлимлари томонидан тўлдирилади.


Ишчи комиссияси раиси










        


(имзо)


(Ф.И.О.)




Статистика бўлими бошлиғи










          


(имзо)


(Ф.И.О.)




20__ й. "___" ___________







Вилоят кесимида тўлдирилади


Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли

бандлигини таъминлаш дастурида назарда

тутилган ташкилотларда яратилган янги

иш ўринлари тўғрисидаги

МАЪЛУМОТЛАР


________________ вилоят бўйича 20__ йилнинг

"__" __________ ҳолатига кўра

         

Т/р

Туман (шаҳар)

номи


Тезкор маълумотлар


Давлат статистика ҳисоботлари


ҳисобот

даврида

ташкил

этилган

иш ўрин-

лари


шундан

касана-

чилик иш

ўринлари


йил

бошидан

ташкил

этилган иш

ўринлари

сони


шундан

касана-

чилик иш

ўринлари


ҳисобот

даврида

ташкил

этилган

иш ўрин-

лари


шундан

касана-

чилик иш

ўринлари


йил

бошидан

ташкил

этилган иш

ўринлари

сони


шундан

касана-

чилик иш

ўринлари


1

2


3

4

5

6

7

8

9

10


  

  










Жами










      

     

Изоҳ: 3, 4, 5, 6-устунлар ишчи комиссия томонидан, 7, 8, 9, 10-устунлар вилоят статистика бошқармалари томонидан тўлдирилади.


Ишчи комиссияси раиси










        


(имзо)


(Ф.И.О.)




Статистика бўлими бошлиғи










          


(имзо)


(Ф.И.О.)




20__ й. "___" ___________







         





Низомга

3-ИЛОВА



Янгидан ташкил этилган иш ўринларининг

ҳаққонийлигини ўрганиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ

     

20___ йил "___" ___________

_______________________ ҚФЙ (МФЙ)

       

20__ йилнинг "___" ________ куни ______________________________ да янгидан ташкил этилган иш ўринларининг ҳаққонийлиги ўрганилганда қуйидагилар аниқланди:

     

1.

Ўрганиш вақтида ташкилотда ишловчилар сони




шу жумладан:




18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ходимлар сони




улардан касб-ҳунар коллежини тугатганлар




Аёллар



2.

Бўш иш ўринлари



3.

Мавжуд бўш иш ўринларининг сони

(ҳар бир касб (лавозим) бўйича бўш иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар мазкур далолатномага илова қилинади)



4.

20__ йилда дастур бўйича яратиладиган иш ўринлари сони



5.

Амалда яратилган янги иш ўринлари сони




шундан: касаначилар



6.

Ташкилот ишга тушмаган бўлса, унинг асосий сабаблари



Ташкилот раҳбари





(имзо, муҳр)


(Ф.И.О.)

Ишчи комиссия томонидан ўрганишга юборилган ходимлар:


           


          




(Лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


           


          




(Лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)


           


          




(Лавозими)


(имзо)


(Ф.И.О.)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 345-модда































Время: 0.2097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск