Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.10.2002 й. ПФ-3151-сон "Ташқи иқтисодий алоқалар соҳасида бошқарув тизимини янада эркинлаштириш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.10.2002 й.

N ПФ-3151



ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР СОҲАСИДА

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ

ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида" ги Қонунига мувофиқ ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни янала ривожлантириш ва чуқурлаштириш, ташқи савдони эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришда хўжалик юритувчи субъектларнинг мустақиллигини ошириш, маркетинг тизимини такомиллаштириш ва мамлакат товарларини халқаро бозорларга кенг кўламда киритиш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминлаш ва уни ривожлантириш стратегиясини шакллантиришда иштирок этиш;

миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш ва ошириш ҳамда унинг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича шарт-шароитлар яратиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш;

республиканинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш дастурларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш;

мамлакат товар ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари ташқи бозорларга кириб бориши учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;

хорижий инвестицияларни жалб этиш соҳасида давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш;

ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молиявий институтлар, бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан савдо-иқтисодий ва молиявий ҳамкорлиги ривожланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий хавфсизлиги ва иқтисодий манфаатлари, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.


3. "Инновация" ДАТСК, "Ўзмарказимпекс" ДАТСК "Ўзсаноатаашимпекс" ДАТСК, "Марказсаноатэкспорт" ДАТСК, "Ўзташқитранс" ДАК, "Ўрта Осиё Транс" халқаро автомобилда юк ташиш ДАК акциядорлик компаниялари Ўзбекистон Республикасининг қайта ташкил этилаётган Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги таркибидан чиқарилсин ҳамда уларнииг мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида фаолият кўрсатиши белгилаб қўйилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси раҳбари юқорида кўрсатиб ўтилган давлат-акциядорлик ташқи савдо ва транспорт компанияларининг фаолиятига, ташкилий тузилмаси ва бошқарув тизимига танқидий баҳо бериб, уларнинг Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолиятини эркинлаштириш ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаёттан сиёсатнинг объектив талабларига мувофиқ бўлишига алоҳида эътибор қаратсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги этиб;

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиганинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакиллик бошқармалари Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бошқармалари этиб қайта ташкил этилсин.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Агентликнинг минтақавий бошқармалари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги минтақавий вакиллик бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар.


7. "Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 21 февралдаги ПФ-350-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдага қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур Фармон ижроси юзасидан ҳукумат қарорини қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон





































Время: 0.1963
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск