Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 34-мҳ-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 14-сон "Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 24.06.2013 й. Қарори (АВ томонидан 12.07.2013 й. 2032-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2013 й.

N 2032-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

24.06.2013 й.

N 34-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

24.06.2013 й.

N 14


ҚАРОРИ



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 147-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 10-8/4270, 33-09-сон қарори (рўйхат рақами 2032, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 490-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси операторлари, провайдерлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Алоқа, ахборотлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари

давлат қўмитаси раиси

   

    

Х. Мирзахидов

Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга

ва жиноий даромадларни легаллаштиришга

қарши курашиш департаменти бошлиғи в.б.

      

     

     

Б. Зиляев

         





Қарорга

ИЛОВА



Почта алоқаси операторлари, провайдерлари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар



1. 1-банд қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;

почта алоқаси объекти - почта алоқаси операторларининг алоҳида бўлинмалари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари, бўлимлари, пунктлари, шунингдек бошқа бўлинмалар);

оффшор ҳудуд - имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар.".


2. Ўзбек тилидаги матннинг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "терроризмга" деган сўз "терроризмни молиялаштиришга" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфи даражасини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек уларни камайтириш бўйича чоралар кўриш;";

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўзбек тилидаги матннинг учинчи хатбошисидаги "ҳужжатлари, ушбу" деган сўзлар "ҳужжатлари ҳамда ушбу" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 4-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"почта алоқаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини билишга;".


5. 6-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини уларнинг сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига (бундан буён матнда Инспекция деб юритилади) тақдим этади.";

иккинчи хатбошидаги "Давлат алоқа инспекциясига" деган сўзлар "Инспекцияга" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 7-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш хавфларини аниқлаш, баҳо бериш, назорат қилиш, бошқариш ва уларнинг даражасини пасайтириш тадбирларини амалга оширадилар;";

иккинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"хатарларни баҳолаш таҳлили асосида ички назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлаш учун раҳбариятга киритадилар (тасдиқлайдилар);";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мазкур Қоидалар ва ички назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурларини амалга ошириш жараёнининг маҳфийлигини таъминлайдилар;";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ички назоратни ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидалар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Инспекция ва Департаментнинг масъул шахслари билан ҳамкорликни амалга оширадилар.".


7. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга оид хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, уларни расмийлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;";

иккинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча учинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"мазкур Қоидаларнинг 22-бандида қайд этилган алоҳида ҳолларда Департаментга хабар берилиши лозим бўлган операцияларни тўхтатиш;

фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни бошқа почта алоқаси операторлари, провайдерларининг мазкур Қоидаларга риоя қилиш учун масъул бўлган шахслари билан алмашиш;";

ўн биринчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. 10-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 11-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;";

ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси операторлари, провайдерлари фойдаланувчини тегишлича текшириш натижалари бўйича тўпланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.".


10. Қуйидаги мазмундаги 11-1-банд билан тўлдирилсин:

"11-1. Фойдаланувчини тегишлича текширувдан ўтказилишининг кучайтирилган чораларига қуйидагилар киради:

фойдаланувчи ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активларининг миқдори, очиқ маълумотлар базалари, жумладан Интернет тармоғи ёки бошқа манбалар орқали олиниши мумкин бўлган бошқа маълумот) олиш ва фойдаланувчи ёки бенефициар мулкдор ҳақидаги маълумотларни тез-тез янгилаб бориш;

юборувчидан пул маблағлари манбалари ёки фойдаланувчининг молиявий ҳолати ҳақида маълумот олиш;

пул ўтказмалари бўйича режалаштирилган ёки ўтказилган операциялар бўйича маълумотлар олиш;

пул ўтказмаси операциясини амалга ошириш учун почта алоқаси объекти раҳбаридан рухсат олиш;

почта ўтказмаларининг кучайтирилган мониторингини амалга ошириш.".


11. 14-бандда:

ўзбек тилидаги матннинг биринчи хатбошисидаги "Фойдаланувчининг" деган сўз "Фойдаланувчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ бўлган операцияларда юборувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, жойлашган ери (почта манзили) ва юборувчининг банк ҳисобварағи) тақдим этилмаганда ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаганда, уларга алоҳида эътибор бериш ва синчиклаб таҳлил қилиш.".


12. 23-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тегишлича текшириш бўйича кучайтирилган чораларни кўриш;".


13. 29-банддаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Давлат алоқа инспекцияси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Инспекция" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 июль, 28-сон, 371-модда


















































Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск