Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.06.2013 й. ПФ-4543-сон "Умумий юрисдикция судларининг тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.06.2013 й.

N ПФ-4543



УМУМИЙ ЮРИСДИКЦИЯ СУДЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 78-моддаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2012 йил 11 декабрдаги "Қорақалпоғистон Республикасининг Тахиатош шаҳрини республика бўйсунувидаги шаҳар мақомидан туман бўйсунувидаги шаҳар мақомига ўзгартириб, Хўжайли туман таркибига қўшиш ҳақида"ги 135/Х-сонли қарорига асосан:


1. Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тахиатош шаҳар суди тугатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Тахиатош шаҳар судининг раиси штат бирлиги Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судига ўтказилиб, ушбу туман судининг судьяси штат бирлиги деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг харажатлар сметаси ва штат жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли "Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

а) 4-иловада "Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимидан "Тахиатош шаҳар" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 7-иловада "Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимидан "Тахиатош шаҳар" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Мазкур Фармоннинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ж. Файзиев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 1 июль, 26-сон, 333-модда
































Время: 0.1293
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск