Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 25.06.2013 й. 178-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 25 июндаги

178-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маданият ва аҳоли дам олиш

марказлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бошқа маданият муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиб Ўзбекистон Республикасида маданий ҳаётнинг кўп қирралигини таъминлашга даъват этилган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва уларнинг ишлаши тартибини белгилайди.


2. Аҳолининг маданий эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда маданий-маърифий ва кўнгилочар хусусиятга эга бўлган хилма-хил хизматлар кўрсатиш, ҳаваскорлик, бадиий ижод ва амалий санъат билан шуғулланувчилар учун шарт-шароитлар яратиш Марказнинг асосий фаолияти ҳисобланади.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Маданият вазирлигининг буйруқлари ва методик кўрсатмаларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

4. Марказ юридик шахс ҳисобланмайди ва туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари ҳузурида ташкил этилади ҳамда туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимларига бириктириб қўйилган алоҳида ҳисоб рақамларига эга бўлади.

5. Марказлар қуйидаги шаклларда ташкил этилиши мумкин:

I тип - хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 40 минг нафардан ортиқ бўлган ва камида 400 ўриндиқли томоша залига эга бўлган шаҳарларда ва туман маъмурий марказларида - туман (шаҳар) маркази ҳисобланади;

II тип - хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 20 минг нафардан ортиқ бўлган ва ўриндиқлар сони 250 тани ташкил этадиган томоша залига эга бўлган шаҳарларда ва туман марказларида, шунингдек қишлоқ жойларда - туман (шаҳар) марказининг филиали ҳисобланади, I типдаги марказ бўлмаган туманларда эса туман (шаҳар) маркази ҳисобланади;

III тип - хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони 7 мингдан ортиқ бўлган ва ўриндиқлар сони 150 тани ташкил этадиган томоша залига эга бўлган шаҳарларда ва туман марказларида, шунингдек қишлоқ жойларда - туман (шаҳар) марказининг филиали ҳисобланади.

Бунда шаҳарларда ва туман марказларида хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда I, II ва III типдаги марказлар, қишлоқ жойларда эса - фақат II ва III типдаги марказлар ташкил этилиши мумкин.


II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Марказ миллий анъанавий маданиятни сақлаб қолиш ва ўрганишда жамоатчилик эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш, бадиий ижодни, бошқа ҳаваскорлик ижодий ташаббусларни ва аҳолининг ижтимоий-маданий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, унинг дам олишини ташкил этиш мақсадида ташкил этилади.


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси объектларини сақлаб қолиш ва кўпайтириш, замонавий студиялар ва тўгаракларни, шунингдек бадиий ҳаваскорлик жамоаларини ташкил этиш йўли билан бадиий ижод ва амалий санъатни ривожлантириш (Марказнинг тўгараклари, студиялари ва жамоалари йўналишлари ва номларининг тавсия этиладиган рўйхати илова қилинади);

аҳолининг барча қатламлари томонидан талаб қилинган замонавий маданий-маърифий хизматларни кенг ёйиш, Интернет-студиялар, электрон ресурслар, шу жумладан, Интернет воситасида ахборот-коммуникация технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиш курслари ташкил этиладиган кўп функцияли залларда қизиқарли ва мароқли томошалар, тўйлар ва бошқа тантанали тадбирлар, мунозара клублари, спортнинг стол турлари ва интеллектуал ўйинлар бўйича мусобақалар ўтказилишини ташкил этиш;

"Ўзбекистон ифтихори" ва "Юксак маънавият - енгилмас куч" шиорлари остида маънавий-маърифий, маданий-оммавий тадбирларни, миллий адабиёт ва санъатнинг таниқли арбоблари, спортчилар билан аҳолининг, шу жумладан, ёшларнинг эстетик ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган учрашувларни тайёрлаш ва ўтказиш, ушбу фаолиятга профессионал ижодий гуруҳларни ва санъат арбобларини жалб этиш;

фото ва амалий санъатнинг доимий ва вақтинчалик кўргазмаларини, танловлар, халқ ижодиёти ва томоша санъатининг мини-фестивалларини ўтказиш орқали иқтидорли ёшларни аниқлаш, шунингдек уларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва ижодкор ёшларнинг ютуқларини тарғиб қилиш;

ҳаваскорлик бадиий ва амалий ижод жамоалари, студиялари ва тўгараклари, халқ театрлари, маданий-билиш, тарих-ўлкашунослик, илмий-техник, табиат-экологик, маданий-маиший, коллекция-тўплаш қизиқишлари ва бошқа қизиқишлар бўйича филармониялар, ҳаваскорлик бирлашмалари ва клублар ташкил этиш ҳамда улар ишини ташкил этиш;

маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга мувофиқ оммавий театрлаштирилган байрамлар ва томошалар, халқ сайиллари ўтказиш;

Марказнинг имкониятлари доирасида, аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, унга ижтимоий-маданий хусусиятга эга бўлган хилма-хил пулли хизматлар кўрсатиш, шу жумладан, болаларни тўгаракларга жалб этиш;

ижтимоий-ижодий буюртмалар, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган бошқа шартномалар бўйича турли маданий-оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ўтказишда маслаҳат, методик ва ташкилий-ижодий ёрдам кўрсатиш, шунингдек қўшимча хизматлар кўрсатиш (мусиқали асбобларни, реквизитни ижарага бериш, репертуар-методик материалларни сотиш ва шу кабилар);

маданий-ижодий, маданий-билиш, дам олишнинг бошқа турларини ҳамда Марказнинг асосий вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолиятни амалга ошириш.


8. Қуйидагилар Марказнинг асосий функциялари ҳисобланади:

Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси объектларини сақлаб қолиш, ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш бўйича давлатнинг маданият соҳасидаги сиёсати натижаларини акс эттирувчи бадиий лойиҳалар ва дастурларни ижодий мужассамлаштириш;

халқ ижодиёти жанрлари, номоддий маданий мерос бўйича маълумотлар базасини яратиш ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш;

Марказ мутахассисларининг малакасини ошириш, доимий ишловчи кўргазмалар, студиялар, маҳорат дарслари, семинарлар тизими орқали кўникмаларни ҳосил қилиш.


9. Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.


10. Марказ тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда ушбу фаолиятдан олинган даромадларни ва ушбу даромадлар ҳисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этади.



III. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Марказ:

интеллектуал фаолият натижаларидан ва унга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда фойдаланиш;

маданият ва санъат соҳасида давлат дастурларини ва бошқа мақсадли дастурларни амалга оширишда белгиланган тартибда қатнашиш;

маданий-ижодий бирлашмалар ва уюшмаларга кириш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.


12. Марказ:

ушбу Низомда белгиланган ўз вазифаларини қонунлар ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажаришга;

меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш, техника хавфсизлиги, ходимларни ижтимоий таъминлаш ва аниқ тарзда ижтимоий муҳофаза қилишнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган шартларини амалга оширишга;

ходимларнинг, ўз тўгараклари, студиялари қатнашчиларининг, шунингдек мижозларнинг ҳуқуқларига риоя қилишни кафолатлашга;

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган, Марказ фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш ва назорат қилиш учун асос ҳисобланган шаклларга мувофиқ иш журналини юритишга;

ўзига тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкнинг сақланишини ва ундан қатъий мақсадли фойдаланишни таъминлашга;

тезкор бошқариш ҳуқуқи билан бириктирилган мол-мулкнинг техник ҳолати ёмонлашишига йўл қўймасликка мажбур (ушбу талаб фойдаланиш жараёнида мазкур мол-мулкнинг норматив эскириши билан боғлиқ ёмонлашишига татбиқ этилмайди).


13. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. МАРКАЗНИ БОШҚАРИШ ВА УНГА РАҲБАРЛИК ҚИЛИШ


14. Марказ ўзи бевосита бўйсунувида бўлган маданият бўйича вилоят бошқармаси, туман (шаҳар) бўлими томонидан бошқарилади.

16. Туман (шаҳар) маркази фаолиятига бевосита раҳбарлик унинг директори томонидан амалга оширилади, у айни пайтда туман (шаҳар) маданият бўлимининг мудири ҳисобланади, марказнинг филиалларига филиал мудири раҳбарлик қилади, у билан меҳнат шартномасини (контрактни) туман (шаҳар) маданият бўлими тузади.

17. Марказ директори уставга мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида Марказ номидан ишончномасиз иш кўради, муассасанинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради, Марказ фаолияти натижалари учун жавоб беради.


18. Марказда маслаҳат органлари: бадиий кенгаш, методик кенгаш ва шу кабилар ташкил этилиши мумкин.


19. I типдаги Марказлар:

II ва III типдаги марказларнинг муассасаларига ташкилий-методик раҳбарлик қилувчи методик марказ, маданият ва санъатнинг таянч муассасаси ҳисобланадилар;

ўзининг хизмат кўрсатиш теграсига кирадиган туман маркази ва аҳоли пунктларида яшовчилар ўртасида турли оммавий ва маданий-тарбиявий ишларни ташкил этишда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;

аҳолининг, айниқса ёшларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб тўгараклар, студиялар, бадиий ҳаваскорлик жамоалари фаолиятини ҳамда марказлар томонидан кўрсатиладиган бошқа хизматларни ташкил этиш юзасидан II ва III типдаги марказларни методик қўлланмалар, шунингдек янги репертуар тўпламлари билан таъминлайдилар;

Ўзбекистон Республикасининг миллий ва касб байрамларига бағишланган тадбирларни ўтказишда II ва III типдаги марказлар кенгроқ жалб этилишини таъминлайдилар;

II ва III типдаги марказлар билан биргаликда номоддий маданий мерос объектларини сақлаш ва тарғиб қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар йилги тадбирлар режасини ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар.



V. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


20. Марказ ушбу Низомда ва Марказнинг уставида назарда тутилган мақсадлар ва вазифаларидан келиб чиқиб ўз фаолиятини режалаштиради ва уни ривожлантириш истиқболларини белгилайди.


21. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

бюджет маблағлари;

Марказ томонидан ташкил этиладиган маданий-маърифий тадбирларга чипталар сотишдан, шу жумладан, қўшимча хизматлар кўрсатишдан ва ўзини ўзи қоплайдиган тўгараклар фаолият кўрсатишидан олинадиган даромадлар;

давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан тузилган хизматлар кўрсатишга шартномалар бўйича тушумлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хайр-эҳсонлари, ҳомийлик маблағлари;

тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


22. Марказнинг асосий фаолиятини амалга ошириш учун ажратиладиган бюджет маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш, шу жумладан, бюджет маблағларини Марказ томонидан қўшимча даромад олиш учун кредит муассасаларининг депозит ҳисоб рақамларига жойлаштириш тақиқланади.



VI. МАРКАЗНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ҚАЙТА

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


23. Ташкил этиладиган Марказлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


24. Марказни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва (ёки) тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 335-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 42-модда

















































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск