Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2013 й. 178-сон "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2013 й.

N 178



2013-2018 ЙИЛЛАРДА ЗАМОНАВИЙ

МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ

МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 мартдаги ПҚ-1920-сон қарори билан тасдиқланган "Обод турмуш йили" Давлат дастурининг 65-бандини бажариш юзасидан ҳамда аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги 307-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган:

2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолият кўрсатаётган маданият уйлари ва клуб муассасаларининг ўтказилган пухта хатлови ва уларнинг моддий-техника базасини ўрганиш асосида:

бир ой муддатда, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари томонидан кўрсатилаётган маданий-оммавий хизматлар билан аҳолининг кенг қатламларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг моддий-техника базаси янгидан ташкил этиладиган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг вазифаларига мувофиқлигига, шу жумладан, кўп функцияли зали мавжудлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳар бир шаҳар ва туман бўйича маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштириш схемасини тасдиқласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мақбул биноларни (кўп функцияли зали бўлган), шу жумладан, қишлоқ кинотеатрлари ҳамда идоралар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, собиқ колхозлар ва совхозларнинг фойдаланилмаётган биноларини қидириб топиш ва уларни маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ажратиш чораларини кўрсинлар;

маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган биноларни сақлашни ва улардан самарали фойдаланишни, уларга зарурият бўлмаган тақдирда эса - уларни биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотишни, шунингдек улардаги мавжуд, фойдаланишга яроқли мусиқа асбоблари ва анжомларнинг янгидан ташкил этиладиган маданият ва аҳолининг дам олиш марказлари балансига белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиши ва уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, аҳолини бўш вақтни самарали ва мазмунли ўтказишга жалб этиш бўйича марказлар томонидан идоравий мансуб ҳудудда маданий-оммавий ва дам олиш ишлари ўтказилишининг ҳолати учун шахсан жавоб берадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда марказларнинг жойлашган жойига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб амалдаги штатдаги ходимлар сони доирасида маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг намунавий штат жадвалларини ишлаб чиқсин ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмаси ва тақдим этилган техник талаблари асосида, тегишли лойиҳа институтини жалб этган ҳолда, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг учта намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин, марказларнинг қиёфаси архитектура-режалаштириш ечимлари ва интерьерига ягона ёндашувлар ишлаб чиқилишини назарда тутсин;

лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши, шу жумладан, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга ҳамда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ объектларда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

2013 йил 1 октябргача маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан, ўтказилган хатловдан, улар биноларининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб 2013 - 2018 йиллар учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан, маданият уйлари ва клуб муассасаларининг сони ҳамда улар ходимларининг сони мақбуллаштирилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар ҳисобига, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига маданият ва аҳоли дам олиш марказларини босқичма-босқич мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг минтақавий манзилли рўйхатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

маданият ва аҳоли дам олиш марказлари биноларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, зарурият бўлганда, реконструкция қилиш ва уларни замонавий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш учун келгуси йилга тасдиқланган минтақавий манзилли рўйхатларни ҳар йили белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:

маданият уйлари ва клуб муассасаларининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясини тузсин ва янгидан ташкил этилаётган замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларига юкланаётган асосий вазифалардан келиб чиқиб икки ой муддатда марказлар ходимларининг юксак талабчанлик, қатъиятлилик ва холисона баҳолаш вазиятида аттестациядан ўтказилишини таъминласин;

жойлашган жойидан (вилоят марказлари ва бошқа туманлар (шаҳарлар) ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб маданият ва аҳоли дам олиш марказлари пулли тўгаракларида қатнашиш (бориш) учун ойлик тўловлар миқдорларини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;

маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг пулли тўгараклар фаолиятидан ҳамда бўш хоналарни ижарага беришдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган, шунингдек қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 июндаги

178-сон қарорига

1-ИЛОВА



2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли

дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг

моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича

ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Молия-

лаштириш

манбалари

Бажариш учун масъуллар


  

I. МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАРКАЗЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

   

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар туманлари (шаҳарлари) бўйича 1777 та маданият уйлари ва клуб муассасалари негизида, улар томонидан кўрсатиладиган маданий-оммавий хизматлардан кенг аҳоли қатламларининг фойдаланиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, 894 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларини (улардан 38 таси - имкониятлари чекланган шахслар учун) аниқлаш ва жойлаштириш схемасини тасдиқлаш.

2013 йил

III чорак


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


2.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан тақдим этилган буюртма ва техник талаблар асосида маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг учта намунавий лойиҳаларини тегишли лойиҳалаш институтини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиш, бунда марказларнинг қиёфаси ва интерьерининг архитектура-режалаштириш ечимларига ягона ёндашувларни назарда тутиш.

2013 йил

июнь-июль


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


3.

Маданият ва аҳолининг дам олиш марказларининг жойлашган ўрнига ва хизмат кўрсатиладиган аҳолига боғлиқ ҳолда уларнинг I, II, III типлари намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2013 йил

август


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги


4.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари раҳбарлари ва ижодий ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2013 йил

июль


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


5.

Маданият ва санъат марказларида тўгарак ишларининг ҳар бир тури бўйича янги, замонавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

2013 йил

охиригача


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши


6.

Тўгараклар, студиялар, ҳаваскорлик бирлашмалари бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ташкил этиш бўйича янги услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2013 йил

охиригача

доимо


-

Маданият вазирлиги

7.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун янги репертуар тўпламлари ишлаб чиқиш ва улар билан таъминлаш.

2013 йил

охиригача

доимо


-

Маданият вазирлиги

8.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини замонавий ахборот ресурслари ҳамда даврий матбуот нашрлари билан таъминлаш.

биринчи

босқич -

2013 йил

охиригача

доимо


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳайрия маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги

             

II. МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАРКАЗЛАРИ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

       

9.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган (кўп функцияли зали мавжуд бўлган) мос биноларни қидириб топиш ва ажратиш.


2013 йил

III чорак


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

10.

2013 - 2018 йилларда маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш ҳамда замонавий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлашнинг манзилли рўйхатлари асосий параметрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти билан келишиш.


2013 йил

III чорак

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳайрия маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


11.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини, шу жумладан, 2013 йилда 37 та объектни мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқлаштирилган ҳар йилги минтақавий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва тасдиқлаш.


ҳар йили

1 августгача


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳайрия маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият, Иқтисодиёт, Молия вазирликларининг, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий бошқармалари

12.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг минтақавий манзилли рўйхатларини, кейинчалик тегишли протокол билан тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритган ҳолда, ҳар йили Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига тақдим этиш.


ҳар йили

1 сентябргача


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳайрия маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

13.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини муассасаларнинг турлари бўйича жиҳозлаш нормативини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2013 йил

III чорак


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

14.

Мақбуллаштирилаётган маданият уйлари ва клуб муассасаларидаги мавжуд, фойдаланишга яроқли мусиқа асбоблари ва анжомларини янгидан ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг балансига белгиланган тартибда ўтказиш.


2013 йил

II ва III

чоракларида


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


15.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини тасдиқланган нормативларга мувофиқ зарур мусиқа асбоблари, мебеллар ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари томонидан маданият ва аҳоли дам олиш марказлари объектларини мукаммал таъмирлаш учун танлов (тендер) савдолари ўтказиш.


ҳар йилги

манзилли

рўйхатлар

тасдиқлан-

гандан кейин

икки ой

муддатда


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳайрия маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси

16.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан, маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшайдиган маблағлар, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг йил бошидаги бўш қолдиқлари, I - III чораклар якунлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари харажатлари бўйича тежаш натижасида бўшайдиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлашга маблағлар ажратиш.

йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ва ҳайрия маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги

17.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларига уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маданий-оммавий тадбирларни сифатли ўтказиш, шу жумладан, транспорт хизмати кўрсатиш учун уларга зарур шарт-шароитларни ташкил этиш масалаларида кўмаклашиш.


доимо

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


18.

Маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган биноларни маҳаллий ҳокимликлар балансига қабул қилиб олиш ҳамда келгусида улардан самарали фойдаланиш, шу жумладан, уларни биржа ва биржадан ташқари савдолар орқали сотиш.


2013-2014

йиллар

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари


III. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

19.

Янгидан ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказларига маданият уйлари ва клуб муассасалари раҳбар ходимларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш йўли билан танлов асосида малакали раҳбар кадрларни танлаб олиш бўйича республика комиссиясини тузиш.

Аттестация ўтказиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш, республика комиссияси таркибини тузиш ва тасдиқлаш, шунингдек маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда раҳбар ходимларни юқори талабчанлик, қатъиятлилик ва холисона баҳолаш вазиятида аттестациядан ўтказиш.


2013 йил

июль


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


20.

Маданият уйлари ва клуб муассасалари сонини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чора-тадбирлар кўриш ва кўмаклашиш.


2013 йил

II ва III

чораклар


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


21.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида, Тошкент миллий рақс ва хореография олий мактабида, Ўзбекистон давлат консерваториясида маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун тайёрланадиган таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини йўналишлар ва мутахассисликларни такомиллаштириш.


2013 йил

охиригача


-

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги


22.

Кўчма тренинглар ва минтақавий семинарлар ўтказиш йўли билан маданият ва аҳоли дам олиш марказлари мутахассисларининг малакасини ошириш.


доимо,

ҳар йили

тасдиқла-

надиган

жадвалларга

мувофиқ


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги маблағлари

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

23.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида тўгарак машғулотларини ўтказишга мусиқа ва санъат мактаблари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини кўпи билан 0,5 ставка ҳисобидан, контракт асосида жалб этиш.


доимо

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

24.

Маданият ва аҳоли дам олиш марказларида олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчи талабаларининг, шунингдек маданият ва санъат касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув, ишлаб чиқариш ҳамда дипломдан олдинги амалиётини ўташини (стажировкасини) таъминлаш.


доимо,

ҳар йили

тасдиқла-

надиган

жадвалларга

мувофиқ

-

Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

IV. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

25.

Ҳар бир марказнинг маънавий-маърифий ишлар соҳасидаги давлат сиёсати асосий йўналишларини бажаришга қаратилган йиллик календарь режалари - тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2013 йилдан

бошлаб ҳар

йили


-

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

"Мустақиллик", "Наврўз", "Хотира ва қадрлаш куни", "Конституция куни", "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни", "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" миллий ва касб байрамларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа касб байрамларига бағишланган тадбирларни ўтказишга маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг янада кенг жалб этилишини таъминлаш.


Бажарувчилар маблағлари

26.

Маданият ва санъат, маънавий-ахлоқий ривожланиш ҳамда миллий ўз ўзини англашнинг ўсиши соҳаларида Ўзбекистонда рўй бераётган ўзгаришларни кенг ва тўлиқ очиб беришни таъминловчи кўриклар, кўргазмалар, фестиваллар ва танловларни аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш.


2013 йилдан

бошлаб

доимо


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларимаблағлари

Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

27.

Аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида Ўзбекистоннинг бой маънавий ва маданий меросини сақлаш ва тарғиб этишга йўналтирилган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Чунончи, фольклор жамоаларини, миллий ҳунармандчилик устахоналарини ташкил этиш.


2013 йилдан

бошлаб ҳар

йили


-

Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

28.

Ўқувчилар ва талабаларнинг ёзги таътиллари даврида болалар ва ёшлар учун маданий-оммавий ва спорт тадбирларини ўтказиш.


2013 йилдан

бошлаб ҳар

йили


Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларимаблағлари

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Марказий кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

29.

Қўшимча пулли хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида пулли тўгараклар, студиялар, ҳаваскорлик жамоалари концертларини ташкил этиш.


2013 йил

II чорак

доимо


-

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги

30.

Дастур доирасида бажарилаётган тадбирларни, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари қатнашчиларининг ютуқлари ва муваффақиятлари тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Интернет тармоғида мунтазам ёритиб бориш.


доимо

Бажарувчилар маблағлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 335-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 42-модда





























Время: 0.2149
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск