Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.02.1999 й. 66-сон "Бюджет интизомига риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.02.1999 й.

N 66



БЮДЖЕТ ИНТИЗОМИГА РИОЯ ҚИЛИНИШИ

УСТИДАН НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бюджет интизомига риоя қилиниши, бюджет маблағларининг белгиланган мақсадда сарфланиши устидан қаттиқ назоратни таъминлашга доир ишларни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, молия органлари ва бюджет муассасалари раҳбарларининг эътибори бюджет интизомига қатьий ва изчил амал қилинишини таъминлаш зарурлигига қаратилсин ҳамда улар бюджет маблағларининг ноқонуний ва бошқа мақсадларга сарфланганлиги учун, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бюджет интизомини мустаҳкамлашдаги ролини кучайтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя қилиниши устидан доимий назоратни амалга ошириш, шу жумладан, қуйидагилар унинг асосий вазифаси этиб белгилансин:

молия органлари, бюджет муассасалари ва тижорат банкларининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига., маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш муддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш, шунингдек, бюджет муассасаларига кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш;

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтишини, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;

штат-смета интизомига ва бюджет маблағларини хўжалик эҳтиёжларига сарфлаш лимитларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш;

ҳокимият ва бошқарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахсларнинг бюджет жараёнига асоссиз аралашишлари ҳолларининг олдини олиш;

инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган давлат валюта маблағлари ва марказлаштирилган маблағлардан тўғри ва белгиланган мақсадда фойдаланилишини назорат қилиш;

бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни кучайтириш мақсадида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин;

янгидан тайинланган пенсиялар ва нафақаларнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни қўллашнинг, шу жумладан, фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги бошланғич ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текшириш йўли билан тўғрилигини ялпи текшириш;

мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсиялар ва нафақаларнинг ҳисоблаб ёзилиши ва тўланиши тўғрилигини режали текшириш ўтказиш;

фуқароларга, шу жумладан, банк ва почта муассасалари томонидан пенсиялар ва нафақаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

зарурат бўлганда, мустақил экспертларни жалб этган ҳолда, тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан берилган текшириш далолатномаларини ва хулосаларни такрорий экспертизадан ўтказиш.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Назорат-тафтиш бош бошқармасининг вилоятлар ва туманлардаги таркибий бўлинмалари раҳбарлари бюджет интизоми бузилиши ҳоллари улар ходимларининг иштирокисиз аниқланган тақдирда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатгиқ жавобгарликка тортиладилар;

Назорат-тафтиш бош бошқармаси аппарати ходимлари бундан буён ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг алоҳида муҳим ишлар бўйича жиноий ишлар қўзғаш тўғрисидаги қарорлари бўйича тафтишлар ва текширишларга республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарларининг сўровномалари асосида фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг розилиги билан жалб этиладилар.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигинииг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 28 декабрдаги 594-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка бюджет интизомини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жиноий ва маъмурий жавобгарлик чораларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармасига бюджет интизомини бузганлик учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларга нисбатан жарималар солиш ҳуқуқи берилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тақдим этсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов

















































Время: 0.2008
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск