ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2013 й. 178-сон "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
25.06.2013 й.
N 178
2013-2018 ЙИЛЛАРДА ЗАМОНАВИЙ
МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ
МАРКАЗЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 мартдаги ПҚ-1920-сон қарори билан тасдиқланган "Обод турмуш йили" Давлат дастурининг 65-бандини бажариш юзасидан ҳамда аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг ўсиб бораётган маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 майдаги 307-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан ишлаб чиқилган:
2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолият кўрсатаётган маданият уйлари ва клуб муассасаларининг ўтказилган пухта хатлови ва уларнинг моддий-техника базасини ўрганиш асосида:
бир ой муддатда, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари томонидан кўрсатилаётган маданий-оммавий хизматлар билан аҳолининг кенг қатламларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг моддий-техника базаси янгидан ташкил этиладиган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг вазифаларига мувофиқлигига, шу жумладан, кўп функцияли зали мавжудлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳар бир шаҳар ва туман бўйича маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштириш схемасини тасдиқласинлар;
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мақбул биноларни (кўп функцияли зали бўлган), шу жумладан, қишлоқ кинотеатрлари ҳамда идоралар, ташкилотлар ва корхоналарнинг, собиқ колхозлар ва совхозларнинг фойдаланилмаётган биноларини қидириб топиш ва уларни маданият ва аҳоли дам олиш марказларига ажратиш чораларини кўрсинлар;
маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган биноларни сақлашни ва улардан самарали фойдаланишни, уларга зарурият бўлмаган тақдирда эса - уларни биржа ва биржадан ташқари савдоларда сотишни, шунингдек улардаги мавжуд, фойдаланишга яроқли мусиқа асбоблари ва анжомларнинг янгидан ташкил этиладиган маданият ва аҳолининг дам олиш марказлари балансига белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.
3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиши ва уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши, аҳолини бўш вақтни самарали ва мазмунли ўтказишга жалб этиш бўйича марказлар томонидан идоравий мансуб ҳудудда маданий-оммавий ва дам олиш ишлари ўтказилишининг ҳолати учун шахсан жавоб берадилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда марказларнинг жойлашган жойига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб амалдаги штатдаги ходимлар сони доирасида маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг намунавий штат жадвалларини ишлаб чиқсин ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги буюртмаси ва тақдим этилган техник талаблари асосида, тегишли лойиҳа институтини жалб этган ҳолда, маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг учта намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин, марказларнинг қиёфаси архитектура-режалаштириш ечимлари ва интерьерига ягона ёндашувлар ишлаб чиқилишини назарда тутсин;
лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин, шунингдек буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши, шу жумладан, тасдиқланган намунавий лойиҳаларга ҳамда амалдаги қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ объектларда бажариладиган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишлари сифатига қўйиладиган талабларга қатъий риоя этилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
2013 йил 1 октябргача маданият ва аҳоли дам олиш марказларини жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан, ўтказилган хатловдан, улар биноларининг амалдаги ҳолатидан келиб чиқиб 2013 - 2018 йиллар учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари, шу жумладан, маданият уйлари ва клуб муассасаларининг сони ҳамда улар ходимларининг сони мақбуллаштирилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар ҳисобига, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига маданият ва аҳоли дам олиш марказларини босқичма-босқич мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг минтақавий манзилли рўйхатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
маданият ва аҳоли дам олиш марказлари биноларини мукаммал таъмирлаш, шунингдек, зарурият бўлганда, реконструкция қилиш ва уларни замонавий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозлаш учун келгуси йилга тасдиқланган минтақавий манзилли рўйхатларни ҳар йили белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Молия вазирлигига киритсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда:
маданият уйлари ва клуб муассасаларининг раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясини тузсин ва янгидан ташкил этилаётган замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларига юкланаётган асосий вазифалардан келиб чиқиб икки ой муддатда марказлар ходимларининг юксак талабчанлик, қатъиятлилик ва холисона баҳолаш вазиятида аттестациядан ўтказилишини таъминласин;
жойлашган жойидан (вилоят марказлари ва бошқа туманлар (шаҳарлар) ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб маданият ва аҳоли дам олиш марказлари пулли тўгаракларида қатнашиш (бориш) учун ойлик тўловлар миқдорларини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласин;
маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг пулли тўгараклар фаолиятидан ҳамда бўш хоналарни ижарага беришдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган, шунингдек қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгаришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2013 йил 25 июндаги
178-сон қарорига
1-ИЛОВА
2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли
дам олиш марказларини ташкил этиш ва уларнинг
моддий-техника базасини ривожлантириш бўйича
ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 1 июль, 26-сон, 335-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2013 йил, 6-сон, 42-модда