Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.02.1999 й. 66-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 11 февралдаги

66-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг

Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий

назорат-тафтиш бошқармалари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва бевосита Ўзбекистон Республикасй Молия вазирига бўйсунади.


2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари бўлади, улар ўз фаолиятида бевосита фақат Назорат-тафтиш бош бошқармасига буйсунадилар.


3. Назорат-тафтиш бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳардаги назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекисгон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йўриқнома кўрсатмаларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қиладилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг думалоқ муҳри, штампи, фирма бланкалари бўлади ҳамда улар банк муассасаларида очиладиган махсус субсчётлар орқали бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан маблағ билан таъминланадилар.



II. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ҲАМДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Бюджет жараёнининг барча босқичларида бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг асосий вазифаси ҳисобланади.


6. Қуйидагилар Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг вазифалари ҳисобланади:

молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бюджет ва молия қонунчилигига риоя этилишици, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси, Олий Мажлисининг бошқа ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг буйруқлари ва йуриқнома кўрсатмалари, бюджет мажбуриятлари ижроси билан боғлик бошқа қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши таъминланиши назорат қилиш;

республика ва маҳаллий бюджетларнинг қатъий бажарилиши устидан доимий назоратни таъминлаш;

молия органлари ва тижорат банкларининг биринчи навбатдаги сарф-харажатлар навбатига, маблағ билан таъминлаш ҳамда бюджет муассасалари ходимларига иш ҳақи, ижтимоий нафақалар, стипендияларни тўлаш мўддатларига ва тўлиқлигига риоя қилиш, шунингдек, бюджет муассасаларига кўрсатиб ўтилган мақсадяар учун нақд пул бериш бўйича фаолияти устидан назорат ва мониторинингни амалга ошириш;

ижтимоий нафақаларнинг ўз вактида маблағ билан таъминланишини ва уларни кам таъминланган оилаларга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари орқали берилишини назорат қилиш;

давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини, тўловларнинг ўз вақтида ўтишини, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш;

инвестиция дастурларини амалга оширишга ажратиладиган марказлаштирилган бюджет маблағларидан белгиланган мақсадца фойдаланилишини назорат қилиш;

бюджет маблағларини коммунал хизматлар ва электр энергиясига сарфлаш лимитларига риоя этилишини мунтазам равишда текшириб бориш;

бюджет муассасалари томонидан штат-смета интизомига риоя этиш таъминланишини назорат қилшп;

ҳокимият ва бошкарув органлари раҳбарлари ва мансабдор шахслари томонидан бюджет жараёнига ноқонуний аралашиш ҳолларининг олдини олиш;

давлат валюта маблағларининг тўғри ва белгиланган мақсадда сарфланипш назорат қилиш;

фуқароларнинг молия ва бюджет интизомининг бузилиши ҳоллари тўғрисидаги хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.



III. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИНИНГ

ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармаларининг маҳаллий бюджетларнинг ижро этилишини ҳамда молия ва бюджет иитизомига риоя қилишини тафтшй қилиш ва текширишлар (мониторинг)ни ташкил этиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

республика бюджет муасасаларининг харажатлар сметасининг ижроси ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя этиш бўйича фаолияти устидан мунтазам назоратни ташкил қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари фаолиятшш текшириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бошқа таркибий бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармаларининг, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари молия бўлимлари ишларини текширишни ташкил қилиш ва ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар аппаратлари харажатлари сметалари ижросини тафтиш қилиш ва текширишлар ўтказиш;

текширишлар натижалари бўйича ахборотлар, маълумотномалар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳайъат қарорлари ва буйруқлари лойиҳаларини тайёрлаш;

тафтишлар ва текширишлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдимномалар тайёрлаш;

тафтшилар ва текширишлар натижалари бўйича қарорларнинг молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

марказлаштирилган топшириқлар бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш, улар юзасидан тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;

молия ва бюджет интизомининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш;

махсус ваколатли орган қарори асосида хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текширишларни амалга ошириш.



IV. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМА-

ЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


8. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг функцияларига қуйидагилар киради:

маҳаллий бюджетлар ижросига ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилинишини тафтиш қилиш ва текширишни (мониторинг) ташкил этиш ва ўтказиш;

ҳаражатлар сметасини бажариш ҳамда молия ва бюджет интизомига риоя қилиниши бўйича маҳаллий бюджет муассасалари фаолияти устидан мунтазам назоратни ташкил этиш;

бюджет ижро этилиши ва бюджет интизомига риоя этилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари молия бўлимлари ишини текширишни ташкил этиш ва ўтказиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент Шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратлари харажатлари сметаси бажарилишини тафтиш қилиш ва текшириш;

текшириш натижалари бўйича ахборотномалар, маълумотномалар тайёрлаш;

тафтишлар ва текшириш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига кўрсатмалар тайёрлаш;

молия органлари ва бюджет муассасалари томонидан тафтишлар ва текшириш натижаяари бўйича қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;

марказлаштирилган топшириқлар бўйича тафтшп ва текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш, улар бўйича тегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш,

молия ва бюджет интизомининг аниқланган характерли бузилишлари бўйича тафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда уларни бартараф этиш ва келгусида олдини олвш бўйича таклифлар тайёрлаш;

махсус ваколатли органнинг қарори асосида хўжалик юритувчн субъежтлар молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш.



V. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ ВА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМА-

ЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


9. Назорат-тафтшп бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юкланган вазифалар, ва функцияларни амалга ошириш учун уларга қуйидаги ҳуқуқлар, берилган;

маҳаллий бюджетлар ижроси бўйича ҳудудий молиявий органлар фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш (мониторинг); барча даражалардаги бюджет муассасаларини харажатлар сметаси бажарилиши ва бюджет интизомига риоя қилиниши бўйича тафтиш қилиш ва текшириш;

барча даражалардаги ҳудудий молия органлари ва бюджет муассасаларида пул ва бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоботлар, сметалар ва бошқа ҳужжатларни, моддий бойликлар мавжудлигини текшириш;

махсус ваколатли органнинг қарори асосида хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш ва текшириш,

тижорат банк муассасаларидан, солиқ органларидан, бошқа идоралардан тафтишлар ва текширишлари ўтказиш пайтида пайдо бўлувчи масалалар бўйича зарур маълумотлар ва ахборотларни олиш;

қурилиш, монтаж, тузатиш ишларини, бошқа ишларни назорат тартибида ўлчаш ва бошқа текширишлар учун мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;

барча даражалардаги ҳудудий молиявий органлар ва банк муассасалари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва мансабдор шахсларидан тафтишлар ва текшириш давомида пайдо бўлувчи масалалар, молия ва бюджет интизоми бузилиши ҳоллари бўйича тушунтиришлар беришни, шунингдек, маълумотномалар, тафтишлар ва текширишлар далолатномаларини имзолашни талаб қилиш;

зарур ҳолларда касса ва касса бинолари, омборлар, архивлар муҳрланишини, қалбаки, сохталаштирилган ҳужжатлар ва бошқа суиистеъмолликлар аниқланган тақдирда эса ҳужжатларни олиб қўйиш, текширилаётган объектлар раҳбарларидан асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар хатланишини талаб қилиш;

тафтишлар ва текширишлар материаллари бўйича молиявий ва бюджет интизоми бузилишларини бартараф этиш, моддий зарарни ундириш, айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;

молия ва бюджет интизоми бузилиши аниқланган тақдирда тафтишлар ва текшириш материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.



VI. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМА-

ЛАРИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари қуйидагиларга мажбурдир:

юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши юзасидан ишни пухта ташкил этиш;

мазкур Низом талабларини сўзсиз бажариш;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлари тўғри қўлланилишини таъминлаш;

тафтишлар ва текширишлар ўтказишда ҳудудий молия органлари, бюджет муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига малакали, принципиал, тўғри, асосли баҳо бериш;

давлат сирига ва олиб борилаётган ишлар махфийлиги режимига, ўтказилаётган тафтиш ва текширишлар махфийлигига қатъий риоя қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Назорат-тафтиш бош бошқармаси раҳбариятини молия ва бюджет интизоми бузилиши аниқланган ҳоллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш.



VII. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМА-

ЛАРИНИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИ


11. Назорат-тафтиш бош бошқармаси қуйидаги ташкилий тузилмага эгадир:


11.1. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси, унинг таркибига:

ҳудудий молия органлари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими;

республика бюджет муассасалари томонидан бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлими.


11.2. Валюта ва ташқи савдо операцияларини назорат қилиш бўлими.


11.3. Ташкилий-услубий ишлар ва аудиторлик фаолиятини назорат қилиш бўлими.


11.4. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш бўлими.


12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари қуйидаги ташкилий тузилмага эгадирлар:


12.1. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари.


12.2. Ташкилий-услубий ишлар бўлимлари.


12.3. Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини тафтиш қилиш ҳамда валюта ва ташқи савдо операцияларини назорат қилиш бўлимлари.


13. Назорат-тафтиш бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади.


14. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи айни вақтда Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.


15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.


16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаларининг бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади. Бюджет интизомига риоя этилишини назорат қилиш бўлимлари бошлиқлари айни вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ҳисобланади.



VIII. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ

ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар назорат-тафтиш бошқармалари ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ва Назорат-тафташ бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган йиллик режалар бўйича амалга оширади.


18. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари зарур ҳолларда молиявий органлар ва бюджет муассасалари фаолиятини режадан ташқари тафтиш қилади ва текширади, махсус ваколатли органнинг рухсати бўйича зса хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилади ва текширади.



IX. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМА-

ЛАРИ КАДРЛАР ТАРКИБИ


19. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари кадрлар таркиби барқарор ҳаётий принципларга эга бўлган юқори малакали мутахассислардан ва иқтисодиёт олий ўқув юртларининг профессионал тайёргарлик кўрган ёш битирувчиларидан бутланади.


20. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармалари ходимлари аттестацияси ҳар 3 йилда ўтказилади. Аттестацияни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан бедгиланади,



X. НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШ БОШҚАРМАСИ

ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

НАЗОРАТ-ТАФТИШ БОШҚАРМАЛАРИ

БОШЛИҚЛАРИНИИГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯГЛАРИ


21. Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни амалга оширцшда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги раҳбариятига ходимларни ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рағбатлантиришлар ва интизомий жазолар қўллаш, ходимларнинг хизмат сафарларига бориши тўғрисида таклифлар киритиш;

Хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.


22. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкснт шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

назорат-тафтиш бошқармалари ходимларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш ва ишдан ишга ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ рағбатлантириш ва интизомий жазоларни қўллаш, ходимларнинг хизмат сафарларига бориши бўйича буйруқлар чиқариш;

хатлар, хизмат гувоҳномаларини ва ходимларга тафтишлар ва текширишлар ўтказиш ҳуқуқини берувчи бир марталик ёзма кўрсатмаларни имзолаш.


23. Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси бошлиқлари ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурдир:

назорат-тафтиш бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар назорат-тафтиш бошқармаси ишини пухта ташкил этиш;

тафтишлар ва текширишлар ўтказишда қонун ҳужжатлари тўғри қўлланишини таъминлаш;

амалий малака оширишга, ижро ва меҳнат интизоми мустаҳкамланишига қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

давлат сири сақланишини ва олиб борилаётган ишлар махфийлиги режимини таъминлаш.



















Время: 0.2041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск