ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2013 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2013 й. 185-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2013 й.

N 185



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг

мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сонли

Фармонига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2013 йил

19 апрелдаги ПФ-4533-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган

ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув

ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 29 октябрдаги ПФ-3932-сон Фармонига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПФ-4533-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 28 июндаги

185-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастурларини шакллантириш ва амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги 261-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 11-сон, 63-модда):


а) Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича лойиҳаларни шакллантириш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:


3-бандга қуйидаги мазмундаги ўн еттинчи хатбоши қўшилсин:

"мелиоратив объектлардаги олдиндан кўриб бўлмайдиган ишлар - мелиоратив объектлардан фойдаланиш давомида аниқланган Давлат дастури билан қамраб олинмаган бажарилиши зарур бўлган таъмирлаш-тиклаш ишлари";

ўн еттинчи - ўн тўққизинчи хатбоши тегишли равишда ўн саккизинчи - йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин;


6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги ва 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги "механизмлар" сўзи "бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "чора-тадбирларни" сўзлари "ва бошқа сув хўжалиги ишларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "мелиоратив техника" сўзлари "мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "мелиоратив техника" сўзлари "мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари (кейинги ўринларда ҚКБД деб аталади);

олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбоши тегишли равишда еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидаги "Давархитектқурилиш" қўмитаси" сўзларидан кейин "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари қўшилсин;


16-банднинг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


18-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошидаги "Мелиоратив экспедиция" сўзлари "Мелиоратив экспедиция билан биргаликда ҚКБД" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ва корхоналар" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "туманлар ҳокимликлари раҳбарлари" ва "энергетика ва алоқа бошқармалари бошлиқлари" сўзларидан кейин тегишли равишда "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар Фермерлар кенгашлари" ва "ҚКБД" сўзлари қўшилсин;


22-бандда:

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи - саккизинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

олтинчи ва еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларнинг харажатлари сметалари бўйича таклифлар;

вилоятлар ва техника турлари бўйича "Ўзмелиомашлизинг" давлат лизинг компанияси билан келишилган мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини тақсимлаш бўйича таклифлар;


30-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"туманлараро ва хўжаликлараро коллекторларни ва улардаги иншоотларни, вертикал дренаж қудуқларни, насос станцияларини, кузатиш тармоқларини, ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини тиклаш ва таъмирлаш, шунингдек мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар - ҚКБД;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга топшириқлар:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича - Департамент томонидан;

мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича - ҚКБД томонидан мелиоратив экспедициялар билан биргаликда тайёрланади.

Лойиҳа-қидирув ҳужжатларини ишлаб чиқишга топшириқлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари мутасадди раҳбарлари, ҳавза бошқармалари, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармалари, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси ҳудудий органлари, зарурат бўлганда - Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳудудий органлари раҳбарлари билан келишилади";


37-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"37. Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари ишчи лойиҳалар асосида амалга оширилади.

Мелиоратив насос станциялари ва вертикал дренаж қудуқларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича ишчи лойиҳалар ҳавза бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи комиссиялар томонидан тузилган нуқсонлар далолатномалари асосида амалга оширилади.

Ишчи комиссия таркибига ҚКБД, мелиоратив экспедиция, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси, Департамент, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, тегишли сув истеъмолчилари уюшмалари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киритилади.

Фавқулодда ҳолларда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар Департамент билан келишган ҳолда алоҳида локал сметалар бўйича амалга оширилиши мумкин.

Локал сметалар лойиҳа ташкилотлари томонидан тузилади, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий экспертиза бошқармаларида экспертизадан ўтказилади ва ҚКБД томонидан тасдиқланади";


VII бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини

яхшилашнинг ҳар йилги манзилли дастурларини

шакллантириш, келишиб олиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

Ҳавза бошқармаси, мелиоратив экспедиция, ҚКБД, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси, ирригация тизимлари бошқармаси, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ва бошқалар


Мелиоратив тизимлар бўйича ишчи гуруҳлар


Туман ҳокимлиги

1

1























Сув истеъмолчилари уюшмалари




















2



















V






Фермер хўжаликлари


ҚКБД, мелиоратив экспедиция

























Вилоят ҳокимлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши)




















3



















V






Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси


Ҳавза бошқармаси



















































































4





ИТК, Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш кенгаши













V














Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

5












































































6








6







6










V







V






V









Иқтисодиёт вазирлиги


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


"Ўзмелиомашлизинг" компанияси









































































V

7






















6

>

Молия вазирлиги

7

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти



  















  
















8


























V























Жамғарма Кенгаши




















































9















































V







V










ҚКБД

<

9

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



Молия вазирлиги

9

>

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти




10

























10



V




















V


Лойиҳа ва пудрат ташкилотлари




  

  

  























       

1. 1 майгача мелиоратив объектларнинг техник ҳолатини ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва ишлаб чиқиш, муҳокама қилиш, шунингдек туманлар ҳокимлари билан келишиш.

2. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни умумлаштириш ва 15 майгача бўлган муддатда ҚКБД ва мелиоратив экспедицияга тақдим этиш.

3. Ишчи гуруҳларнинг таклифларини таҳлил қилиш ва умумлаштириш, келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш ва ҳавза бошқармаси сув хўжалиги кенгаши аъзолари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида туманлар ҳокимлари (вилоят ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси) ҳузурида унинг тақдимотини ўтказиш.

4. 25 майгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни кўриб чиқиш учун Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиш.

5. 1 июнгача бўлган муддатда ҳудудий манзилли дастурларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва умумлаштириш, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ИТК ва Ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш кенгаши мажлисида муҳокама қилиш.

6. 5 июнгача бўлган муддатда келгуси йил учун суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритиш.

7. Кўриб чиқиш ва 15 июнгача бўлган муддатда хулосалар бериш.

8. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ва хулосаларни ўрганиб чиқиш ҳамда 1 июлгача бўлган муддатда Жамғарма Кенгашига тақдим қилиш.

9. Келгуси йил учун манзилли дастурни ҳамда амалга ошириш йўналишини муҳокама қилиш ва тасдиқлаш.

10. Лойиҳани амалга ошириш";



б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Жамғарма маблағлари Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамида жамланади";


5-бандда:

иккинчи хатбошига "Давлат бюджети" сўзларидан олдин "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бўлган Давлат бюджетидан ажратмалар Жамғарма маблағларининг ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида ажратилади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Мелиоратив тадбирларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига тақдим этилган буюртманомалари асосида Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамига ўтказилади";


қуйидаги мазмундаги 8-1-банд қўшилсин:

"8-1. Департамент Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларининг манзилли дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиради.

Лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхати, буюртмачи билан пудрат ташкилотлари ўртасида тузилган контракт ва бошқа молиявий ҳужжатлар молиялаштириш учун асос ҳисобланади";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Департамент Жамғарма маблағларининг бош тасарруфчиси ҳисобланади ҳамда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, магистрал коллекторларни таъмирлаш ва тиклаш объектлари бўйича буюртмачи ҳисобланади, шунингдек қайтариш асосида маблағлар бериш йўли билан мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситалари (кейинги ўринларда мелиорация техникаси деб аталади) харид қилинишини молиялаштиради.

Департамент туманлараро коллекторларни, хўжаликлараро коллектор-дренаж тармоқларини, мелиоратив насос станциялари (агрегатлари)ни, вертикал дренаж қудуқларини ва кузатиш тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш объектлари бўйича молиялаштирувчи орган ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекциялари (кейинги ўринларда ҚКБД деб аталади) эса - буюртмачилар ва Жамғарма маблағларининг қуйи тақсимловчилари ҳисобланадилар";


қуйидаги мазмундаги 9-1 ва 9-2-бандлар қўшилсин:

"9-1. Жамғарма маблағлари ҳисобига лойиҳаларни молиялаштириш қатъий равишда капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида амалга оширилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда Давлат дастури бўйича назарда тутилган маблағлардан бошқа мақсадларда, шу жумладан, фойдаланиш тусидаги ишларда фойдаланиш тақиқланади. Лойиҳаларни Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштириш қатъий равишда капитал қўйилмаларнинг ажратилган лимитлари доирасида амалга оширилади.

9-2. Қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Магистрал каналларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари Департамент томонидан тайёрланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатлари, магистрал коллекторлар бундан мустасно, тегишли ҚКБД томонидан тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади";


10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклашга, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга, мелиорация техникасини харид қилишга Жамғарма маблағларини сарфлаш Департаментнинг харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда тасдиқланадиган манзилли рўйхатлар асосида амалга оширилади.

Мелиоратив объектлардаги таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштириш фавқулодда ҳолларда (мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишлари ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишлар) нуқсонли далолатномалар асосида тузилган тасдиқланган локал сметалар бўйича амалга оширилиши мумкин.

11. Пудрат мелиоратив ишларни молиялаштириш Буюртмачи билан унинг пудратчилари ўртасида тузилган шартномалар асосида объектма-объект қуйидаги тартибда амалга оширилади:

қурилишнинг прогнозлаштирилаётган йилига қурилишнинг дастлабки икки ойи мобайнида танлов савдолари (тендерлар) натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда тенг улушларда аванс тўловлари ажратиш;

ажратилган авансни мутаносиб ушлаб қолиш ҳисобга олинган ҳолда бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида ҳар ойда жорий молиялаштириш;

тузилган шартномаларда назарда тутилган кафолат муддати тамом бўлгандан кейин объект қийматининг 5 фоизини тўлаш";


12 ва 14-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилади";


15-банддаги "белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметалари" сўзлари "тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Департамент томонидан асосланган амалдаги харажатлар бўйича тегишли мутахассислар иштирокида ҚКБД томонидан тузилган локал сметалар асосида амалга оширилади.

Бунда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга аванс бериш ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг бошлиқлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган нуқсонли далолатномаларга мувофиқ харажатлар қийматининг 50 фоизигача миқдорда амалга оширилади, узил-кесил молиялаштириш эса тасдиқланган локал сметалар доирасида амалда бажарилган ишлар қабул қилиб олингандан кейин амалга оширилади.

Мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни амалга оширувчи лойиҳа ва пудрат ташкилотлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари (вилоят ҳокимининг ўринбосари) томонидан тасдиқланган протокол қарор билан тайинланадилар";


17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мелиорация техникасини харид қилишга маблағлар Жамғарманинг асосий параметрларида тасдиқланган лимитлар доирасида ажратилади";


III бўлимга қуйидаги мазмундаги 18-1 - 18-11-бандлар қўшилсин:

"18-1. Молиялаштиришни бошлаш учун буюртмачи томонидан ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларига қуйидагилар тақдим этилади:

лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (лойиҳа-қидирув ҳужжатлари ва илмий-тадқиқот ишларининг манзилли рўйхати);

лойиҳанинг титул рўйхати (қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича);

буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасида тузилган шартнома нусхаси;

пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурта қилиш учун шартнома ва танлов савдолари (тендер) натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи нусхалари;

қурилиш-монтаж ишларини бажаришга (қуриш ва реконструкция қилиш объектлари бўйича) Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясининг рухсатномаси нусхаси;

давлат экология экспертизасининг хулосаси нусхаси (зарурият бўлганда).

18-2. Лойиҳаларни молиялаштириш Департамент томонидан берилган "тайинлаш сертификатлари" асосида амалга оширилади.

18-3. Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Департаментнинг ғазначилик ҳисоб рақамига тушадиган пул маблағларини ўтказиш учун бош пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан бош пудрат шартномалари сонидан қатъи назар, иккитадан ортиқ бўлмаган иккиламчи депозит ҳисоб рақамлари (молиялаштириш ҳисоб рақамлари) очилади. Бунда бир ҳисоб рақами - реконструкция қилиш ва қуриш объектлари учун, иккинчи ҳисоб рақами - таъмирлаш ва тиклаш объектлари учун.

"Ўзмелиомашлизинг" компанияси учун мелиорация техникаси, машиналари ва бошқа механизациялаш воситаларини харид қилиш бўйича Жамғарма томонидан молиялаштириладиган харажатларни ўтказиш ва ҳисобга олиш учун махсус алоҳида иккиламчи талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очилади.

18-4. Департамент таъминоти Жамғарма Кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида "Ўзмелиомашлизинг" компаниясига берилган қарз маблағлари бўйича маржа шаклида олинадиган Жамғарма даромадлари ҳисобига ғазначиликнинг ҳудудий бошқармасида очиладиган алоҳида ҳисоб рақамидан амалга оширилади.

18-5. Мелиоратив объектлардаги таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича, магистрал каналлар бундан мустасно, буюртмачининг хизматлари учун ҳақ тўлаш юзасидан ҚКБД таъминоти белгиланган тартибда тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаларида таъмирлаш-тиклаш ишларини молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

18-6. Ҳудудий бошқармаларнинг шахсий ҳисоб рақамидан пул маблағларини ўтказиш буюртмачи томонидан тўлов топшириғи тақдим этилган кундан кейинги кундан кечикмай амалга оширилади.

18-7. Буюртмачи тўлов топшириқлари қурилишнинг манзилли ёки титул рўйхатига қатъий мувофиқлиги учун жавоб беради.

Тўлов топшириғига "маълумотнома - ҳисоб рақами-фактура" ёки бажарилган ишлар қиймати тўғрисидаги ҳисоб рақами-фактура илова қилинади.

18-8. Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари ва тижорат банклари қонун ҳужжатларига мувофиқ маблағлар ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб берадилар.

18-9. Молиялаштириш ҳисоб рақамидан қурилишнинг манзилли ёки титул рўйхатига ва унда кўрсатилган капитал қўйилмалардан фойдаланиш йўналишларига мувофиқ бўлмаган тўловларни амалга ошириш тақиқланади.

18-10. Жорий молиялаштириш Департамент томонидан ҳар ойда қурилиш ишларининг амалда бажарилган ҳажмлари ҳисобга олинган ҳолда 20-кундан кечикмай амалга оширилади.

18-11. Лойиҳани амалга ошириш қатнашчилари ўртасидаги ҳисоб-китоблар улар ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган тартибда амалга оширилади";


20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"20. Департамент Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

5 июнгача - жорий йилда Жамғарма асосий параметрларининг кутилаётган ижросини ва мелиоратив тадбирлар турлари бўйича, шунингдек келгуси йилда мелиорация техникасини харид қилишга харажатлар прогнозини таҳлил қилади;

10 июнгача - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига келгуси йилда мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш прогнозини тақдим этади";


22-бандда:

"Жамғарма маблағлари харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан" сўзлари "Жамғарма маблағлари харажатлари прогнози Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Департамент томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларини ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларни молиялаштириш учун захира ташкил этилиши назарда тутилиши керак (таъмирлаш-тиклаш ишларига маблағлар ҳажмининг 5 фоизигача миқдорда)";


26 ва 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"26. Жамғарма Кенгаши келгуси йилга Жамғарма харажатлари прогнози олинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли дастурини;

мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли дастурини;

лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишларининг манзилли дастурини;

харид қилинадиган мелиорация техникаси рўйхатини;

мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга захира харажатлар миқдорини;

Давлат дастурига киритилган бошқа ишларни Департамент ва Кенгаш аъзолари билан келишган ҳолда тасдиқлайди.

27. Департамент бир ҳафта муддатда тегишли ҳудудда амалга ошириладиган мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли дастурларини ҚКБДга юборади";


29-бандда:

иккинчи хатбошидаги "мелиоратив экспедициялар" сўзлари "ҚКБД" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ва бошқа асбоб-ускуналар" сўзлари чиқариб ташлансин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. ҚКБД ва "Ўзмелиомашлизинг" компанияси Департамент томонидан белгиланган шакллар бўйича ва муддатларда Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш тўғрисида ойлик, йил чораги ва йиллик ҳисоботларни Департаментга тақдим этадилар";


37-бандда:

тўртинчи ва бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоботларини, мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш харажатларини, шу жумладан, мелиоратив объектлардаги авария-тиклаш ишларига ва олдиндан кўриш мумкин бўлмаган ишларга харажатлар бўйича материаллар ва ҳисоботларни олиш;

ғазначиликнинг ҳудудий бошқармаларидан ва банклардан пудрат қурилиш ташкилотлари бўйича материалларни ҳамда махсус ва ҳисоб-китоб рақамларидаги маблағлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш";

олтинчи ва тўққизинчи хатбошидаги "мелиоратив экспедициялар" ва "мелиоратив экспедициялардан" сўзлари тегишли равишда "ҚКБД" ва "ҚКБДдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидан "белгиланган тартибда" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи хатбошидаги "жазо" сўзи "таъсир кўрсатиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 338-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 6-сон, 43-модда














































Время: 0.1818
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск