ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.07.2013 й. 193-сон "Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.07.2013 й.

N 193



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИ

ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА РЕСУРСЛАРИ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШГА   ДОИР   ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Хоразм вилояти ташкилотлари ва аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда кейинчалик уни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий этиш, табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш, истеъмол қилинаётган энергетика ресурслари таркибини истеъмолчиларни кўмирдан (брикетланган кўмирдан) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтказиш ҳисобига янада диверсификациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг:

Хоразм вилоятининг чакана ва улгуржи табиий газ истеъмолчиларининг бир қисмини 2013 йил охиригача, қаттиқ ёқилғи буғқозон агрегатларини ва тегишли газ приборларини ўрнатган ҳолда, кўмирдан (брикетланган кўмирдан) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтказиш;

"Хоразм кўмир етказувчи" унитар корхонасининг кўмирни (брикетланган кўмирни) аниқ манзилли етказиб бериш бўйича 6 та филиалларини (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади), шунингдек Хоразм вилоятидаги "Шимолгазтаъминот" унитар корхонасининг маиший газ баллонларига газ тўлдириш бўйича 1 та газ тўлдириш станциясини, 3 та газ тўлдириш пунктларини ва маиший газ баллонларида суюлтирилган газни реализация қилиш бўйича 6 та туман сервис пунктларини (кейинги ўринларда пунктлар деб аталади) 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ рўйхатлар бўйича қўшимча равишда ташкил этиш;

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларни (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Шовот-Куловот" ирригация тизими бошқармасининг бўш турган гаражи ва омборхоналарини) брикетланган кўмир ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш учун, мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймати бўйича, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти устав фондига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, табиий ва суюлтирилган газни, шунингдек кўмирни (брикетланган кўмирни) истеъмолчиларга узлуксиз ва кафолатли етказиб бериш тегишли равишда:

табиий газни (газ қувурлари орқали) Хоразм вилоятининг 3-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича аҳоли пунктларига етказиб бериш - "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг "Шимолгазтаъминот" унитар корхонаси томонидан;

охирги истеъмолчиларгача етказиб бериш шарти билан маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газни Хоразм вилоятининг 4-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича аҳоли пунктларига етказиб бериш - "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси томонидан, кўмирни (брикетланган кўмирни) етказиб бериш - "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти томонидан таъминланади.

Кўрсатиб ўтилган ташкилотларнинг раҳбарлари Хоразм вилояти истеъмолчиларига энергия ресурсларини етказиб беришдаги узилишлар учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.


3. Белгилансинки:

"Халқ банки" ДАТБнинг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомалари бўйича ажратиладиган, 5-иловага** мувофиқ прогноз жадвали бўйича қайтариладиган, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича 11,7 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари - филиалларни ташкил этиш ишларини, шу жумладан зарур қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, замонавий транспорт воситалари, юклаш-тушириш машиналари, технологик, ахборот-коммуникация ускуналари сотиб олишни молиялаштириш;

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг 14,1 млрд. сўм миқдоридаги ўз ва жалб этилган маблағлари - пунктларни ташкил этиш ишларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


4. Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва Хоразм вилояти ҳокими зиммасига биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режасида назарда тутилган тадбирларнинг тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсан жавобгарлик юклансин.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ва "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти:

"Ўзбекистон темир йўллари" компанияси билан биргаликда - тўғридан-тўғри шартномага биноан, ҳар йили тасдиқланадиган жадвал бўйича камида 100,0 минг тонна ҳажмида кўмир етказиб берилишини;

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Шовот-Куловот" ирригация тизими бошқармасининг "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятига берилаётган бўш турган гаражи ва омборхоналари негизида йилига камида 100,0 минг тонна брикетланган кўмир ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонанинг 2013 йил 1 августгача бўлган муддатда ишга туширилишини таъминласинлар.


6. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда - тўғридан-тўғри шартномалар бўйича суюлтирилган газнинг 2013 йилда 8,0 минг тонна ҳажмида ва кейинги йилларда ҳар йили тасдиқланадиган жадвал бўйича камида 16,0 минг тонна ҳажмида узлуксиз етказиб берилишини;

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда - 2013 йил 1 ноябргача бўлган муддатда, Хоразм газ тўлдириш станциясини кенгайтириш ва йилига 15,0 мингта маиший газ баллонлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш йўли билан унинг қуввати кўпайтирилишини;

Хоразм вилояти истеъмолчиларига энергия ресурслари етказиб беришга жалб этилган "Хоразм кўмир етказувчи" ва "Шимолгазтаъминот" унитар корхоналари эҳтиёжлари учун ёнилғи-мойлаш материллари узлуксиз етказиб берилишини таъминласин.


7. "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти ва "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда "Ўзавтосаноат-лизинг" масъулияти чекланган жамияти орқали 2013 йил 1 сентябргача бўлган муддатда лизинг асосида:

"Хоразм кўмир етказиб берувчи" унитар корхонасига - кўмир (брикетланган кўмир) ташиш учун "ISUZU" русумли 22 та ва "MAN" русумли 6 та юк автомобиллари;

"Шимолгазтаъминот" унитар корхонасига - маиший газ баллонларидаги газни ташиш учун "ISUZU" русумли 33 та ихтисослаштирилган юк автомобиллари етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилишини ва уларнинг етказиб берилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли филиаллар ва пунктлар орқали сотиладиган брикетланган кўмир ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газнинг барча истеъмолчилар учун ягона чакана нархини шакллантириш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси:

мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган қийматнинг 80 фоизи миқдоридаги дисконт билан, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг давлат мулкида бўлган акцияларини "Халқ банки" ДАТБнинг жалб этилаётган кредитлари бўйича гаров билан таъминоти берсин;

филиаллар ва пунктлар орқали сотиладиган кўмир (брикетланган кўмир) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газ ҳажмлари ва нархлари юзасидан назорат ва мониторингни белгиланган тартибда амалга оширсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 1 - 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

**) 5-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 5 июлдаги

193-сон қарорига

6-ИЛОВА



Хоразм вилояти истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика

ресурслари билан барқарор таъминлашга доир

биринчи навбатдаги чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Масъул бажарувчилар


ТАШКИЛИЙ ТАДБИРЛАР

1.

Қаттиқ ёқилғи буғқозон агрегатларини ва тегишли газ приборларини ўрнатган ҳолда чакана ва улгуржи истеъмолчиларнинг бир қисмини кўмирдан (брикетланган кўмирдан) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2013 йил

1 августгача


"Ўзтрансгаз" АК,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


2.

Истеъмолчиларни жадвалга мувофиқ табиий газ ўрнига қаттиқ ёқилғи буғқозон агрегатларини ва тегишли газ приборларини ўрнатган ҳолда кўмирдан (брикетланган кўмирдан) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтказиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.


2013 йил

15 августгача


"Ўзтрансгаз" АК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


3.

Хоразм вилоятида "он-лайн" орқали қабул қилинган буюртманомалар бўйича охирги истеъмолчиларга етказиб бериш йўли билан кўмирни (брикетланган кўмирни) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газни сотишнинг янги тизимини кенг тушунтиришга доир тадбирлар комплексини амалга ошириш.


доимо

МТРК, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбеккўмир" ОАЖ, "Ўзтрансгаз" АК, Хоразм вилояти ҳокимлиги, "Маҳалла" фонди


4.

Кўмирдан (брикетланган кўмирдан) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газдан фойдаланишга ўтилиши муносабати билан истеъмолчиларнинг, келгусида фойдаланиладиган, қайта ускуналанадиган ёки алмаштириладиган буғқозон ва печь ускуналари рўйхатини аниқлаш.


2013 йил

1 августгача


"Ўзтрансгаз" АК,

"Саноатгеоконтехназорат" ДИ, Хоразм вилояти ҳокимлиги


5.

Хулосага мувофиқ буғқозон агрегатларини қайта ускуналаш ва кейинчалик кўрсатиб ўтилган ишларни молиялаштириш назарда тутилган ижтимоий соҳа ва бюджет ташкилотлари объектларини балансида сақловчилар томонидан тегишли материаллар ва ҳисоб-китобларни тайёрлаш.


2013 йил

10 августгача


Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, юқори ташкилотлар - балансида сақловчилар,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


  

БРИКЕТЛАНГАН КЎМИРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УЗЛУКСИЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ТАДБИРЛАРИ

  

6.

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Саноатчилар кўчаси манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларни (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Шовот-Куловот" ирригация тизими бошқармасининг бўш турган гаражи ва омборхоналарини) брикетланган кўмир ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш учун, мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланадиган қиймати бўйича, давлат улушини кўпайтириш ҳисобига "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти устав фондига бериш.

2013 йил

20 июлгача


Давлат рақобат қўмитаси,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


7.

"Хоразм кўмир етказувчи" УКга берилган бинолар ва иншоотларни таъмирлаш-қуриш ишларини, брикетланган кўмир ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга ошириш.

2013 йил

15 июлгача


"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

8.

Брикетланган кўмир ишлаб чиқариш бўйича ускуналарни монтаж қилиш ва созлаш.

2013 йил

25 июлгача


"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

9.

Брикетланган кўмир ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш ва унинг ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш.

2013 йил

1 августгача


"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

10.

"Хоразм кўмир етказувчи" УКнинг кўмирни аниқ манзил бўйича етказиб берадиган қўшимча 6 та филиалини ташкил этиш.

2013 йил

1 августгача


"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

11.

"Хоразм кўмир етказувчи" УК филиалларини ташкил этиш, зарур қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш, замонавий транспорт, юклаш-тушириш машиналарини, технологик ускуналарни сотиб олиш ва қуйидагиларни дастурий таъминлаш учун 11,7 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш:




мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган қийматнинг 80 фоизи миқдоридаги дисконт билан, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг давлат мулкида бўлган акцияларини гаров таъминотига бериш;

2013 йил

15 июлгача


Давлат рақобат қўмитаси,

"Ўзбекэнерго" ДАК,

"Халқ банки" ДАТБ


ажратилган кредит маблағлари бўйича молиялаштиришни очиш.

2013 йил

20 июлгача


"Халқ банки" ДАТБ,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ

12.

Кўмирни (брикетланган кўмирни) ташиш учун "Хоразм кўмир етказувчи" УКга "ISUZU" русумли 22 та ва "MAN" русумли 6 та ихтисослаштирилган юк автомобилларини "Ўзавтосаноат-лизинг" МЧЖ орқали лизинг асосида етказиб бериш юзасидан шартнома тузиш ва уларни етказиб бериш.


2013 йил

1 сентябргача


"Ўзавтосаноат" АК,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ

13.

12 та фронтал юклагичлар сотиб олиш юзасидан импорт контракти тузиш ва уларни сотиб олиш.


2013 йил

1 сентябргача


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ

14.

Кўмирни аниқ манзил бўйича етказиб бериш филиалларини "Ўзбеккўмир" ОАЖнинг ўз ва жалб этилган маблағлари ҳисобига қўриқлаш, ёнғинга қарши хавфсизлик, алоқа, сигнализация, электрлаштириш воситалари, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган бошқа техника билан жиҳозлаш, шунингдек штатдаги ходимлар билан таъминлаш.

2013 йил

1 сентябргача


"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК


ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СУЮЛТИРИЛГАН

ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАДБИРЛАРИ


15.

"Ўзтрансгаз" АКнинг "Жанубийгазқурилиш" ОАЖ негизида йилига 15,0 мингта маиший газ баллонлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш.


2013 йил

1 ноябргача


"Ўзбекнефтгаз" МХК,

"Ўзтрансгаз" АК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

14,1 млрд. сўм миқдоридаги жалб этилган маблағлари ҳисобига:


"Ўзбекнефтгаз" МХК,

"Ўзтрансгаз" АК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


маиший газ баллонларини тўлдириш бўйича 1 та газ тўлдириш станцияси ва 3 та газ тўлдириш пунктлари;

2013 йил

1 ноябргача


"Шимолгазтаъминот" УКнинг маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газни сотиш бўйича 6 та туман сервис пунктларини ташкил этиш.

2013 йил

1 августгача


17.

Маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газни ташиш учун "Шимолгазтаъминот" УКга "ISUZU" русумли 33 та ихтисослаштирилган юк автомобилларини "Ўзавтосаноат-лизинг" МЧЖ орқали лизинг асосида етказиб бериш юзасидан шартнома тузиш ва уларни етказиб бериш.


2013 йил

1 сентябргача


"Ўзавтосаноат" АК,

"Ўзтрансгаз" АК,

"Шимолгазтаъминот" УК


18.

"Ўзтрансгаз" АКнинг ўз ва жалб этилган маблағлари ҳисобига маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газни сотиш бўйича туман сервис марказларини қўриқлаш, ёнғинга қарши хавфсизлик, алоқа, сигнализация, электрлаштириш воситалари, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган бошқа техника воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек штатдаги ходимлар билан таъминлаш.


2013 йил

1 августгача


"Ўзтрансгаз" АК,

"Шимолгазтаъминот" УК


ХОМ АШЁ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАДБИРЛАРИ

19.

Тўғридан-тўғри шартнома бўйича ҳар йили 103,5 минг тонна ҳажмида кўмир етказиб беришни амалга ошириш.


жадвалга

мувофиқ


"Ўзбекэнерго" ДАК,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


20.

Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ҳар йили 16,8 минг тонна суюлтирилган газни узлуксиз етказиб беришни амалга ошириш.


жадвалга

мувофиқ


"Ўзбекнефтгаз" МХК,

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАК


21.

Хоразм вилояти истеъмолчиларига энергия ресурслари етказиб беришга жалб этилган "Хоразм кўмир етказувчи" УК ва "Шимолгазтаъминот" УКга ёнилғи-мойлаш материалларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.


доимо

"Ўзбекнефтгаз" МХК,

"Ўзтрансгаз" АК,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

"Шимолгазтаъминот" УК


ЛОГИСТИКА ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАДБИРЛАРИ

22.

Истеъмолчининг ахборот паспортини шакллантирган ҳолда кўмирга (брикетланган кўмирга) ва суюлтирилган газга эҳтиёжманд бўлган ҳар бир уйни хатловдан ўтказишни амалга оширувчи махсус гуруҳлар ташкил этиш.


2013 йил

15 июлгача


"Ўзтрансгаз" АК,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

"Шимолгазтаъминот" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


23.

Ҳар бир истеъмолчига шахсий абонент ҳисоб рақами берган ҳолда маълумотларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва хизмат кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш.


2013 йил

15 августгача


"Ўзтрансгаз" АК,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

"Шимолгазтаъминот" УК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


24.

"Хоразм кўмир етказувчи" УК ва "Шимолгазтаъминот" УК ҳузурида "Ўзбеккўмир" ОАЖ ва "Ўзтрансгаз" АКнинг ўз ва жалб этилган маблағлари ҳисобига кўмирга ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газга буюртма бериш бўйича интерактив хизматлар кўрсатадиган "он-лайн" тизимига эга бўлган сall-марказлар ташкил этиш.


2013 йил

1 августгача


Давлат алоқа қўмитаси,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

"Шимолгазтаъминот" УК


25.

Кўмир (брикетланган кўмир) ва суюлтирилган газ етказиб бериш юзасидан намунавий шартномани (электрон шартномани) ишлаб чиқиш.


2013 йил

1 августгача

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК,

Давлат рақобат қўмитаси,

Адлия вазирлиги


26.

"Хоразм кўмир етказувчи" ва "Шимолгазтаъминот" УКларининг истеъмолчиларга интерактив хизмат кўрсатиш бўйича ўз шахсий веб-сайтларини ташкил этиш.


2013 йил

1 августгача


Давлат алоқа қўмитаси,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК


27.

"Ўзбеккўмир" ОАЖ ва "Ўзтрансгаз" АКнинг жалб этилган ўз маблағлари ҳисобига сall-марказларни дастурий ахборот таъминоти ва зарур коммуникация ускуналари билан жиҳозлаш.


2013 йил

15 августгача


Давлат алоқа қўмитаси,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК


28.

Ахборот тизимини сall-марказ, SMS ва Интернет орқали буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича сервис, шунингдек пластик карточкалар ёки Paynet орқали тўловлар тизими билан интеграциялаш.


2013 йил

25 сентябргача


Давлат алоқа қўмитаси,

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК,

"Халқ банки" ДАТБ


29.

Кўмирни (брикетланган кўмирни) ва маиший газ баллонларидаги суюлтирилган газни ҳар ҳафтада камида бир марта охирги истеъмолчиларгача етказиб бериш бўйича истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш жадвалларини тасдиқлаш.


2013 йил

1 сентябргача

"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК,

Хоразм вилояти ҳокимлиги


30.

GPRS - қабул қилувчилар ўрнатиш ва улар орқали юк ташиш машиналари йўналишларини кузатиш.

2013 йил

1 сентябргача


"Ўзбеккўмир" ОАЖ,

"Ўзтрансгаз" АК,

"Хоразм кўмир етказувчи" УК,

"Шимолгазтаъминот" УК


            

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 июль, 28-сон, 359-модда






























Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск