ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2002 й. 358-сон "Ижро ишини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.2002 й.

N 358


ИЖРО ИШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда ижро ишини янада такомиллаштириш ва суд ижрочилари фаолияти самарадорлигани ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг Ижро ишини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.


2. Белгилансинки:

Жамғарманинг даромадлари ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий тартибда давлат даромадига ундирилган суммадан 30 фоиз ажратмалар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади;

Жамғарманинг маблағларидан Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлинмалари биноларини қуриш, таъмирлашда ва уларнинг моддий-техник таъминотини мустаҳкамлашда, шунингдек суд ижрочилари фаолияти самарадорлигини оширишда фойдаланилади.

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти директори зиммасига юкланади.


3. Ижро ишини ривожлантириш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Ҳудойбергенов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон




























Время: 0.1495
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск