Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Йўловчиларни суғурта қилиш /

Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 866-XII-сон "Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.05.1993 й.

N 866-XII



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ ҲАВО,

ТЕМИР ЙЎЛ, ИЧКИ СУВ ВА АВТОМОБИЛЬ

ТРАНСПОРТИ ЙЎЛОВЧИЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ

ТЎҒРИСИДА


Ушбу Қонун давлат суғурта органлари билан ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари ўртасидаги суғурта воқеаси бошланиши биланоқ ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий суғуртасига (бундан буён "йўловчиларни суғурталашга") доир муносабатларни тартибга солади.


1-модда. Суғурта мақсади

1. Ушбу Қонуннинг мақсади йўловчиларнинг суғурта ҳимоясини таъминлаш ҳамда мажбурий суғуртаси шартларини яхшилашдан иборатдир.

2. Йўловчиларни мажбурий суғурталаш тўғрисидаги қонунлар ушбу Қонундан ҳамда унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.


2-модда. Суғурта шакли

Сафар (парвоз) вақтида ёки тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалардан мажбурий суғуртасидан ўтказилиши керак бўлган ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари муқаррар тарзда суғурталанадилар.

Қуйидагилар:

шаҳар атрофига қатновчи темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчилари;

шаҳар ичида қатновчи автомобиль транспорти йўловчилари;

бир вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида қатновчи автомобиль транспорти йўловчилари учун 50 километр масофагача мажбурий суғуртаси қўлланилмайди.


3-модда. Суғурталаш объекти ва субъекти

Суғурталаш объекти йўловчиларнинг саломатлиги ва ҳаётидир.

Суғурталанувчилар - умумий фойдаланишдаги тайёралар, поездлар, автобуслар, кемалар ва паромларда йўловчиларни ташувчи транспорт ташкилотларидан чипталарни сотиб олган жисмоний шахслар (йўловчилар).

Суғурталовчи - давлат суғурта ташкилоти.



4-модда. Суғурта воқеалари

Суғурта муддати давомида рўй берган ҳамда бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ҳужжат, даволаш-олдини олиш муассасасининг далолатномаси билан тасдиқланган шикастланиш, заҳарланиш ёки ҳалок бўлиш ҳоллари суғурта воқеаси ҳисобланади.



5-модда. Суғурта тўловлари

Суғурта тўлови чипта қийматига қўшилади ҳамда уни транспорт ташкилоти йўловчидан ундириб олади.

Суғурта пули ҳамда суғурта тарифини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.

Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспортида бепул юриш ҳуқуқидан фойдаланувчи йўловчилар амалдаги қонунларга мувофиқ суғурта пули тўламаган ҳолда мажбурий суғуртадан ўтказилиши шарт.


6-модда. Суғурта муддати ва суғурта амал қиладиган жой

Йўловчилар чипта сотиб олиб, дастлабки жўнаш жойи (тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳ) ҳудудига борган пайтларидан бошлаб транспорт воситаси жадвал бўйича жўнашига кўпи билан бир соат қолгунга қадар суғурталанган ҳисобланадилар.

Суғурта муддати йўловчи борар манзилидаги тайёрагоҳ, шоҳбекат, бекат, бандаргоҳ ҳудудидан чиққанидан кейингина тугайди.



7-модда. Суғурта суммаларини тўлаш

Суғурта қилинган йўловчи транспортда рўй берган бахтсиз ҳодиса туфайли шикастланган ёки умумий меҳнат қобилиятини йўқотгани тақдирда унга суғурта пулини турар-жойдаги давлат суғурта мубоширлиги тўлайди.



8-модда. Бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги ҳужжатни тузиш

Транспорт ташкилоти суғурта қилинган йўловчи билан транспортда рўй берган ҳар бир бахтсиз ҳодиса ҳақида ҳужжат тузади.



9-модда. Низоларни қараб чиқиш

Суғурта суммаларини тўлашга доир низолар давлат суғурта идоралари томонидан бир ой муддат ичида қараб чиқилади. Агар суғурталанувчи шахснинг талаби қондирилмаса, у судга мурожаат этиши мумкин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                              И. Каримов



(Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ахборотномаси 1993 йил, N6, 250-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ахборотномаси 1998 йил, N1)






















Время: 0.2128
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск