ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2013 й. /

Август

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2013


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АВГУСТ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 167

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 170

36 соатли иш ҳафтасида - 154


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 21

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

********

- 2013 йил июль ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил июль ойининг III ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.


   

  

5

- 2013 йилнинг июль ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

      

9

- 2013 йилнинг II чораги учун вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар томонидан молиявий ҳисоботни топширишнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди.

      

10

********

- 2013 йилнинг июль ойи учун ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

         

- 2013 йилнинг июль ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 9.09.2011 йилда 2262-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 14-банди;

        

- 2013 йилнинг август ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар, 165-модда, тўртинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг август ойи учун мол-мулки солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, тўртинчи ва бешинчи қисм;

     

- 2013 йилнинг август ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

       

- 2013 йил июль ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.


   

   

13

********

- 2013 йил август ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил август ойининг I ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- 2013 йилнинг июль ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимларнинг ШЖБПҲга бадаллари реестрини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди;

    

- 2013 йил III чораги учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни****

Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар.

  

  

15

- 2013 йилнинг июль ойи учун акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди.

                

      


23

- 2013 йил август ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- 2013 йил август ойининг II ўн кунлиги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

24

********

- 2013 йил июль ойи учун цемент ва клинкерга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

         

- 2013 йил июль ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

             


        

25

********

- 2013 йилнинг июль ойи учун чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 16.02.2013 йилда 2328-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Чакана савдо тармоғида сотиладиган олтиндан ишланган заргарлик буюмларига акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди;

      

- 2013 йилнинг август ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

          

- 2013 йилнинг июль ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

       

- 2013 йилнинг июнь ойи учун ??С тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 226-модда, биринчи қисм;

             

- 2013 йилнинг июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 247-модда, учинчи қисм;

         

- 2013 йилнинг июль ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм;

     

- 2013 йилнинг июль ойи учун Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 7-банди;

     

- 2013 йилнинг июль ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)


Солиқ кодекси, 315-модда, учинчи қисм;

         

- 2013 йилнинг июль ойи учун Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно*******)


Солиқ кодекси, 319-модда, учинчи қисм;

        

- 2013 йилнинг июль ойи учун товарларнинг айрим турлари (алкоголли маҳсулотлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар) билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш (автотранспортни вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар) ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

        


  

31

********

- 2013 йил учун ягона ер солиғи йиллик суммасидан 30%ни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 369-модда, бешинчи қисм;

      

- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғи йиллик суммасидан 30%ни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 286-модда, учинчи қисм.

         

     

     

*) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


**) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


***) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар ҳамда ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланмайди.


****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари ер солиғини:

1 июлгача - солиқнинг йиллик суммасидан 20%;

1 сентябргача - солиқнинг йиллик суммасидан 30%;

1 декабргача - солиқ суммасининг қолган қисмини тўлайдилар.


*****) Жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир йилда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг умумий суммаси ЭКИҲнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналар бундан мустасно. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек де??он хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.


******) Солиқни ҳисоб-китобни тақдим этиш кунидан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*******) Ушбу микрофирма ва кичик корхоналар солиқни ҳисоб-китоб тақдим этилган кундан кечиктирмай, яъни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлайдилар. Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган қолган микрофирма ва кичик корхоналар 2013 йил 1 январдан давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўловчилари ҳисобланмайдилар.


********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.














































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск