Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар актларини ижро этиш. Суд ижрочилари /

Ижро ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 17.10.2002 й. 358-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 17 октябрдаги

358-сон қарорига

ИЛОВА



Ижро ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ижро ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда матнда "Жамғарма" деб юритилади) "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментида (кейинги ўринларда матнда "Департамент" деб юритилади) ташкил этилган ва суд ижрочиларини қўшимча равишда маблағ билан таъминлашга ҳамда улар фаолиятининг моддий-техник таъминотини яхшилашга мўлжалланган.


2. Жамғарма маблағлари:

а) ижро ишини амалга ошириш бўйича бюджетга ундирилган суммадан 30 фоиз ажратмалар;

б) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


3. Жамғарма маблағлари:

а) Департаментнинг ҳудудий бўлимлари ва суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлинмалари биноларини қуриш, жиҳозлаш, таъмирлаш, инвентарлар, ташкилий техника воситалари билан таъминлаш, компьютерлаштиришга;

б) ижро ишларини амалга оширишдаги зарур харажатларга;

в) суд ижрочилари умумий сонининг 10 фоизигача доирада суд ижрочилари қўшимча штат бирликлари таъминотига;

г) хизмат мақсадлари учун автотранспорт ва техника воситалари сотиб олишга, уларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатишга;

д) суд ижрочиларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (Департамент ходимларига уй-жойлар қуриш, уларни санаторий-курортда ва тиббий даволаш, маошларига устамалар ва қўшимчалар белгилаш, моддий ёрдам кўрсатиш)га.

е) Жамғарма захирасини яратишга;

ж) ижро ишини такомиллаштириш билан боғлиқ бошқа мақсадларга йўналтирилади.'


4. Суд ижрочиларининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш ва уларнинг Жамғарма маблағлари ҳисобига таъминоти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишув бўйича амалга оширилади.


5. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлинмаларини ривожлантириш дастурларини маблағ билан таъминлаш воситасида амалга оширилади.

Суд ижрочилари туман (шаҳар) бўлинмаларини ривожлантириш дастурлари, уларни маблағ билан таъминлаш миқдорлари, шунингдек Жамғарманинг ҳар йили захирага қўйиладиган маблағлари миқдори Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланади.


6. Жамғарма Кенгашига Департамент директори раҳбарлик қилади, унинг таркибига шунингдек Департамент директорининг ўринбосари, Департамент бўлимлари бошлиқлари ва Департамент ҳудудий бўлимлари бошлиқлари киради.

Жамғарма маблагларидан фойдаланиш бўйича қарорлар Жамғарма Кенгаши аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Дастурлар бўйича харажатлар сметаларини Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида тасдиқлаш ва уларга тузатишлар киритиш, шунингдек Жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланиш Департамент директори зиммасига юкланади.


7. Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлаш бўйича жорий ишлар Департамент томонидан амалга оширилади.


8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари бюджетга олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йидда фойдаланилади.


9. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот ҳар йили Жамғарма Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ва Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳамда белгиланган тартибда Молия вазирлигига тақдим этилади.






























Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск